* وقد روينا في كتاب ابن السني، عن أنس رضي الله عنه، أن رسول الله صلى الله عليه وسلم قال: "من قرأ في يوم وليلة خمسين آية لم يكتب من الغافلين، ومن قرأ مائة آية كتب من القانتين، ومن قرأ مائتي آية لم يحاجه القرآن يوم القيامة، ومن قرأ خمسمائة كتب له قنطار من الأجر".

وفي رواية: "من قرأ أربعين آية" بدل "خمسين".

وفي رواية "عشرين آية".

وفي رواية عن أبي هريرة رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من قرأ عشر آيات لم يكتب من الغافلين".

وجاء في الباب أحاديث كثيرة بنحو هذا.

وروينا أحاديث كثيرة في قراءة سور في اليوم والليلة، منها: يس، وتبارك الملك، والواقعة، والدخان.

 

284/15. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир кеча ва кундузда эллик оят ўқиган одам ғофиллар қаторида ёзилмайди, юз оят ўқиган киши кечани иҳё қилиб, Аллоҳнинг ибодатида узоқ турувчи, деб ёзилади, икки юз оят ўқиган киши билан Қуръон қиёмат куни ҳужжат талашмайди, беш юз оят ўқиган одамга эса, бир неча қинтор ажр ёзилади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Бошқа ривоятда: "Эллик оят ўрнига қирқ оят", деб айтилган.

Бошқа ривоятда: "Йигирма оят", деб айтилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким ўнта оят ўқиса, ғофиллар қаторида ёзилмайди», деганлар.

Бир кеча ва кундузда ўқилиши лозим бўлган суралар ҳақидаги кўп ҳадисларни зикр қилдик. Улар Ёсин, Таборак-Мулк, Воқеъа ва Духон сураларидир. Бу сураларни ҳар куни ўқиб юриш лозим.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.