Saturday, 10 October 2020 16:12

305/3-ҳадис

* وروينا في كتاب ابن السني، عن أنس رضي الله عنه قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "يا أنس، إذا هممت بأمر فاستخر ربك فيه سبع مرات، ثم انظر إلى الذي سبق إلى قلبك، فإن الخير فيه". إسناده غريب ، فيه من لا أعرفهم.

 

305/3. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Эй Анас, агар бирор ишни қасд қилсанг, Раббингга етти марта истихора қил, сўнгра қалбингга яқинига қара, яхшилик ана шундадир», дедилар».

Ибн Сунний ғариб санад билан ривоят қилганлар.

Бўлим Ал-Азкор
Saturday, 10 October 2020 15:44

299/3-ҳадис

* وروينا فيه بإسناد ضعيف عن جابر رضي الله عنه، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من ذكرت عنده فلم يصل علي فقد شقي".

 

299/3. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг ҳузурида зикр қилинсам-у, менга саловот айтмаса, батаҳқиқ, у бадбахт бўлибди», дедилар.

Ибн Сунний заиф иснод билан ривоят қилганлар.

Бўлим Ал-Азкор
Saturday, 10 October 2020 15:43

298/2-ҳадис

* وروينا في كتاب ابن السني بإسناد جيد، عن أنس رضي الله عنه، قال: قال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من ذكرت عنده فليصل علي، فإنه من صلى علي مرة، صلى الله عز وجل عليه عشرا).

 

298/2. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимнинг ҳузурида зикр қилинсам, менга саловот айтсин. Чунки ким менга бир марта саловот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта саловот айтади», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Бўлим Ал-Азкор
Monday, 13 July 2020 18:23

287/18-ҳадис

 

* وفي رواية: "من قرأ آية الكرسي، وأول (حم) عصم ذلك اليوم من كل سوء".

 

287/18. Бошқа бир ривоятда: «Ким Оятул курсий ва «Ҳа, мийм»нинг аввалини ўқиса, шу куни ҳар қандай ёмонликдан сақланибди», деганлар.

Ибн Сунний ривояти.

Бўлим Ал-Азкор
Monday, 13 July 2020 18:22

286/17-ҳадис

 

* وعن أبي هريرة رضي الله عنه، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال: "من قرأ في ليلة (إذا زلزلت الأرض) كانت له كعدل نصف القرآن، ومن قرأ (يا أيها الكافرون) كانت له كعدل ربع القرآن، ومن قرأ قل (هو الله أحد) كانت له كعدل ثلث القرآن".

 

286/17. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким кечаси «Иза зулзилатил арзу...» сурасини ўқиса, Қуръоннинг ярмини ўқигандек бўлади. Ким «Қул йа аййуҳал кафирун»ни ўқиса, Қуръоннинг тўртдан бирини ўқигандек бўлади. Ким «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиса, Қуръоннинг учдан бирини ўқигандек бўлади», дедилар.

Ибн Сунний ривояти.

Бўлим Ал-Азкор
Monday, 13 July 2020 18:22

285/16-ҳадис

 

* فعن أبي هريرة رضي الله عنه عن رسول الله صلى الله عليه وسلم: "من قرأ (يس) في يوم وليلة ابتغاء وجه الله غفر له".

 

285/16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир кеча ва кундузда Аллоҳнинг розилигини талаб қилиб Ёсин сурасини ўқиса, унинг гуноҳлари кечирилади», дедилар.

Ибн Сунний ривояти.

Бошқа бир ривоятда: «Ким кечаси Духон сурасини ўқиса, гуноҳлари кечирилган ҳолда тонг оттиради», дейилган.

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда эса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Ким ҳар кеча Воқеъа сурасини ўқиса, унга камбағаллик етмайди», деб айтганларини эшитганман, деганлар.

Жобир розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Алиф, лам, мийм. Танзийлул китаб...» ва Таборак сураларини ўқимасдан ухламаганлари айтилган.

Бўлим Ал-Азкор
Friday, 03 July 2020 15:33

265/1-ҳадис

 

* روينا في كتاب ابن السني، أن النبي صلى الله عليه وسلم قال لمن قال له: رأيت رؤيا، قال: "خيرا رأيت، وخيرا يكون".

وفي رواية: "خيرا تلقاه، وشرا توقاه، خيرا لنا، وشرا على أعدائنا، والحمد لله رب العالمين".

 

265/1. Ибн Суннийнинг китобларида ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ким туш кўрдим, деса:

 

خَيْرًا رَأيْتَ وَخَيْرًا يَكُونُ

 

«Хойрон роайта ва хойрон йакун» (Яхшисини кўрдинг, яхши бўлади), дердилар. Бошқа ривоятда:

 

خَيْرًا تَلْقَاهُ وَشَرًّا تَوَقَّاهُ خَيْرًا لَنَا وَشَرًّا عَلَى أعْدَئِنَا وَالْحَمْدُ للهِ رَبِّ العَالَمِينَ

 

 

«Хойрон талқоҳу ва шаррон таваққоҳу, хойрон лана ва шаррон ъала аъдаина, валҳамду лиллаҳи роббил ъаламийн» (Яхшисига йўлиқасан ва ёмонидан сақланасан. Бу кўрган тушинг бизнинг фойдамизга, душманларимиз зарарларига бўлсин. Оламлар рабби Аллоҳга ҳамд бўлсин), деб айтар эдилар, дейилган.

