* وروينا فيه عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه: "أن رسول الله صلى الله عليه وسلم سئل: أي العبادة أفضل درجة عند الله تعالى يوم القيامة؟ قال: الذاكرون الله كثيرا، قلت: يا رسول الله ومن الغازي في سبيل الله عز وجل؟ قال: لو ضرب بسيفه في الكفار والمشركين حتى ينكسر سيفه ويختضب دما لكان الذاكرون الله أفضل منه".

 

21/21. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Қиёмат куни Аллоҳнинг ҳузурида даражаси улуғ ибодат қайси?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни кўп зикр қилувчилар», деб айтдилар. Шунда мен: «Аллоҳнинг йўлида ғазот қилувчидан ҳам афзалми?» дедим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Агар қиличи билан кофир ва мушрикларни уриб, қиличи синиб, қонга беланиб кетса ҳам, Аллоҳни зикр қилувчининг даражаси ундан афзалдир», дедилар».

Имом Термизий ривоятлари.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.