(باب الصلاة على الأنبياء وآلهم تبعا لهم صلى الله عليه وسلم)

 

76-боб.

Пайғамбарларга саловот айтганда оилаларини ҳам қўшиб айтиш

 

Пайғамбаримизга «соллаллоҳу алайҳи ва ъала олиҳи васаллам» деб саловот айтишга уламолар иттифоқ қилишган. Шунингдек, бошқа пайғамбарлар ва фаришталарга ҳам алоҳида саловот айтиш жоиз. Аммо анбиёлардан бошқаларга жоиз эмас. Масалан, Абу Бакрга «соллаллоҳу алайҳи васаллам», дейилмайди, балки у зотга «розийаллоҳу анҳу», дейилади. Чунки салаф уламолари саловот ва саломни фақат анбиёларга айтганлар. Шунингдек, «азза ва жалла» сўзи Аллоҳ таологагина хосдир. Ҳеч қачон пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга «азза ва жалла» деб айтилмайди, гарчи у зот азиз ва улуғ бўлсалар ҳам. Шунинг сингари Абу Бакр ёки Алига «соллаллоҳу алайҳи васаллам» дейилмайди. Гарчи маъноси тўғри келса ҳам. Аммо анбиёларга саловот айтганда оилалари, асҳоблари, зурриётлари ва атбоъларини қўшиб айтиш жоиз.

Фасл: Саҳобалар, тобеъинлар, улардан кейинги уламо ва обидларнинг исмларига «розийаллоҳу анҳу» ёки «роҳимаҳуллоҳ»га ўхшаш сўзлар қўшиб айтилади. Лекин баъзилар, «розийаллоҳу анҳу»ни саҳобаларга хос, бошқаларга «роҳимаҳуллоҳ» деб айтилади, дейишади.

Фасл: Луқмон ва Марямлар ҳақида имомул ҳаромайндан уламолар ижмоъси нақл қилиниб, уларга "алайҳиссалом" ёки "алайҳас салом", деб айтишнинг зарари йўқ, дейилган.

 

كتاب الأذكار والدعوات للأمور العارضات

Фавқулодда ҳолатларда қилинадиган дуо ва зикрлар китоби

 

Юқоридаги зикр этган дуоларимиз ҳар кеча ва кундуз такрор қилинади. Яъни, ҳаммасининг муайян вақти бор. Аммо қуйида келтириладиган дуо ва зикрларга маълум бир вақт тайинланмаган, улар фавқулодда ҳолатлар юзага келганида айтилаверади.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.