Бўлим Ал-Азкор
Friday, 03 July 2020 15:32

264/5-ҳадис

 

* وروينا في كتاب ابن السني، وقال فيه: "إذا رأى أحدكم رؤيا يكرهها فليتفل ثلاث مرات ثم ليقل: اللهم إني أعوذ بك من عمل الشيطان وسيئات الأحلام فإنها لا تكون شيئا".

 

264/5. Ибн Сунний ривоятларида бундай деганлар:

«Қачон сизлардан бирингиз ўзи ёқтирмаган туш кўрса, уч марта туфлаб:

 

اللهُمَّ إِنِّي أعُوذُ بِكَ مِنْ عَمَلِ الشَّيْطَانِ وَسَيِّئَاتِ الأَحْلاَمِ

 

«Аллоҳумма инний аъузу бика мин ъамалиш шайтони ва саййиаатил аҳлами», деса, унга ҳеч нарса бўлмайди».

(Маъноси: Аллоҳим! Мен шайтоннинг амалидан ва булғанган тушдан Сенинг исминг ила паноҳ тилайман.) 

Бўлим Ал-Азкор
Friday, 03 July 2020 15:28

259/1-ҳадис

 

* روينا في سنن أبي داود والترمذي وابن السني وغيرها، عن عمرو بن شعيب عن أبيه عن جده أن رسول الله صلى الله عليه وسلم كان يعلمهم من الفزع كلمات: "أعوذ بكلمات الله التامة من غضبه وشر عباده، ومن همزات الشياطين وأن يحضرون".

قال: وكان عبد الله بن عمرو يعلمهن من عقل من بنيه، ومن لم يعقل كتبه فعلقه عليه.

قال الترمذي: حديث حسن.

 

259/1. Амр ибн Шуайб оталаридан, оталари боболаридан ривоят қиладилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқусида қўрққанларга:

 

أعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَشَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأنْ يَحْضُرُونِ

 

 «Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айтишни ўргатардилар.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.)

Абу Довуд, Термизий ва Ибн Сунний ва бошқалар ривояти.

Абдуллоҳ ибн Амр шу дуони ақли кирган болаларига ўргатар эди. Агар ақли кирмаган бўлса, уни ёзиб бўйнига осиб қўярди.

 

* وفي رواية ابن السني: "جاء رجل إلى النبي صلى الله عليه وسلم فشكا أنه يفزع في منامه، فقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: "إذا أويت إلى فراشك فقل: أعوذ بكلمات الله التامة من غضبه ومن شره عباده، ومن همزات الشياطين وأن يحضرون"، فقالها فذهب عنه.

 

Ибн Сунний ривоятида келтирилишича, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши келиб, уйқусида қўрқиши ҳақида айтди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Қачон тўшагингга ётсанг:

 

أعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّةِ مِنْ غَضَبِهِ وَمِنْ شَرِّ عِبَادِهِ وَمِنْ هَمَزَاتِ الشَّيَاطِينِ وَأنْ يَحْضُرُونِ

 

«Аъузу бикалиматиллаҳит таммаҳ мин ғозобиҳи ва мин шарри ъибадиҳи ва мин ҳамазатиш шайатийни ва ан йаҳзуруни», деб айт", дедилар. У киши мана шу калималарни айтган эди, ундан қўрқинч ариди.

(Маъноси: Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларининг ёмонлигидан, шайтон ҳозир бўлиб, васваса қилишидан паноҳ тилайман.)

Бўлим Ал-Азкор
Friday, 03 July 2020 15:25

257/2-ҳадис

 

* وروينا فيه عن محمد بن يحيى بن حبان - بفتح الحاء والباء الموحدة - "أن خالد بن الوليد رضي الله عنه أصابه أرق، فشكا ذلك إلى النبي صلى الله عليه وسلم، فأمره أن يتعوذ عند منامه بكلمات الله التامات من غضبه ومن شر عباده ومن همزات الشياطين وأن يحضرون" هذا حديث مرسل، محمد بن يحيى: تابعي. قال أهل اللغة: الأرق هو السهر.

 

 

257/2. Муҳаммад ибн Яҳё ибн Ҳаббондан ривоят қилинади:

Холид ибн Валид розияллоҳу анҳу уйқусизликка чалинганларида, бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга шикоят қилдилар. Шунда у зот: «Ухлаётган пайтингда Аллоҳнинг мукаммал калималари билан Унинг ғазабидан, бандаларнинг ёмонидан, шайтон ҳозир бўлиб васваса қилишидан паноҳ тила», дедилар.

Ибн Сунний ривоятлари.

Бўлим Ал-Азкор
Page 1 of 8

islom.uz © 2003-2020.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.