* ثَلاَثٌ مَنْ كنَّ فِيهِ آوَاهُ اللهُ فِي كَنَفِهِ، وَنَشَرَ عَلَيْهِ رَحْمَتَهُ وَأَدْخَلَهُ جَنَّتَهُ مَنْ إِذَا أُعْطِىَ شَكَرَ، وَإِذَا قَدَرَ غَفَرَ، وَإِذَا غَضِبَ فَتَرَ. (رواه البيهقي عن ابن عباس)

  1. Уч тоифа киши борки, Аллоҳ уларга Ўз ёнидан бош­пана бериб, раҳматини сочади ва жаннатига киритади. У шундай кишики, бирор нарса берилса, мин­натдорлик билдиради. Гарчи азоблашга қодир бўлса ҳам, кечириб юборади. Ғазаби келса ҳам ўзини осо­йишта тутади. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Байҳақий ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

إِيَّاكُمْ وَالزِّنَا فَإِنَّ فِيهِ أرْبَعَ خِصَالٍ: يُذْهِبُ الْبَهَاءَ عَنِ الْوَجْهِ، وَيَقْطَعُ الرِّزْقَ، وَيُسْخِطُ الرَّحْمَنَ، وَيُوجِبُ الْخُلودَ فِي النَّارِ. (رواه الطبراني عن ابن عباس)

  1. Зинодан сақланинглар, чунки унда тўртта ёмон хусусият бордир. 1. Юздан ҳуснни кетказади. 2. Ризқни кесади. 3. Раҳмонни ғазаблантиради. 4. (Ҳалол ҳисобла­са) дўзахда абадий қолишни вожиб қилади. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Табароний ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* أَوْحَى اللهُ تَعَالى إِلَى دَاوُدَ: أَنْ قُلْ لِلظَّلَمَةِ لاَ يَذْكُرُونِى، فَإِنِّى أَذْكُرُ مَنْ يَذْكُرُنِى وَإِنَّ ذِكْرِى إِيَّاهُمْ أَنْ أَلْعَنَهُمْ. (رواه ابن عساكر عن ابن عباس)

  1. Аллоҳ таоло Довуд (алайҳиссалом)га ваҳий қилиб: «Золимлар Мени зикр қилмаслигини айтгин. Чунки Мени зикр қилган кишини Мен ҳам зикр қиламан. Золимларни зикр қилишим эса фақатгина уларни лаънатлашимдир», деди. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Ибн Асокир ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* أَهْلُ الْجَنَّةِ مَنْ مَلأ الله تعالى أُذُنَيْهِ مِنْ ثَنَاءِ النَّاسِ عليه خَيْرًا وَهُوَ يَسْمَعُ، وَأَهْلُ النَّارِ مَنْ مَلأَ الله أُذُنَيْهِ مِنْ ثَنَاءِ النَّاسِ عليه شَرًّا وَهُوَ يَسْمَعُ. (رواه ابن ماجه عن ابن عباس)

377. Аллоҳ қулоғига инсонларни яхшилик ила мақ­ташини эшиттириш орқали тўлдирган киши жаннат аҳлидир. Аллоҳ қулоғига инсонларни ёмонлик ила мақташини эшиттириш орқали тўлдирган киши дўзах аҳлидир. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан.  Ибн Мо­жа ривояти.

Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِنَّ صَدَقَةَ السِّرِّ تُطْفِئُ غَضَبَ الرَّبِّ، وَإِنَّ صلَةَ الرَّحِمِ تَزِيدُ فِي الْعُمْرِ وَإِنَّ صَنَائِعَ الْمَعْرُوفِ تَقِى مَصَارِعَ السُّوءِ، وَإِنَّ قَوْلَ: «لاَ إِلَهَ إِلاَّ الله» تَدْفَعُ عَنْ قَائِلهَا تِسْعَةً وَتِسْعِينَ بَابًا مِنَ البْلاَءِ أَدْنَاهَا الْهَمُّ. (رواه ابن عساكر عن ابن عباس)

  1. Махфий садақа Парвардигор ғазабини ўчиради. Қариндошлик алоқаларини узмаслик умрни зиёда қи­лади. Албатта, яхшилик қилувчилар фожиали ёмонликдан омонда бўлади. «Ла илаҳа иллалоҳ» калимасини айтувчилардан бало эшикларининг тўқсон тўққизтаси йироқ қилинади. У балоларнинг энг пасти ғамдир. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Ибн Асокир ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِنَّ أَوَّلَ مَا يُجَازَى بِهِ الْعَبْدُ الْمُؤْمِنُ بَعْدَ مَوْتِهِ أَنْ يُغْفَرَ لِجَمِيعِ مَنْ تَبِعَ جَنَازَتَهُ. (رواه البيهقي عن ابن عباس)

