* ثَلاَثٌ مَنْ كُنَّ فِيهِ أظلهُ اللهُ تَحْتَ عَرْشِهِ، يَوْمَ لاَ ظِلَّ إِلاَّ طِلُّهُ: الْوُضُؤُ عَلَى الْمَكَارِهِ، وَالْمَشْىُ إِلَى الْمَسَاجِدِ فِي الظُّلَمِ، وإِطْعامُ الْجائعِ. (رواه الأصبهاني عن جابر)

  1. Уч тоифа киши борки, соя йўқ кунда Аллоҳ уларни Арши остидаги соя ила соялантиради. Қийинчилик­да ҳам таҳорат қилишга интилиш, зулумотда масжидга юриб бориш ва очларни тўйдириш. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Асбаҳоний ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* بِرُّوا آبَاءَكُمْ تَبَرُّكُمْ أَبْنَاؤكُمْ، وَعِفُّوا عَنِ النِّسَاءِ تَعِفَّ نِسَاؤكُمْ وَمَنْ تنُصِّلَ إِلَيْهِ فَلَمْ يَقْبَلْ فَلَنْ يَرِدَ عَلَى الْحَوْضِ. (رواه الحاكم عن جابر)

  1. Оталарингизга яхшилик қилинглар, шунда болаларингиз ҳам сизларга яхшилик қилишади. Аёлларга қарайверманг, шунда сизларнинг аёлингизга ҳам қаралмайди. Кимга узр айтилса-ю, у ўша узрни қабул этмаса, қиёмат куни ҳавзга тушмайди. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Ҳоким ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِيَّاكُمْ وَالْغِيبَةَ، فَإِنَّ الْغِيْبَةَ أَشَدُّ مِنَ الزِّنَا، إِنَّ الرَّجُلَ قَدْ يَزْنِي وَيَتُوبُ، فَيَتُوبُ اللهُ عَلَيْهِ وَإِنَّ صَاحِبَ الْغِيْبَةِ لاَ يَغْفِرُ اللهُ تَعَالى لَهُ حَتى يَغْفِرَ لَهُ صَاحِبُهُ. (رواه أبو الشيخ عن جابر)

  1. Ғийбатдан четланинглар, чунки ғийбат зинодан ҳам қаттиқроқдир. Албатта, киши зино қилиб қўйиб, тавба қилса, Аллоҳ унинг тавбасини қабул этади. Ғийбат қилган кишини эса то ғийбат қилинган киши кечирмагунча Аллоҳ ҳам уни кечирмайди. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Абу Шайх ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِنَّ اللهَ وَرَسُولَهُ حَرَّمَا بَيْعَ الْخَمْرِ، وَالْمَيْتَةِ، وَالْخِنْزِيرِ، وَالأَصْنَامِ. (رواه البخاري ومسلم عن جابر)

  1. Албатта, Аллоҳ ва Расули ароқ, ўлимтик ҳайвон гўшти, чўчқа ва бутларни сотишни ҳаром қилди. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِنَّ أَهْلَ الْجَنَّةِ لَيَحْتَاجُونَ إِلَى الْعُلَمَاءِ فِي الْجَنَّةِ، وَذَلِكَ أَنَّهُمْ يَزُورُونَ اللهَ تَعَالَى فِي كُلِّ جُمْعَةٍ، فَيَقُولُ لَهُمْ تَمَنَّوا عَلَىَّ مَا شِئْتُمْ، فَيلتَفِتُون إِلَى الْعُلَمَاءِ فَيَقُولُونَ مَاذَا نَتَمَنّى؟ فَيَقُولُونَ تَمَنَّوا عَلَيْهِ كَذَا وَكَذَا، فَهُمْ يَحْتَاجُونَ إِلَيْهِمْ فِي الْجَنَّةِ كَمَا يَحْتاجُونَ إِلَيْهِمْ فِي الدُّنْيَا. (رواه ابن عساكر عن جابر)

  1. Албатта, жаннат аҳли жаннатда ҳам уламоларга муҳтож бўлишади. Чунки улар ҳар жумада Аллоҳ таолони зиёрат қилишади. Аллоҳ уларга: «Хоҳлаган нарсаларингизни мендан орзу қилинглар», деса, улар уламоларга қараб: «Нимани орзу қиламиз?» дейишади. Уламолар: «Ундай-бундай нарсаларни орзу қилаверинглар», деб ўргатишади. Улар (уламоларга) жаннатда ҳам худди дун­ёдаги каби муҳтож бўлишади. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Асокир ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* أَكْرِمُوا الْعُلُمَاءَ، فَإِنَّهُمْ وَرَثَةُ الأنْبِيَاءِ، فَمَنْ أَكْرَمَهُمْ فَقَدْ أَكْرَمَ اللهَ وَرَسُولَهُ. (رواه الخطيب عن جابر)

  1. Уламоларни ҳурмат қилинглар. Чунки улар Пай­ғамбарларнинг меросхўрларидир. Ким уларни ҳурмат қил­са, Аллоҳ ва Расулини ҳурмат қилибди. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Хатиб ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِقْرَءُوا الْقُرْآنَ وَابْتَغُوا بِهِ وَجْهَ اللهِ تَعَالَى مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ قَوْمٌ يُقِيمُونَهُ إِقَامَةَ الْقِدْحِ يَتَعَجَّلُونَهُ وَلاَ يَتَأَجَّلُونَهُ. (رواه أبو داود عن جابر)

  1. Қуръон ўқинглар. У билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилинглар. Ҳали шундай қавм келадики, улар улушни тақсимлагандек уни тақсимлаб, бу дунё­даги (маблағга) шошишади. (У билан) охиратдаги (савоб)­ни хоҳлашмайди. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Абу Довуд ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* اسْتَكْثِرُوا مِنْ قَوْلِ «لاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ» فَإِنَّهَا تَدْفَعُ تِسْعَة وتِسْعِينَ بَابًا مِنَ الضُّرِّ أَدْنَاهَا الْهَمُّ. (رواه العقيلي عن جابر)

  1. «Ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ» жумласини айтишни кўпайтиринглар. Чунки у зарарнинг тўқсон тўқ­қиз­та эшигини даф қилади. Уларнинг энг пасти ғамдир. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Ақийлий ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* أَزْهَدُ النَّاسِ فِي الْعَالِمِ أَهْلُهُ، وَجِيرَانُهُ. (رواه ابن عدي عن جابر)

  1. Олимдан энг кам фойдаланадиганлар бу – унинг аҳли ва қўшниларидир. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Адий ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ بِأَخِيهِ بَلاَءً فَلْيَحْمَدِ اللهَ وَلاَ يُسْمِعْهُ ذَلِكَ. (رواه ابن النجار عن جابر)

  1. Сизлардан бирингиз биродари устида синов (им­тиҳон) бўлаётганини кўрса, унга эшиттирмасдан (Аллоҳ уни сақлагани учун) Аллоҳга ҳамд айтсин. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Нажжор ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис
Page 1 of 6

islom.uz © 2003-2020.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.