* وروينا في "صحيح مسلم"، وسنن أبي داود، والترمذي، والنسائي، وابن ماجه، عن أبي هريرة رضي الله عنه، عن النبي صلى الله عليه وسلم أنه كان يقول إذا أوى إلى فراشه: "اللهم رب السموات ورب الأرض ورب العرش العظيم، ربنا ورب كل شئ، فالق الحب والنوى، منزل التوراة والإنجيل والقرآن، أعوذ بك من شر كل ذي شر أنت آخذ بناصيته، أنت الأول فليس قبلك شئ، وأنت الآخر فليس بعدك شئ، وأنت الظاهر فليس فوقك شئ، وأنت الباطن فليس دونك شئ، اقض عنا الدين، وأغننا من الفقر".

وفي رواية أبي داود: "اقض عني الدين، وأغنني من الفقر".

 

226/10. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётсалар:

 

اللهُمَّ رَبَّ السَّمَوَاتِ وَرَبَّ الأَرْضِ وَرَبَّ العَرْشِ العَظِيمِ رَبَّنَا وَرَبَّ كُلِّ شَيْءٍ، فَالِقُ الْحَبِّ وَالنَّوَى مُنَزِّلُ التَّوْرَاةِ وَالإِنْجِيلِ وَالقُرْآنِ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ كُلِّ ذِي شَرٍّ أَنْتَ آخِذٌ بِنَاصِيَتِهِ؛ أَنْتَ الأَوَّلُ فَلَيْسَ قَبْلَكَ شَيْءٌ وَأَنْتَ الآخِرُ فَلَيْسَ بَعْدَكَ شَيْءٌ وَأَنْتَ الظَّاهِرُ فَلَيسَ فَوقَكَ شَيْءٌ وَأَنْتَ الْبَاطِنُ فَلَيسَ دُونَكَ شَيءٌ اقْضِ عَنَّا الدَّيْنَ وَأغْنِنَا مِنَ الفَقْرِ

 

«Аллоҳумма роббас самавати ва роббал арзи ва роббал ъаршил ъазийм, роббана ва робба кулли шай`ин. Фалиқул ҳабби ван наваа муназзилут Тавроти вал Инжийли вал Қуръан. Аъузу бика мин шарри кулли зий шаррин анта ахизун бинасийатиҳи, антал аввалу фалайса қоблака шай`ун ва антал ахиру фалайса баъдака шай`ун ва антаззоҳиру фалайса фавқока шай`ун ва антал баатину фалайса дунака шай`ун иқзи ъаннад дайна вағнина минал фақри», деб айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сен еру осмоннинг ва улуғ аршнинг парвардигорисан. Эй Раббимиз, Сен ҳамма нарсанинг тарбиякунандасисан, уруғ, данакларнинг ёрувчисисан. Таврот, Инжил ва Қуръонни туширган зотсан. (Бандаларингнинг) пешона сочидан ушлашингга сабаб бўлувчи ёмонликнинг ҳар қанақасидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман. Эй Аллоҳ, Сен аввалсан, Сендан олдин бирор нарса йўқ. Ва Сен охирсан, Сендан кейин бирор нарса йўқ. Сен зоҳирсан, Сенинг устингда бирор нарса йўқ. Сен ботинсан, Сенинг пастингда бирор нарса йўқ. Эй Раббим, қарзларимизни биздан ечиб, камбағалликдан бизни беҳожат қил.)

Имом Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ва Ибн Можалар ривояти.

Абу Довуднинг ривоятида: "Қарзларимни мендан ечиб, камбағалликдан мени беҳожат қил", деб айтилган.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.