  1. Албатта, мўмин банда ўлганидан кейин биринчи оладиган мукофоти унинг жанозасида иштирок этган барчанинг (гуноҳлари) мағфират қилинишидир. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Байҳақий ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِنَّ اللهَ كَتَبَ الْحَسَنَاتِ وَالسَّيِّئَاتِ، ثُمَّ بَيَّنَ ذَلِكَ فَمَنْ هَمَّ بِحَسَنَةٍ فَلَمْ يَعْمَلْهَا كَتَبَهَا اللهُ لَهُ عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً فَإِنْ هُوَ هَمَّ بِهَا فَعَمِلَهَا كَتَبَهَا اللَّهُ عِنْدَهُ عَشْرَ حَسَنَاتٍ إِلَى سَبْعِمِائَةِ ضِعْفٍ إِلَى أَضْعَافٍ كَثِيرَةٍ، وَمَنْ هَمَّ بِسَيِّئَةٍ فَلَمْ يَعْمَلْهَا كَتَبَهَا اللهُ عِنْدَهُ حَسَنَةً كَامِلَةً، فَإِنْ هُوَ هَمَّ بِهَا فَعَمِلَهَا كَتَبَهَا اللهُ عَلَيْهِ سَيِّئَةً وَاحِدَةً. (أخرجه مسلم والبخاري عن ابن عباس)

  1. Албатта, Аллоҳ таоло яхшилик ва ёмонликларни ёзиб битди. Кейин уни баён қилди. Кимки бирор яхшилик қилишни қасд қилса-ю, унга амал қила олмаса, Аллоҳ таоло ҳузурида яхшиликни мукаммал тарзда адо этган, деб ёзади. Агар бирор яхшиликни қасд этса-ю, унга амал қилса, Аллоҳ таоло ҳузурида ўндан бошлаб то етти юз баробаргача кўпайтирган ҳолда ёзиб битади. Кимки бирор ёмонликни қилишга қасд этса-ю, ун­га амал қилмаса, Аллоҳ таоло ҳузурида яхшиликни му­кам­мал тарзда адо этган, деб ёзади. Агар у ёмонликни қасд қилиб, уни амалга оширса, Аллоҳ унга битта ёмонлик қилган, деб битади. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Бухорий ва Муслим ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِنَّ اللهَ تَعَالى جَوَادٌ يُحِبُّ الْجُودَ، وَيُحِبُّ مَعالِيَ الأخْلاَقِ وَيَكْرَهُ سَفْسَافَهَا. (رواه أبو نعيم عن ابن عباس)

  1. Албатта, Аллоҳ сахийдир, сахийликни яхши кў­ради. Ва олий хулқларни севади, паст хулқларни эса ёмон кўради. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Абу Нуайм ри­вояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* امسَحْ رَأْسَ اْليَتِيمِ (هَكَذَا) إِلَى مُقَدَّمِ رَأْسِهِ، وَمَنْ لَهُ أَبٌ (هَكَذَا) إِلَى مُؤَخَّرِ رَأْسِهِ. (رواه الخطيب عن ابن عباس)

  1. Етимнинг бошини (мана бундай қилиб) бошининг (орқа тарафидан) олд томонига қараб силагин. Агар отаси бўлса, (мана бундай қилиб) бошини (олд тарафидан) орқа томонига қараб силагин. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Хатиб ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* اللَّهُمَّ  إِنَّكَ تَسْمَعُ كَلاَمِي، وَتَرَى مَكانِي، وَتَعْلَمُ سِرِّي وَعَلاَنِيَتِي لاَ يَخْفَى عَلَيْكَ شَيْءٌ مِنْ أَمْرِي، وَأَنَا الْبَائِسُ الْفَقِيرُ الْمُسْتَغِيثُ الْمُسْتَجِيرُ الْوَجِلُ الْمُشْفِقُ الْمُقِرُّ الْمُعْتَرِفُ بِذَنْبِهِ، أَسْأَلُكَ مَسْأَلَةَ الْمِسْكِينَ وَأَبْتهِلُ إِلَيْكَ ابْتِهالَ الْمذْنِبِ الذّلِيلِ، وَأَدْعُوكَ دُعَاءَ الْخَائِفِ الْمُضْطَرِّ مَنْ خَضَعَتْ لَكَ رَقَبَتُهُ، وَفَاضَتْ لَكَ عَبْرَتُهُ، وَذَلَّ لَكَ جِسْمُهُ، وَرَغِمَ لَكَ أَنْفُهُ، اللَّهُمَّ لاَ تَجْعَلْنِى بِدُعَائِكَ شَقِيَّا، وَكُنْ بِى رَؤُوفًا رَحِيمًا، يَا خَيْرَ الْمَسؤُولِينَ، وَيَا خَيْرَ الْمُعْطِينِ. (رواه الطبراني عن ابن عباس)

  1. Ё Аллоҳ, Сен сўзларимни эшитасан, маконимни кўрасан, сиррий ва ошкора нарсаларимни биласан. Мен бечора, камбағал, ёрдамга эҳтиёжли, паноҳга муҳтож, ғам­га ботган, мушфиқ ва гуноҳларини эътироф қилган кишиман. Сендан мискинлар сўрагандек сўраб, гуноҳкор ва хўрланганлар илтижо қилгани каби ёлвораман. Сенга қўрқувчи, мажбур бўлган, гардани Сенга эгилган, кўз ёши Сен учун оққан, жисми Сен учун хўрланган, бурни Сен учун ишқаланган киши сифатида дуо қиламан. Ё Аллоҳ, Сен­га қилган дуойим сабабли мени бадбахт қилмагин. Менга меҳрибон, раҳмли бўлгин, ё сўралгувчиларнинг яхшиси ва берувчиларнинг яхшиси! Ибн Аббос (розияллоҳу анҳумо)дан. Табароний ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис
Page 1 of 5

islom.uz © 2003-2020.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.