* وروينا في "صحيحيهما" عن عائشة رضي الله عنها، "أن النبي صلى الله عليه وسلم سمع رجلا يقرأ، فقال: "رحمه الله، لقد أذكرني آية كنت أسقطتها".

وفي رواية في الصحيح: "كنت أنسيتها".

 

283/14. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир киши Қуръон ўқиётганини эшитиб: «Аллоҳ уни раҳм қилсин, мен тушириб қолдирган оятни менга эслатди», дедилар.

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Бошқа саҳиҳ бир ривоятда: «мендан унутилган», дейилган.

Фасл: «Қори ва қироат одоблари» ҳақида маълумотни бир нечта мужаллад китоблар ҳам қамраб ололмайди. Энди, ким Қуръон одоблари ҳақида кўпроқ маълумот олишни хоҳласа, «Ат-тибйан фий адаби ҳамалатил Қуръан» китобига мурожаат қилсин.

Фасл: Қуръон тиловати зикрларнинг энг афзалидир. Билгин, Қуръон тиловати зикрларнинг энг таъкидлисидир. Уни бардавом ўқиб юриш лозим. Бирор кун ва кеча қолдирмасдан ўқиш керак. Озгина оят ўқилса ҳам асл қироатни қўлга киритилаверади.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.