Ҳадис 8

8 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «ثَلَاثٌ لَا يُكَلِّمُهُمُ اللهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، وَلَا يَنْظُرُ إِلَيْهِمْ، وَلَا يُزَكِّيهِمْ، وَلَهُمْ عَذَابٌ أَلِيمٌ: رَجُلٌ عَلَى فَضْلِ مَاءٍ بِالْفَلَاةِ يَمْنَعُهُ مِنِ ابْنِ السَّبِيلِ، وَرَجُلٌ بَايَعَ رَجُلًا بِسِلْعَةٍ بَعْدَ الْعَصْرِ فَحَلَفَ لَهُ بِاللهِ لَأَخَذَهَا بِكَذَا وَكَذَا فَصَدَّقَهُ، وَهُوَ عَلَى غَيْرِ ذَلِكَ، وَرَجُلٌ بَايَعَ إِمَامًا لَا يُبَايِعُهُ إِلَّا لِدُنْيَا، فَإِنْ أَعْطَاهُ مِنْهَا وَفَى، وَإِنْ لَمْ يُعْطِهِ مِنْهَا لَمْ يَفِ».

[خ 2358، م 108، ت 1595، س 4462، د 3474، جه 2207].

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Уч киши борки, қиёмат куни Аллоҳ уларга гапирмайди ҳам, назар ҳам солмайди, покламайди ҳам ва уларга аламли азоб бор: саҳрода ортиқча суви бўла туриб, уни йўқсил йўлчига бермаган киши; асрдан кейин биров билан бир молни савдолашиб, бундай бўлмаса ҳам, «фалончага олганман», деб Аллоҳга қасам ичиб, уни ишонтирган киши; раҳбарга фақат мол-дунё учунгина байъат бериб, агар ўшандан берса вафо қиладиган, бермаса вафо қилмайдиган киши».

 

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

Шарҳ: Ушбу ҳадиси шарифда қиёмат куни ёмон ҳолатда қоладиган уч тоифа ҳақида сўз бормоқда:

  1. Ўз ҳузуридаги ортиқча сувни ибн сабийлдан ман қилган одам. «Ибн сабийл» – ватанига ета олмай, кўчада қолган одам, муҳтож бўлганидан зикри келмоқда, аслида эса, ҳар бир муҳтож кишидан ортиқча сувни ман қилиш ҳаромдир. Бу ишни қилган одамга Аллоҳ таоло қиёмат куни гапирмайди.
  2. Асрдан кейин ёлғон қасам ичиб савдо молини ўтказган одам.

Баъзи кишилар савдо молини ўтказиш мақсадида харидорни ишонтириш учун ёлғондан қасам ичадилар. Бу иш ҳаром. Уни асрдан кейин бўлиши шарт эмас. Қачон бўлса ҳам ҳаром иш. Аммо асрдан кейингиси жуда ёмон бўлганидан зикр қилинган. Чунки ўша вақтда кундузи ер юзида навбатчилик қилган фаришталар амалларнинг ҳисобини олиб кўтариладиган вақтдир. Ана ўшандоқ одамга ҳам Аллоҳ таоло қиёмат куни гапирмас экан.

  1. Бир имомга байъат қилиб, ундан манфаат кўрса, байъатга вафо қиладиган, манфаат кўрмаса, байъатга вафо қилмайдиган одам ҳам қиёмат куни Аллоҳ таолонинг гапиришидан маҳрум бў-лади.

Шунинг учун ҳам мазкур ишларни қилишдан сақланиш керак.

Ушбу бўлимдаги ҳадислар: « Ҳадис 7 Ҳадис 9 »

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.