* فعن أبي هريرة رضي الله عنه عن رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من قرأ (يس) في يوم وليلة ابتغاء وجه الله غفر له".

 

285/16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир кеча ва кундузда Аллоҳнинг розилигини талаб қилиб Ёсин сурасини ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади», дедилар.

Ибн Сунний ривояти.

Бошқа бир ривоятда: «Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, гуноҳлари кечирилган ҳолда тонг оттиради», дейилган.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Ким ҳар кеча Воқеъа сурасини ўқиса, унга камбағаллик етмайди», деб айтганларини эшитганман, деганлар.

Жобир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф, лам, мийм. Танзийлул китаб...» ва Таборак сураларини ўқимасдан ухламаганлари айтилган.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.