Ҳадис ва Ҳаёт

Имом Абу Довуд
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмон мусулмонлар унинг тилидан ва қўлидан саломат бўлган одамдир. Муҳожир Аллоҳ қайтарган нарсадан (ҳижратда) узоқда бўлган одамдир», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Термизий , Насаий :

«Мўмин одамлар унга қонлари ва молларини ишонган одамдир» жумласини зиёда қилганлар.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Исломнинг нимаси яхши?» деб сўради.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Таом бермоқлигинг, ҳамда таниган ва танимаган одамингга салом бермоқлигинг», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Иймон етмиш нечта ёки олтмиш нечта шўъбадан иборатдир. Унинг энг афзали «Лаа Илаҳа Иллаллоҳ» демоқлик ва энг кичиги, йўлдаги озор берадиган нарсани олиб ташлаш. Ҳаё, иймоннинг шўъбасидир», дедилар»

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Тамийм ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Дин насиҳатдир», дедилар.

«Ким учун?» дедик.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ учун, У зотнинг китоби учун, У зотнинг Расули учун ва мусулмонларнинг имомлари ҳамда оммалари учун», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Аббос ибн Абдулмутталиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммадни Расул, деб рози бўлса, Иймон таъмини тотган бўлади», дедилар».

 Муслим,  Термизий ривояти.
  Абу Довуд:

«Ким Аллоҳ учун муҳаббат қилса, Аллоҳ учун ёмон кўрса, Аллоҳ учун берса, Аллоҳ учун ман қилса, батаҳқиқ, иймонни мукаммал қилган бўлади», деб келтирган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўминларнинг иймони комилроғи, хулқи яхшироғидир. Сизларнинг яхшиларингиз, хотинларига яхшилик қиладиганларингиздир», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Сиздан ким бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин, агар қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин, ана ўша энг заиф иймондир», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар. Албатта, мен сизнинг аҳли дўзахнинг кўпи эканингизни кўрдим», дедилар.

Улардан бир гапга уста аёл:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, бизга не бўлдики, аҳли дўзахнинг кўпи эканмиз?» деди.

У зот салоллоҳу алайҳи васаллам:

«Лаънатни кўпайтирасиз, эрга куфр келтирасиз. Сизга ўхшаган ақли ва дини ноқисларни ақл эгаси устидан ғолиб бўлишини кўрмадим», дедилар».

Ҳалиги аёл:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, ақл ва диннинг нуқсони нимадир?» деди.

У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Ақлнинг нуқсонига келсак, икки аёлнинг гувоҳлиги бир эркакнинг гувоҳлигига тўғри келади. Бу ақлнинг нуқсонидир. Аёл бир неча кунларни намоз ўқимай ўтказади ва Рамазонда рўза тутмайди. Бу диннинг нуқсонидир», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд,  Ибн Можа ривояти.
  Бухорий:

«Ҳайз кўрган пайтида намоз ўқимай, рўза тутмай қўядими?» дедилар.

Улар: «Худди шундоқ», дейишди. У зот:

«Бу диннинг нуқсонидир», дедилар» шаклида келган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Шайтон бирингизга келиб «Буни ким яратди? Уни ким яратди?» дейди. Ҳаттоки «Роббингни ким яратди?» ҳам, дейди. Қачонки, шунга етганда, у Аллоҳдан паноҳ сўрасин ва бас қилсин», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Шайтон биринчи келиб:

«Осмонни ким яратган? Ерни ким яратган?» дейди.

У: «Аллоҳ», дейди. Ким шунга ўхшаш бирор нарсани сезса, дарҳол «Аманту биллаҳи ва Русулиҳи»–Аллоҳга ва Унинг пайғамбарларига иймон келтирдим, десин», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд,  Ибн Можа ривояти.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен одамлар билан токи улар «Лаа илаҳа иллаллоҳ, Муҳаммадун Расулуллоҳ» деб шаҳодат келтиргунларигача, намозни тўкис адо қилгунларича ва закотни берадиган бўлгунларича урушга амр қилиндим. Қачонки, шуни қилсалар мендан қонлари ва молларини сақлаган бўладилар. Магар Ислом ҳаққи ила бўлса (сақлай олмайдилар). Ҳисоблари эса Аллоҳнинг зиммасидадир», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир туғилган бола фақат фитрат (соф-табиат) ила туғилади. Бас ота-онаси уни яҳудий ва насроний ёки мажусий қилади. Бу худди ҳайвонинг бут-бутун ҳайвон туғишига ўхшайди. Сиз унда қулоқ-бурни кесилганини ҳис қилганмисиз?» дедилар.

