* حُرِّمَ عَلَى النَّارِ كُلُّ هَيِّنٍ لَيِّنٍ سَهْلٍ قَرِيبٍ مِنَ النَّاسِ. (رواه أحمد)
- Енгил, юмшоқ табиатли одамларга яқин туриб, осонлик келтирувчи кишига дўзах ҳаром қилинган. Аҳмад ривояти.
* جَعَلَ اللهُ مَا يَخْرُجُ مِنَ ابْنِ آدَمَ مَثَلاً للِدُّنْيَا. (رواه أحمد)
- Аллоҳ таоло Одам боласининг (икки йўлидан) чиққан нажосатни дунё учун мисол қилди. ( Аҳмад ривояти).
* جَدِّدُوا إِيمَانَكُمْ، أَكْثِرُوا مِنْ قَوْلِ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ. (رواه أحمد)
- «Ла илаҳа иллаллоҳ» калимасини кўп айтиб, имонларингизни янгилаб туринг. Аҳмад ривояти.
* الثَّيِّبُ تُعْرِبُ عَنْ نَفْسِهَا، وَالْبِكْرُ رِضَاهَا صَمْتُهَا. (رواه أحمد)
- Жувон (турмушга чиқишдан олдин) ўзи ҳақидаги фикрни ифода қилади. Қизнинг эса сукут қилиб туриши розилик аломатидир. Аҳмад ривояти.
* ثَلاَثَةٌ مَنْ قَالَهُنَّ دَخَلَ الْجَنَّةَ: مَنْ رَضِيَ بِاللهِ رَبًّا، وَبِالإِسْلاَمِ دِينًا، وَبِمُحَمَّدٍ رَسُولاً ثُمَّ قَالَ يَا أَبَا سَعِيدٍ وَالرَّابِعَةُ لَهَا مِنَ الْفَضْلِ كَمَا بَيْنَ السَّمَاءِ إِلَى الأَرْضِ وَهِيَ الْجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ. (رواه أحمد)
- Уч нарса борки, ким уни айтса, жаннатга киради. Ким Аллоҳни Рабб деб, Исломни дин деб ва Муҳаммадни (алайҳиссалом) Расул деб айтса, тўртинчиси ер билан осмон оралиғидек фазилат бордир. Ўша нарса Аллоҳ азза ва жалла йўлидаги жидду жаҳддир. Аҳмад ривояти.
* تَدَاوَوْا عِبَاد اللهِ، فَإِنَّ اللهَ تَعَالى لَمْ يَضَعْ دَاءً إِلاَّ وَضَعَ لَهُ دَوَاءً، غَيْرَ دَاءٍ وَاحِدٍ: الْهَرَمُ. (رواه الإمام أحمد)
- Аллоҳнинг бандалари, даволанинглар. Албатта, Аллоҳ таоло бир касалликни қўядиган бўлса, унинг давосини ҳам қўйган. Лекин бир касаллик, яъни қарилик ундай эмасдир. Аҳмад ривояти.
* الْبِلاَدُ بِلاَدُ اللهِ، وَالْعِبَادُ عِبَادُ اللهِ، فَحَيْثُمَا أَصَبْتَ خَيْرًا فَأَقِمْ. (رواه أحمد عن الزبير)
450. Шаҳарлар Аллоҳнинг шаҳарларидир. Бандалар Аллоҳнинг бандаларидир. Қаерда бўлсанг ҳам, яхшиликка етишдингми, уни қоим қил. Зубайр (розияллоҳу анҳу)дан. Аҳмад ривояти.
* الْبَخِيلُ مَنْ ذُكِرْتُ عِنْدَهُ ولَمْ يُصَلِّ عَلَيَّ. (رواه أحمد)
- Кимнинг ҳузурида зикр қилинсам-у, менга салавот айтмаса, у бахилдир. Аҳмад ривояти.
* أَتَدْرُونَ مَنِ السَّابِقُونَ إِلَى ظِلِّ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ؟ الَّذِينَ إِذَا أُعْطُوا الْحَقَّ قَبِلُوهُ، وَإِذَا سُئِلُوهُ بَذَلُوهُ، وَحَكَمُوا لِلنَّاسِ كَحُكْمِهِمْ لأِنْفُسِهِمْ. (رواه أحمد)
- Аллоҳ таолонинг соясига аввалгилардан бўлиб кирувчилар ким эканини биласизларми? Улар ҳақни қабул қиладилар, сўралган нарсани берадилар ва одамларга ўзларига ҳукм қилгандек ҳукм қиладилар. Аҳмад ривояти.
إِيَّاكُمْ وَالْكَذِبَ فَإِنَّ الْكَذِبَ مُجَانِب لِلإيْمَانِ. (رواه أحمد)
- Ёлғондан сақланинглар, чунки ёлғон имондан йироқлатувчидир. Аҳмад ривояти.