1563 ҳадис

 الدرس السابع والسبعون: في تحريم الغيبة والنميمة واستماعها وذم ذي الوجهين

 77-дарс

Ғийбат, чақимчилик ва унга қулоқ тутишнинг ҳаромлиги ҳамда иккиюзламачиликнинг ёмонлиги

 

قَالَ الله تَعَالَى : {وَلاَ يَغْتَبْ بَعْضُكُمْ بَعْضًا أَيُحِبُّ أَحَدُكُمْ أَنْ يَأْكُلَ لَحْمَ أَخِيهِ مَيْتًا فَكَرِهْتُمُوهُ وَاتَّقُوا اللهَ إنَّ اللهَ تَوَّابٌ رَحِيمٌ} [الحجرات: 12]

 Аллоҳ таоло: «Айримларингиз айримларингизни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! Ана ёмон кўрдингизми?!( Бас, гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз)! Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир. (Ҳужурот сураси, 12-оят);

 

قَالَ الله تَعَالَى: {هَمَّازٍ مَشَّاءٍ بِنَميمٍ} [القلم (11)].

 «(Эй Муҳаммад), яна сиз ҳар бир тубан қасамҳур, ғийбатчию, гап ташувчи кимсага итоат этманг». (Қалам сураси, 11-оят), деб айтган.

 

* وَعَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ يَدْخُلُ الجَنَّةَ نَمَّامٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 1563. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Чақимчи жаннатга кирмайди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.