Сўнгра Абу Ҳурайра «Агар хоҳласангиз: «Аллоҳнинг одамларни яратган фитратидир. Аллоҳнинг яратишини ўзгартириш йўқ. Ана ўша, энг тўғри диндир», деган оятни ўқинг», дер эди».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Одам ва Мусо алайҳиссаломлар Роббилари ҳузурида тортишиб қолдилар. Бас тортишувда Одам Мусодан ғолиб келди. Мусо:

«Аллоҳ сени Ўз қўли билан яратган, ичингга Ўз руҳидан пуфлаган, фаришталарни сенга сажда қилдирган, сени жаннатига жойлаган, сўнг ўз хатойинг ила одамларни ерга тушурган. Одам сенмисан?» деди.

Шунда Одам:

«Аллоҳ сени Ўз пайғамбарлиги ва каломи ила танлаб олган, ичида ҳар бир нарсанинг баёни бор лавҳларни берган ва муножот учун Ўзига яқинлаштирган Мусо сенмисан? Аллоҳ Тавротни менинг халқ қилинишимдан қанча олдин ёзган деб билдинг?» деди.

«Қирқ йил» деди Мусо.

«Унда, Одам Роббисига исён қилди ва адашди, деганини кўрдингми?» деди Одам.

«Ҳа», деди Мусо.

«Сен менга Аллоҳ таоло мени яратишидан қирқ йил олдин ёзиб қўйган амални қилганимни маломат қиласанми?» деди Одам.

Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Бас, Одам тортишувда Мусодан ғолиб келди», дедилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У киши айтадиларки:

«Бизга Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам ҳадис айтдилар. У зот содиқу масдуқдирлар:

«Сизнинг ҳар бирингизнинг халқ қилиниш моддаси онасининг қорнида маний ҳолида қирқ кун жам қилинади. Сўнгра ана шу мислича алақа (зулуксимон қон) бўлади. Сўнгра ана шу мислича музға(чайналган гўшт) бўлади. Сўнгра ичига руҳ пуфланади. Ва тўрт калима; ризқи, ажали, амали ва бадбахт ёки некбахтлигини ёзиш амр қилинади. Ундан бошқа илоҳи маъбуд йўқ зот билан қасамки, бирингиз аҳли жаннатнинг амалини қилиб келиб, ўзи билан жаннат орасида бир аршин қолганда, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, дўзах аҳлининг амалини қиладида, унга киради. Албатта, бирингиз дўзах аҳлининг амалини қилиб келиб, ўзи билан дўзах орасида бир аршин қолганида, ундан ўша китоб ўзиб кетиб, аҳли жаннатнинг амалини қилади-да, унга киради», дедилар».

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, Аҳли жаннат ва Аҳли дўзахлар билинганми?» дейилди.

У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳа», дедилар.

«Унда амал қилувчилар нима учун амал қиладилар?» дейилди. У зот саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Барчага ўзи учун халқ қилинган амал муяссардир», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч нарса иймоннинг аслидир; «Лаа илаҳа иллаллоҳу» деган кимсага тегмаслик: Гуноҳи туфайли уни кофирга чиқармаймиз. Амали туфайли уни Исломдан чиқармаймиз. Жиҳод Аллоҳ мени юбрганидан бошлаб, то бу умматнинг охири Дажжол билан уруш қилгунча бардавомдир. Уни жабр қилувчининг жабри, одилнинг адолати ботил қила олмас. Ва қадарларга иймон келтириш», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй ўғлим! Сен то, ўзингга етган нарса сени четлаб ўтиши мумкин эмаслигини, ўзингни четлаб ўтган нарса сенга етиши мумкин эмаслигини билмагунингча, ҳеч қачон иймон ҳақиқати таъмини топа олмассан. Мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Албатта, Аллоҳ аввал яратган нарса Қаламдир. У зот унга:

«Ёз», деди.

«Эй Роббим, нимани ёзаман?» деди.

