101 ҳадис

 

86 - أَنْزِلُوا النَّاسَ مَنَازِلَهُمْ.

(رَوَاهُ أَبُو دَاوُد عَن عَائِشَة)

 

  1. (Ҳар бир кишига ўзининг даражасига қараб ҳурмат) ўзига муночиб жойга ўтқазинглар.

 

85 - مُدَارَاةُ النَّاسِ صَدَقَةٌ.

(رواه ابن حبان والطبراني والبيهقي عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ)

 

  1. Одамлар билан муроса қилиш садақадир.

 

84 - مَنْ أَحَبَّ قَوْمًا حَشَرَهُ اللهُ فِي زُمْرَتِهِمْ.

(رواه الطبراني عن أبى قِرْصافة)

 

  1. Ким қайси қавмни яхши кўрса Аллоҳ (қиёмат куни) уни ўша қавм ичида тирилтиради.

 

83 - الْعَبْدُ مَعَ مَنْ أَحَبَّ.

(رواه أحمد عَنْ جَابِرٍ)

 

  1. Банда (Қиёмат куни) ўзининг яхши кўрган кишиси билан биргадир.

 82 - أَحِبَّ لِلنَّاسِ مَا تُحِبُّ لِنَفْسِكَ.

(رواه أحمد والطبراني والبيهقي عن يَزِيدَ بْنِ أَسَدٍ)

 

  1. Ўзинг учун раво кўрган нарсани бошқа кишилар учун ҳам раво кўр!

81 - خَيْرُ النَّاسِ أنْفَعُهُمْ لِلنَّاسِ.

(رواه الْقُضَاعِي عَن جَابر)

 

  1. Одамларнинг энг яхшиси одамларга энг манфаатли бўлганидир.

80 - اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الهَمِّ وَالحَزَنِ، وَالعَجْزِ وَالكَسَلِ، وَالبُخْلِ، وَالجُبْنِ، وَضَلَعِ الدَّيْنِ، وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ.

(متفق عليه)

 

  1. Аллоҳим! Сенинг номинг билан қайғу-ҳасратдан, хафаликдан, ожизлик ва ялқовликдан, бахиллик ва қўрқоқликдан, қарзнинг оғирлигидан ва ноҳақ одамларнинг ғолиб бўлишидан ўз паноҳингда сақлашингни сўрайман.

79 - الْبَلَاءُ مُوَكَّلٌ بِالْمَنْطِقِ.

(رواه القضاعي عَنْ عَلِيٍّ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ)

 

  1. Бало айтилган сўзга юклаб қўйилгандир.

Яъни, одамнинг бошига ҳар қандай бало келса тили орқали гапирган сўзидан келади.

78 - مَنْ أَحَبَّ أَنْ يَتَمَثَّلَ لَهُ الرِّجَالُ بَيْنَ يَدَيْهِ قِيَامًا فَلْيَتَبَوَّأْ مَقْعَدَهُ مِنَ النَّارِ.

(رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ عَنْ عَمْرِو بْنِ مُرَّةَ الْجُهَنِيِّ)

  

  1. Ким, одамлар уни кутиб олишганида ҳурмат юзасидан тик туришларини яхши кўрса жойини дўзахдан тайёрлаб қўяверсин!

77 - إِنَّ شَرَّ النَّاسِ مَنْزِلَةً عِنْدَ اللَّهِ يَوْمَ الْقِيَامَةِ، مَنْ يَخَافُ النَّاسُ شَرَّهُ.

(رَوَاهُ الطَّبَرَانِيُّ عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ)

  

  1. Қиёматда Аллоҳнинг олдида манзилати энг ёмон бўлган киши бу дунёда одамлар унинг ёмонлигидан қўрққан кишидир.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.