* وروينا في كتاب الترمذي، عن علي رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "البخيل من ذكرت عنده، فلم يصل علي"، قال الترمذي: حديث حسن صحيح.

 

300/4. Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир кишининг ҳузурида зикр қилинсам-у, менга саловот айтмаса, ана шу киши бахилдир», дедилар.

Имом Термизий ривоятлари.

 

Имом Абу Исо Термизий ушбу ҳадис ҳақида гапириб, баъзи аҳли илмлардан ривоят қилинишича, киши мажлисда бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга саловот айтса кифоя қилади, деганлар.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.