«Ҳар бир нарсанинг қиёмат пайти бўлгунча тақдирларини ёз», деди, деганларини эшитганман.

Эй ўғлим! Албатта, мен Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ким мана шундан бошқа (ақийда)да ўлса мендан эмас», деганларини эшитганман», деган».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Қадария ушбу умматнинг мажусийларидир. Агар улар бемор бўлсалар, кўргани борманглар, ўлсалар, ҳозир бўлманглар», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар саллоллоҳу алайҳи васаллам:

«Аҳли қадарлар билан бирга ўтирманглар ва уларга гап очманглар, улардан нарса сўраманглар», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Ибн Умарга:

«Биз томонларда бир тоифа одамлар чиқди; Қуръон ўқийдилар, илмни титкилаб талаб қиладилар», дейилди. Ва гапирувчи уларнинг қадар йўқлигини, ишлар ўз вақтида янгитдан бўлишини даъво қилаётганларини зикр қилди. Шунда у:

«Агар ўшаларни учратиб қолсанг, хабар бериб қўй, Ибн Умар, албатта, улардан безордир. Улар ҳам ундан безордирлар. Абдуллоҳ Ибн Умар Унинг билан қасам ичадиган зотга қасамки, агар улардан бирининг Уҳуд тоғичалик олтини бўлиб, уни нафақа қилса ҳам, то қадарга иймон келтирмагунча, Аллоҳ ундан қабул қилмайди», деди».

 Муслим,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгитдан пайдо қилса, у мардуддир», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Абу Довуд ривояти.
Ирбоз ибн Сория розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни бомдод намозидан сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, бизга ўта балоғатли ваъз қилдилар. Ундан таъсирланиб кўзлар ёш тўкди, қалблар титроққа тушди. Шунда бир одам:

«Бу видолашувчининг мавъизаси-ку! Эй Аллоҳнинг Расули, бизга нимани васият қиласиз?» деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларга Аллоҳга тақво қилишни, агар ҳабаш қул (бошлиқ) бўлса ҳам қулоқ осиб, итоат қилишингизни васият қиламан. Сиздан ким яшаб турса, кўплаб ихтилофларни кўради. Сиз янги пайдо қилинган ишлардан эҳтиёт бўлинг, чунки, улар-залолатдир. Сиздан ким ўшанга етиб борса, бас унга менинг Суннатимни ва рошид-ҳидоятли халифаларнинг Суннатини маҳкам ушлаш лозим бўлади. Бас уни маҳкам тишлангиз», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
  Термизий , Абу Довуд:
Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен бирортангизни роҳат жойида ёнбошлаб ётганида унга мен амр ёки наҳий қилган нарсалардан бирор иш етса, зинҳор буни билмаймиз, бизга Аллоҳнинг китобида нима келса, шунга эргашамиз, деганини топмайин», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Яҳудийлар етмиш бир ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар, Насоролар етмиш ёки етмиш икки фирқага бўлиндилар, Менинг умматим эса етмиш уч фирқага бўлинадир», дедилар.

Бошқа бир ривоятда:

«етмиш иккитаси дўзахда, биттаси жаннатда, у-жамоатдир» ибораси зиёда қилинган.

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишининг олдиларига кирганларида, ҳузурларида бир аёл бор эди. У зот:

«Бу аёл ким?» деб сўрадилар. У(Оиша):

«Фалона, намозидан гапирмоқда», деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўғ-е! Сизлар тоқатингиз етадиган нарсани лозим тутинглар. Аллоҳга қасамки, сиз малол олмагунингизча Аллоҳга малол келмайди. Диннинг Аллоҳга маҳбуби, соҳиби унда бардавом бўлганидир», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маълум кунларга бирор нарсани хос қилиб қўйиш одатлари бор эдими?» деб сўралди. У киши розияллоҳу анҳо:

«Йўқ! У зотнинг амаллари доимий эди. Сизлардан қай бирингиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қодир бўлган нарсага қодир бўла олар эди», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Абу Довуд ривояти.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, амаллар ниятга боғлиқдир. Албатта, ҳар бир кишига ният қилган нарсаси бўлади. Бас, кимнинг ҳижрати Аллоҳ ва Унинг Расули учун бўлса, унинг ҳижрати Аллоҳга ва Унинг Расулига бўлади. Кимнинг ҳижрати дунё учун бўлса, унга эришади. Ёки аёл учун бўлса, уни никоҳлаб олади. Бас, унинг ҳижрати нима учун қилган бўлса, ўшанга бўлади», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳдан сидқидилдан шаҳидликни сўраса, гар кўрпасида ўлса ҳам Аллоҳ уни шаҳидлар мартабасига етказади», дедилар».

Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.

Термизий келтирган ривоятда:

 «Ким Аллоҳдан Унинг йўлида содиқлик ила, чин қалбдан қатл бўлишни сўраса, Аллоҳ унга шаҳиднинг ажрини беради», деб келтирилган.

Муовия розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни динда фақиҳ қилиб қўяди. Албатта, мен тақсимловчиман, холос, Аллоҳ беради. Албатта, бу уммат Аллоҳнинг иши (қиёмат) келгунча Аллоҳнинг амрида қоим бўлади. Уларга хилоф қилганлар зарар етказа олмайди», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир мўминдан бу дунё машаққатларидан бир машаққатни аритса, Аллоҳ таоло ундан қиёмат куни машаққатларидан бирини аритади. Ким бир камбағалнинг ишини енгиллатса, Аллоҳ унинг бу дунёю охиратидан ишларини енгиллатади. Ким бир мусулмоннинг айбини беркитса, Аллоҳ унинг айбини бу дунёю охиратда беркитади. Модомики, банда ўз биродарининг ёрдамида экан, Аллоҳ ҳам унинг ёрдамида бўлади. Ким илм талаб қилиш йўлига тушса, Аллоҳ унга жаннатнинг йўлини енгиллаштиради. Қайси бир қавм Аллоҳнинг уйларидан бирида жам бўлиб, Аллоҳнинг китобини тиловат қилса, уни ўрганса, албатта уларнинг устига сакийна тушади, уларни раҳмат ўраб олади, фаришталар қуршаб олади ва Аллоҳ Ўз ҳузуридагилар қаторида зикр қилади. Кимнинг амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди», дедилар.

 Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Ким илм талаб қилиш йўлига юрса, Аллоҳ унга жаннат йўлини осон қилиб қўяди. Албатта, фаришталар толиби илмни рози қилиш учун қанотларини қўяди. Албатта, олимга осмондаги зотлар, ердаги зотлар, ҳатто сувдаги балиқлар ҳам истиғфор айтади. Олимнинг обиддан фазли худди ойнинг бошқа юлдузлардан фазлига ўхшайди. Албатта, олимлар пайғамбарларнинг меросхўрларидир. Албатта, пайғамбарлар динорни ҳам, дирҳамни ҳам мерос қолдирмаганлар. Албатта, улар илмни мерос қолдирганлар. Ким ўшани олса улуғ насибани олибди», деганларни эшитдим, деган эканлар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.

Лафз Термизийники.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Илм учтадир. Улардан бошқаси зиёда фазилатдир: муҳкам оят, қоим суннат ва одил фаризат», дедилар».

 Абу Довуд,  Ибн Можа ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир илмдан сўралса-ю, бас, у ўшани яширса, қиёмат куни Аллоҳ уни оловдан бўлган юган билан юганлайди», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга қасамки, Аллоҳ сенинг иршодинг ила бир кишини ҳидоят қилмоғи сен учун қизил неъматлардан кўра яхшироқдир»-дедилар.

 Бухорий,  Муслим,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Биздан бир нарсани эшитиб, уни худди эшитганидек қилиб етказган одамни Аллоҳ ёрлақасин, бас баъзи етказилган одам эшитувчидан кўра англовчироқдир», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.

«Бошқа бир ривоятда:

«Биздан бир ҳадисни эшитиб, уни ёдлаб олиб етказган одамни Аллоҳ ёрлақласин. Бас баъзи фиқҳни олиб юрувчи ўзидан кўра фақиҳроққа (етказади) ва баъзи фиқҳни олиб юрувчи фақиҳ эмасдир», деганлар».

Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир киши келиб, уловсиз қолганини айтиб, улов сўради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Фалончининг олдига бор», дедилар.

Бас унинг олдига борди ва у улов берди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир яхшиликка далолат қилса, унга ажр берилади», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган ҳар бир нарсани ёзиб юрар эдим. Шундоқ қилиб муҳофаза қилмоқни ирода қилардим. Қурайшликлар:

«Сен эшитган ҳар бир нарсангни ёзмоқдасан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазабланган вақтларида, рози бўлган вақтларида гапирадилар», деб мени қайтардилар.

