2002 ҳадис (530)

Саййид Аҳмад Ҳошимий

  كتاب

"مُخْتَار الأحَادِيث النَّبَوِيَّة وَالْحِكَم الْمُحَمَّدِيَّة"

 (Сараланган набавий ҳадислар ва Муҳаммадийя ҳикматлар)

 

تأليف: السيد أحمد الهاشمي

 حديث منتخبة من أصح كتب الحديث المعتبرة للبخاري ومسلم والترمذي والنسائي وابن ماجه وأبو داود والموطأ والجامع الصغير والجامع الكبير والترغيب والترهيب وغيرها

 

 Таржимон: Анвар Аҳмад

Тошкент - 2016

* حُرِّمَ عَلَى النَّارِ كُلُّ هَيِّنٍ لَيِّنٍ سَهْلٍ قَرِيبٍ مِنَ النَّاسِ. (رواه أحمد) Енгил, юмшоқ табиатли одамларга яқин туриб, осонлик келтирувчи кишига дўзах ҳаром қилинган. Аҳмад ривояти.
* حُجِبَتِ النَّار بِالشَّهَوَاتِ، حُجِبَتِ الْجَنَّة بِالْمَكَارِهِ. (رواه أبو هريرة) Дўзах шаҳватлар билан, жаннат машаққатлар ила ўраб қўйилган. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривояти.
حرف الحاء – ҲО ҲАРФИ () * حَبّبُوا اللهَ إِلَى عِبَادِهِ يُحْبِبْكُمُ اللهُ. (رواه الطبراني عن أبي أمامة) Бандаларига Аллоҳни яхши кўрсатинглар, шунда Аллоҳ сизларни яхши кўради. Абу Умома (розияллоҳу анҳу)­дан. Табароний ривояти.
* الْجَارُ أَحَقُّ بِشفْعَةِ أَخِيهِ. (رواه الديلمي) (Ҳовли сотилаётганда) сотиб олишда имтиёзли ҳақдор қўшнидир. Дайламий ривояти.
* الْجَارُ قَبْلَ الدَّارِ، وَالرَّفِيقُ قَبْلَ الطَّرِيقِ، وَالزَّادُ قَبْلَ الرَّحِيلِ. (رواه الطبراني) Ҳовли олишдан олдин қўшни, йўлга чиқишдан аввал ҳамроҳ, сафарга чиқишдан бурун зоди роҳила (еб-ичиш учун етарли озуқа) олмоқ лозим. Таба­роний ривояти.
* الْجَنَّة تَحْتَ أَقْدَامِ الأُمَّهَاتِ. (وراه الإمام أحمد) Жаннат оналар оёғи остидадир. Аҳмад ри­вояти.
* الْجُنُبُ والْحَائِض لاَ يَقْرَآنِ شَيْئًا مِنَ الْقُرْآنِ. (رواه الطبراني) Жунуб бўлган ва ҳайз кўрганлар Қуръондан ҳеч нарса ўқимайдилар. Табароний ривояти.
* جُلَسَاء اللهِ غَدًا أَهْلُ الوَرَعِ وَالزُّهْدِ فِي الدُّنْيَا. (رواه ابن لال عن سلمان) Эртага Аллоҳнинг ҳамсуҳбатлари дунёдаги тақ­во ва зуҳд аҳлларидир. Салмон (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Лол ривояти.
* جُعِلَتْ لِىَ الأّرْض مَسْجِدًا وَطَهُورًا. (رواه مسلم) Мен учун ер масжид ва покловчи қилинди. Муслим ривояти.
* جَعَلَ اللهُ مَا يَخْرُجُ مِنَ ابْنِ آدَمَ مَثَلاً للِدُّنْيَا. (رواه أحمد) Аллоҳ таоло Одам боласининг (икки йўлидан) чиққан нажосатни дунё учун мисол қилди. ( Аҳмад ривояти).
* جَعَلَ اللهُ الْحَسَنَةَ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا: الشَّهْرُ بِعَشْرِ أَشْهُرٍ، صِيَامُ سِتَّة أَيَّامٍ بَعْدَ الشَّهْرِ تَمَام السَّنَةٍ. (رواه أبو الشيخ عن ثوبان) Аллоҳ битта яхшилик қилган кишига ўн баробар кўпайтиришини битган. Демак, бир ой Рамазонда тутилган рўза ўн ойга тенг. Рамазондан кейинги шаввол ойида тутилган олти кун рўза (олтмиш кун, яъни…

islom.uz © 2003-2020.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.