101 ҳадис

 

30 - اتَّخِذِ الغَنَمَ فَإنَّهُ بَرَكَةٌ.

(رواه ابن ماجه وأحمد)

  1. Қўй боқинглар, чунки у баракадир.

 

29 - الصُّبْحَةُ تَمْنَعُ الرِّزْقَ.

(رواه أحمد والبيهقي عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ)

 

  1. Тонгги уйқу ризқни тўсади.

Яъни: ялқовланиб, эрта билан кишилар савдо ишлари билан машғул бўлганда ухлаб ётувчи кишилар камбағал бўладилар демакдир.

 

28 - مَنْ بَاتَ كَالاًّ مِنْ طَلَبِ الْحَلاَلِ بَاتَ مَغْفُوراً لَهُ.

(ابن عساكر عن أنس).

 

  1. Ким ҳалол ризқ топаман деб, толиқиб тунаса гуноҳлари мағфират қилиниб тонг оттиради.

 

27 - عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «التَّاجِرُ الصَّدُوقُ الْأَمِينُ مَعَ النَّبِيِّينَ وَالصِّدِّيقِينَ وَالشُّهَدَاءِ».

(الدارمي وَالدَّارَ قُطْنِيّ والترمذي عَنْ أَبِي سَعِيدٍ)

 

  1. Тўғрисўз ва хиёнатсиз савдогар Пайғамбарлар, сиддиқлар ва шаҳидлар билан биргадир.

 

26 - التَّاجِرُ الجَبَانُ مَحْرُومٌ وَالتَّاجِرُ الجَسُورُ مَرْزُوقٌ.

(الْقُضَاعِي عن أنس مرفوعا)

 

  1. Кўрқоқ савдогар маҳрумдир, аммо жасоратли, қўрқмас савдогар ҳамма вақт ризқлангандир.

 

25 - تِسْعَةُ أعْشَارِ الرِّزْقِ فِي التَّجَارَةِ وَالعُشْرُ فِي الْمَوَاشِي.

(السيوطي في الجامع الضغير عن نعيم بن عبد الرحمن الأزدى معضلاً)

 

  1. Ризқнинг ўн улушдан тўққиз улуши савдода, бир улуши чорвачиликдадир.

 

24 - أَفْضَلُ الْكَسْبِ بَيْعٌ مَبْرُورٌ، وَعَمَلُ الرَّجُلِ بِيَدِهِ.

(أخرجه الإِمَام أَحْمد وَالطَّبَرَانِيّ فِي الْكَبِير عَن أبي بَرزَة بن نيار الْأنْصَارِيّ رَضِي الله عَنهُ)

 

  1. Касбларнинг энг афзали хиёнатсиз ва ёлғонсиз бўлган савдо ҳамда кишининг ўз қўл кучи билан ишлаб топган ишидир.

 

23 - أطْيَبُ الكَسْبِ عَمَلُ الرَّجُلِ بِيَدِهِ وَكلُّ بَيْعٍ مَبْرُورٍ.

(أحمد، والطبراني، والحاكم، والبيهقي عن رافع بن خديج)

 

  1. Касбларнинг энг яхшиси, кишининг ўз қўли билан қилган касбидир. Ҳамда хиёнатсиз ва ёлғонсиз бўлган савдодир.

 

22 - اُحْرُثُوا فإِنَّ الحَرْثَ مُبارَكٌ وأكْثِرُوا فِيهِ مِنَ الجَمَاجِمِ.

(أبو داود فِي مَرَاسِيلِهِ عَن عَلِيِّ بن الحُسَيْنِ مُرْسَلاً)

 

  1. Деҳқончилик қилинглар, чунки деҳқончилик муборак (баракалик иш)дир.

Экканларингизга зарар етмаслиги учун қўриқчиларни кўп  қилинглар.

Иккинчи боб

Касб ва тижоратга доир

 

21 - طَلَبُ الْحَلَالِ وَاجِبٌ عَلَى كُلِّ مُسْلِمٍ.

(رواه الطبراني عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ)

 

  1. Ҳалол ризқ изламоқ ҳар бир мусулмонга вожибдир.

Яъни, пешонамга нима ёзилган бўлса ўзи келади, деб ҳаракат қилмай бекор ётиш исломда мақбул иш эмас. Ҳар бир одам ўзининг оиласини тўйдирадиган миқдорда касб қилиш фарздир.

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.