* وروينا في كتاب الترمذي عن عمر رضي الله عنه قال: سمعت رسول الله صلى الله عليه وسلم يقول: "من لبس ثوبا جديدا فقال: الحمد لله الذي كساني ما أواري به عورتي وأتجمل به في حياتي، ثم عمد إلى الثوب الذي أخلق فتصدق به، كان في حفظ الله وفي كنف الله عز وجل، وفي سبيل الله حيا وميتا".

 

36/2. Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким янги кийим кийиб, сўнг:

 

الحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي مَا أُوَارِي بِهِ عَوْرَتِي وَأَتَجَمَّلُ بِهِ فِي حَيَاتِي

 

 

«Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ма уварий биҳи ъавротий ва атажаммалу биҳи фий ҳайатий» дуосини ўқиб, сўнг эскирган кийимини садақа қилишни қасд қилса, у тирикми ёки ўликми Аллоҳнинг ҳифзу ҳимоясида ва Унинг йўлида бўлади», деганларини эшитдим».

(Маъноси: Авратларимни тўсиб, мени кийинтирган ва ҳаётимни гўзал қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин.)

Имом Термизий ривоятлари.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.