(باب كيفية لباس الثوب والنعل وخلعهما)

 

6-боб.

Кийим ва пойабзални кийиб-ечиш тартиби

Кийим, пойабзал, иштон ва шунга ўхшаш енгли, почали либосларни ўнг томонидан кийиб, чап томонидан ечиш мустаҳабдир. Шу сингари, сурма қўйиш, мисвок ишлатиш, тирноқ олиш, мўйловни қисқартириш, қўлтиқ тукини юлиш, соч олиш, намоздан салом билан чиқиш, масжидга кириш, ҳожатхонадан чиқиш, таҳорат олиш, ғусл қилиш, таом ейиш, ичимлик ичиш, қўл бериб сўрашиш, Ҳажарул асвадни ушлаш, бировдан нарса олиш ҳамда бериш ва шунга ўхшаш ишлар ўнг томон билан бошланади.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.