* وروينا في سنن أبي داود، والترمذي، وغيرهما بالأسانيد الصحيحة، حديث أبي هريرة رضي الله عنه الذي قدمناه في باب: ما يقول عند الصباح والمساء، في قصة أبي بكر الصديق رضي الله عنه: "اللهم فاطر السموات والأرض، عالم الغيب والشهادة، رب كل شئ ومليكه، أشهد أن لا إله إلا أنت أعوذ بك من شر نفسي وشر الشيطان وشركه، قلها إذا أصبحت وإذا أمسيت وإذا اضطجعت".

 

238/22. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

(Бу ривоятни юқорида "Тонг ва кечки пайтда айтиладиган нарсалар бўлимида қуйидагича келтирган эди.

(Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Эй Расулуллоҳ, менга бирор калима ўргатинг, мен уни эрталаб ва кечқурун айтиб юрай», деганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам):

 

اللهُمَّ فَاطِرَ السَّمَاوَاتِ وَالأَرْضِ عَالِمَ الغَيْبِ وَالشَّهَادَةِ رَبَّ كُلِّ شَيْءٍ وَمَلِيكَهُ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ نَفْسِي وَشَرِّ الشَّيْطَانِ وَشِرْكِهِ

 

«Аллоҳумма фатирос самавати вал арзи ъалимал ғойби ваш шаҳадати робба кулли шай`ин ва малийкаҳ, Ашҳаду алла илаҳа илла анта, аъузу бика мин шарри нафсий ва шарриш шайтони ва ширкиҳ», деб эрта тонгда, кеч кирганда ва жойингга ёнбошлаб ётганингда айт», дедилар.

(Маъноси: Эй еру осмонни бор қилган Раббим, эй ғоибни ва шоҳидни билувчи Раббим, Сен ҳар бир нарсанинг парвардигори ва подшоҳидирсан. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Нафсимнинг ёмонлигидан, шайтоннинг ёмонлигию ширкидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.)

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.