Ҳадис 12

12 - عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم لَمَّا بَعَثَ مُعَاذًا إِلَى الْيَمَنِ، قَالَ: «إِنَّكَ تَقْدَمُ عَلَى قَوْمٍ أَهْلِ كِتَابٍ، فَلْيَكُنْ أَوَّلَ مَا تَدْعُوهُمْ إِلَيْهِ عِبَادَةُ اللهِ عَزَّ وَجَلَّ، فَإِذَا عَرَفُوا اللهَ، فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللهَ فَرَضَ عَلَيْهِمْ خَمْسَ صَلَوَاتٍ فِي يَوْمِهِمْ وَلَيْلَتِهِمْ، فَإِذَا فَعَلُوا، فَأَخْبِرْهُمْ أَنَّ اللهَ قَدْ فَرَضَ عَلَيْهِمْ زَكَاةً تُؤْخَذُ مِنْ أَغْنِيَائِهِمْ فَتُرَدُّ عَلَى فُقَرَائِهِمْ، فَإِذَا أَطَاعُوا بِهَا، فَخُذْ مِنْهُمْ، وَتَوَقَّ كَرَائِمَ أَمْوَالِهِمْ».

 

[خ 1395، م 19، ت 625، س 2435، د 1584، جه 1783].

 

  1. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Муозни Яманга юбораётиб, шундай дедилар: «Сен аҳли китоб қавмнинг ҳузурига боряпсан. Уларни даставвал даъват қиладиган нарсанг Аллоҳ азза ва жалланинг ибодати бўлсин. Улар Аллоҳни танигач, Аллоҳ уларга бир кеча-кундузда беш маҳал намозни фарз қилганини хабар қил. Буни адо этишса, Аллоҳ уларга бойларидан олиниб, фақирларга бериладиган закотни фарз қилганини хабар қил. Агар бунга итоат қилишса, улардан (закот) ол, бироқ энг яхши мол-мулки(ни олиш)дан сақлан».

 

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ушбу бўлимдаги ҳадислар: « Ҳадис 11 Ҳадис 13 »

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.