* التُّؤَدَةُ فِي كُلَّ شَىْءٍ خَيْرٌ إِلاَّ فى عَمَلِ الآخِرَةِ. (رواه أبو داود)

  1. Охират амалидан ташқари барча ишда секинлик яхшидир. Абу Довуд ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* أَلاَ أُعَلِّمُكَ كَلاَمًا إِذَا قُلْتَهُ أَذْهَبَ اللهُ تَعَالى هَمَّكَ، وَقَضَى عَنْكَ دَيْنَكَ قُلْ إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ». (رواه أبو داود)

  1. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дедилар: «Сенга баъзи калималарни ўргатайми? Агар уни айт­санг, Аллоҳ ғамингни кетказиб, қарзингдан халос этти­ради. Тонг оттирганингда ва кечлатганингда: “Аллоҳумма инний аъузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъузу бика минал ъажзи вал касали ва аъузу бика минал жубни вал бухли ва аъузу бика мин ғолабатит дайни ва қоҳрир рижал” (Ё Аллоҳ, Сенинг номинг ила ғамдан, хафаликдан, ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, бахилликдан, қарз ғолиб келишидан ва кишиларнинг қаҳридан паноҳ тилайман), деб айт”, дедилар». Абу Довуд ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِنَّ اللهَ تَعَالى يَقُولُ أَنَا ثَالِثُ الشَّرِيكَيْنِ مَا لَمْ يَخُنْ أَحَدُهُمَا صَاحِبَهُ، فَإِذَا خَانَهُ خَرَجْتُ مِنْ بَيْنِهِمَا. (رواه أبو داود عن أبي هريرة)

  1. Албатта, Аллоҳ таоло айтадики, мен икки шерикнинг учинчисиман, модомики икковидан бири шериги­га хиёнат қилмаса. Борди-ю, хиёнат қилса, улар орасидан чиқиб кетаман. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Абу Довуд ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* الْحَزْمُ أَنْ تُشَاوِرَ ذَا رَأْىٍ ثُمَّ تُطِيعُهُ. (رواه أبو داود)

  1. Азиймат – ақлли киши билан маслаҳатлашиб, ке­йин унга итоат қилишингдир. Абу Довуд ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِقْرَءُوا الْقُرْآنَ وَابْتَغُوا بِهِ وَجْهَ اللهِ تَعَالَى مِنْ قَبْلِ أَنْ يَأْتِيَ قَوْمٌ يُقِيمُونَهُ إِقَامَةَ الْقِدْحِ يَتَعَجَّلُونَهُ وَلاَ يَتَأَجَّلُونَهُ. (رواه أبو داود عن جابر)

  1. Қуръон ўқинглар. У билан Аллоҳнинг розилигини талаб қилинглар. Ҳали шундай қавм келадики, улар улушни тақсимлагандек уни тақсимлаб, бу дунё­даги (маблағга) шошишади. (У билан) охиратдаги (савоб)­ни хоҳлашмайди. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Абу Довуд ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِذَا عَرَفَ الْغُلاَمُ يَمِينَهُ مِنْ شِمَالِهِ فَمُرُوهُ بِالصَّلاَةِ. (رواه أَبو داود)

  1. Агар фарзанд ўнг қўли билан чап қўлини таниса, намозга буюринг. Абу Довуд ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* إِذَا سَأَلْتُمُ اللهَ فَاسْأَلُوهُ بِبُطُونِ أَكُفِّكُمْ وَلاَ تَسْأَلُوهُ بِظُهُورِهَا ثُمَّ لاَ تَرُدُّهَا حَتى تَمْسَحُوا بِهَا وُجُوهَكُمْ، فَإِنَّ اللهَ جَاعِل فِيهَا بركةً. (رواه أبو داود)

  1. Аллоҳдан бирор нарса сўрасангизлар, кафтлари­нгизнинг ичи билан сўранг. Устида сўраманглар ҳамда кафтингизнинг ичини юзингизга суртмагунингизча туширманглар. Ана шундай қилсангиз, Аллоҳ унда барака барпо этади. Абу Довуд ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

 

* أَبْغَضُ الْحَلاَلِ إِلَى اللهِ الطَّلاَقُ. (رواه أبو داود في سننه)

  1. Ўзи ҳалол бўлса-да, Аллоҳнинг энг ғазабини кел­тирадиган нарса талоқдир. Абу Довуд ривояти.
Бўлим 2002 ҳадис

islom.uz © 2003-2020.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.