* روينا في "صحيح البخاري" عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه أنه سمع النبي صلى الله عليه وسلم يقول: "إذا رأى أحدكم رؤيا يحبها، فإنما هي من الله تعالى، فليحمد الله تعالى عليها وليحدث بها".

وفي رواية: - فلا يحدث بها إلا من يحب - وإذا رأى غير ذلك مما يكره فإنما هي من الشيطان فليستعذ من شرها ولا يذكرها لأحد فإنها لا تضره".

 

260/1. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Қачон сизлардан бирингиз тушида яхши нарса кўрса, у туши Аллоҳ таоло томонидандир. Бунинг учун Аллоҳ таолога ҳамд айтсин ва уни одамларга сўйлайверсин. (Баъзи ривоятларда: «фақат яхши кўрган кишисига сўйласин», дейилган.)

Агар бундан бошқа ёмон туш кўрса, у шайтондандир. Унинг ёмонлигидан паноҳ сўрасин ва уни ҳеч кимга сўйламасин. Шундай қилса, унга зарар бермайди», деб айтганларини эшитган эканлар.

Имом Бухорий ривоятлари.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.