Мен ёзишдан тўхтадим. Сўнг буни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим. Шунда У зот оғизларига панжалари билан ишора қилиб:

«Ёзавер! Менинг жоним қўлида бўлган зот билан қасамки, бундан ҳақдан бошқа нарса чиқмайди», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бирор калимани гапирадиган бўлсалар, тушунарли бўлиши учун, уни уч марта қайтарар эдилар. Агар бирор қавмнинг олдига келиб салом берсалар, уч марта салом берар эдилар».

 Бухорий,  Абу Довуд ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Менинг сизларга кўп ҳадис айтишимни ман қиладиган нарса Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Ким менга ёлғонни қасд қилса дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», деганларидир», деди».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
  Муслим:

Муслимнинг ривоятида:

«Албатта, менга ёлғон тўқиш бошқа бировга ёлғон тўқишдек эмас. Ким менга ёлғонни қасд қилса, дўзахдаги ўриндиғини олаверсин», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимга илмсиз равишда фатво берилса, бунинг гуноҳи унга фатво берган кимсага бўлади. Кимки ўз биродарига тўғрилик бошқа тарафда эканлигини билиб туриб бошқа бир ишни кўрсатса, батаҳқиқ унга хиёнат қилган бўлади», деганлар».

 Абу Довуд,  Ибн Можа ривояти.
Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларга фақат Амир ёки Маъмур ёки риёкор томонидангина гапирилади», дедилар».

 Абу Довуд,  Аҳмад ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аллоҳнинг розилиги талаб қилинадиган илмни фақат дунёнинг ўткинчи матоҳига эришиш учун ўрганса, қиёмат куни жаннатнинг ҳидини ҳам топа олмайди», дедилар».

 Абу Довуд,  Ибн Можа ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир ҳидоятга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг ажрларича ажр бўлади. Бу эса, уларнинг ажрларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди. Ким бир залолатга чақирса, унга ўзига эргашганларнинг гуноҳларича гуноҳ бўлади. Бу эса, уларнинг гуноҳларидан ҳеч нарсани ноқис қилмайди», дедилар».

Муслим, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилишган.

 Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки одам боласи ўлса, амали кесилади. Магар уч нарсадан; жорий садақадан, манфаат оладиган илмдан ёки унинг ҳаққига дуо қиладиган солиҳ фарзанддан кесилмайди», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Жарир ибн Абдулоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Исломда гўзал суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўшанга амал қилганлар ажрига ўхшаш ажр, уларнинг ажридан бирор нарса ноқис қилинмаган ҳолда ёзилиб туради. Ким Исломда бир ёлғон суннат пайдо қилса ва ундан кейин ўша суннатга амал қилинса, унга ўша амал қилганлар гуноҳига ўхшаш гуноҳ, уларнинг гуноҳларидан бирор нарса ноқис қилмаган ҳолда ёзилиб туради», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар сизлардан бирортангиз таҳорат олса-ю, таҳоратини яхшилаб қилса, сўнгра таҳоратидан фориғ бўлишида: «Ашҳаду аллаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу. Ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу», деб айтса, албатта, унга жаннатнинг саккиз эшиги очилур ва у хоҳлаганидан кирур», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.

Термизий эса:

«Аллоҳумма ижъалнии минат таввабийн ва ижъалнии минал мутатоҳҳирийн»ни зиёда қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳоратнинг устига таҳорат қилса, унга ўнта ҳасанот ёзилади», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, албатта, биз денгиз (кемаси)га минамиз. Ўзимиз билан озгина сув оламиз. Агар у билан таҳорат қилсак, чанқаймиз. Денгизнинг сувидан таҳорат қилаверайликми?» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«У суви пок, ўлимтиги ҳалол нарсадир», дедилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан очиқ жойдаги, турли ҳайвонлар, йиртқичлар тегиб кетган сув ҳақида сўралди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Вақтики, сув икки қуллага етса, нажас бўлмайди», дедилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз зинҳор оқмай турадиган сувга сиймасин. Сўнгра унда ғусл қилади», дедилар».

