393 ҳадис

 

* أَلاَ أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ، مَنْ يُرِدِ اللهُ بِهِ خَيْرًا يُعَلِّمُهُنَّ إِيَّاهُ، ثُمَّ لاَ يُنْسِهِ أَبَدًا قُلْ: «اللَّهُمَّ إِنِّى ضَعِيفٌ فَقَوِّ فِى رِضَاكَ ضَعْفِى، وَخُذْ إِلَى الْخَيْرِ بِنَاصِيَتِى، وَاجْعَلِ الإسْلاَمَ مُنْتَهَى رِضَاىَ، اللَّهُمَّ إِنِّى ضَعِيف فَقَوِّنِى، وَإِنِّى ذَلِيلٌ فَأَعِزَّنِى، وَإِنِّى فَقِيرٌ فَارْزُقْنِى، وَاكْفِنِى بِحَلاَلِكَ عَنْ حَرَامِكَ، وَأَغْنِنِى بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ». (رواه الحاكم)

  1. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сенга баъзи калималарни ўргатайми? Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, ўша калималарни ўргатади. Бу калималар: «Аллоҳумма инний заъифун фақавви фи ризока заъфий ва хуз илал хойри биносиятий важъалил ислама мунтаҳа ризоя. Аллоҳумма инний заъифун фақаввиний ва инний залилун фа аъиззаний ва инний фақирун фарзуқний вакфиний биҳалалика ъан ҳаромика ва ағниний би фазлика ъамман сивака»дир.

Яъни: «Ё Аллоҳ, мен заифдирман, заифлигимни ризолигинг ичида кучлантиргин. Пешонамни яхшиликка бургин. Исломни розилигимнинг ниҳоясида қилгин. Ё Аллоҳ, мен заифман, менга куч бағишла. Мен хўрлангандирман, мени азиз қилгин, мен камбағалдирман, мени ризқлантиргин. Ҳалолинг ила ҳаром аралаштирмай ме­ни кифоя эт. Фазлинг ила Ўзингдан бошқалардан беҳожат қил».  Ҳоким ривояти.

islom.uz © 2003-2020.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.