Ҳадис 77

77 – عَنْ أَبِي جُحَيْفَةَ قَالَ: أَتَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم بِمَكَّةَ، وَهُوَ بِالْأَبْطَحِ، فِي قُبَّةٍ لَهُ حَمْرَاءَ مِنْ أَدَمٍ، قَالَ: فَخَرَجَ بِلَالٌ بِوَضُوئِهِ، فَمِنْ نَائِلٍ وَنَاضِحٍ، قَالَ فَخَرَجَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم، عَلَيْهِ حُلَّةٌ حَمْرَاءُ، كَأَنِّي أَنْظُرُ إِلَى بَيَاضِ سَاقَيْهِ، قَالَ: فَتَوَضَّأَ وَأَذَّنَ بِلَالٌ، قَالَ: فَجَعَلْتُ أَتَتَبَّعُ فَاهُ هَا هُنَا وَهَا هُنَا - يَقُولُ يَمِينًا وَشِمَالًا - يَقُولُ: حَيَّ عَلَى الصَّلَاةِ، حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ، قَالَ: ثُمَّ رُكِزَتْ لَهُ عَنَزَةٌ، فَتَقَدَّمَ فَصَلَّى الظُّهْرَ رَكْعَتَيْنِ، يَمُرُّ بَيْنْ يَدَيْهِ الْحِمَارُ وَالْكَلْبُ، لَا يُمْنَعُ، ثُمَّ صَلَّى الْعَصْرَ رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ لَمْ يَزَلْ يُصَلِّي رَكْعَتَيْنِ حَتَّى رَجَعَ إِلَى الْمَدِينَةِ.

 

[خ 188، م 503، ت 197، س 137، د 520، جه 711].

 

  1. Абу Жуҳайфадан ривоят қилинади:

«Маккада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бордим. У зот Абтоҳда, қизил чарм капаларида эканлар. Билол у зотнинг таҳорат сувларини олиб чиқди. Кимдир (у сувга) етишди, (кимдир биров олган сувдан ўзига) сепиб олди. Шу пайт Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эгниларида қизил ҳулла билан чиқиб келдилар. Болдирларининг оқлиги ҳамон кўз ўнгимда... У зот таҳорат қилдилар. Билол азон айтди. Мен унинг оғзига қараб турардим. У ўнгга ва чапга бурилиб, «Ҳайя ъалас‑солааҳ», «Ҳайя ъалал‑фалааҳ», дер эди. Кейин у зотнинг олдиларига бир аназа санчиб қўйишди. У зот олдинга ўтиб, пешинни икки ракъат қилиб ўқидилар. Олдиларидан эшак ҳам, ит ҳам ўтаверар эди, қайтарилмас эди. Кейин асрни ҳам икки ракъат ўқидилар. Сўнг то Мадинага қайтиб келгунча икки ракъат (яъни тўрт ракъатли намозларни қаср) қилиб ўқиб келдилар».

 

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ушбу бўлимдаги ҳадислар: « Ҳадис 76 Ҳадис 78 »

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.