Бир ривоятда: «Сўнгра ундан таҳорат қилади» ва яна бошқа бир ривоятда: «Оқмас сувга сийишдан қайтардилар», дейилган экан.

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши: «Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга «фарақ» деб аталадиган мис идишдан ғусл қилар эдим», деганлар.

Яна бир ривоятда: «Икковимиз ҳам жунуб эдик», дейилган.

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг замонларида эркак ва аёллар - ҳамма бир идишдан таҳорат қилар эди. Унга қўлимизни солиб олар эдик», дедилар».

 Бухорий,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«У киши: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинларидан бирлари бир катта тоғорада ғусл қилди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўшандан таҳорат ёки ғусл қилиш учун келдилар. У:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, мен жунуб эдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, сув жунуб бўлмайди», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Кабша бинти Каъаб розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши айтадиларки:

«Абу Қатода (уйимизга) кирди. Мен унинг таҳоратига сув қуйиб бердим. Бас, бир мушук келиб, ундан ичди. У эса унга ичиб олиши учун идишни энгаштириб тутди. Бас, у ўзига назар солаётганимни кўрди ва:

«Эй, биродаримнинг қизи, ажабланаяпсанми?» деди. Мен:

«Ҳа», дедим. У:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, у (мушук) нажас эмас, у сизларнинг атрофингизда айланиб юрувчилардандир, деганлар», деди».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Маймунанинг озод қилган чўрисига садақадан берилган қўйнинг ўлигини кўрдилар ва:

«Бунинг терисидан манфаатлансангиз-чи!» деди- лар. Улар:

«Бу ҳаром ўлган», дейишди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уни емоқ ҳаромдир», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

 «У киши «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Вақтики, ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлур, деганларини эшитганман»деганлар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда:

«Қайси бир ошланмаган тери ошланса, батаҳқиқ, пок бўлур», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Вақтики, сизлардан бирортангизнинг идишини ит яласа, ундаги нарсани тўкиб юборсин. Сўнгра у (идиш)ни етти марта ювсин», дедилар».

Бошқа бир ривоятда: у(ювиш)лардан биринчиси ёки у(ювиш)лардан биттаси тупроқ билан бўлсин.

Яна бошқа ривоятда: еттинчиси тупроқ билан бўлсин, дейилган.

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Асмаа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Асмаа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, у киши айтадиларки:

«Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:

«Биздан бирларимизнинг кийимига ҳайзнинг қонидан тегиб қолади. Уни қандоқ қилиш керак?»деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уни ишқайди, сўнгра сув билан ишқалайди, кейин эса сув билан ювади, ана шундан кейин унда намоз ўқийверади», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир аъробий туриб бориб, масжидга сийди. Бас, одамлар уни зажр қилдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга:

«Уни ўз ҳолига қўйинглар ва сийдиги устига бир челак сув қуйинглар. Албатта, сиз енгиллаштирувчи этиб юборилгансизлар, қийинлаштирувчи этиб эмас», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар ва:

«Албатта, икковлари азобланмоқдалар. Икковлари катта нарсада азобланмаяптилар. Улардан бири сийдигидан сақланмас эди. Бошқаси бўлса, чақимчилик қилиб юрар эди» , дедилар. Сўнгра бир ҳўл шохни олиб, иккига айирдилар ва ҳар бир қабрга биттадан суқиб қўйдилар. Одамлар:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, буни нима учун қилдингиз?» дейишди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Шоядки, булар қуригунча икковларидан (азоб) енгиллатилса», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Умму Қайс бинти Миҳсон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши ўзининг ҳали таом емаган жажжи ўғлини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уни қўйниларига ўтқаздилар. Бола у зотнинг кийимларига сийиб юборди. Бас, у зот сув чақирдилар ва унинг устига септилар, ювмадилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда:

«Сув сепишдан зиёда иш қилмадилар», дейилган.

Лубоба бинти ал-Ҳорис розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Ҳусайн Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қучоқларида эди. Бас, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг устларига сийиб юборди. Мен:

«Бирор кийим кийиб, менга изорингизни беринг, ювиб берай», дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қиз боланинг сийдигидан ювилади холос, ўғил боланинг сийдигига (сув) сепилса бўлди», дедилар.

 Абу Довуд,  Ҳоким,  Аҳмад ривояти.
Абу Самҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қиз боланинг сийдигидан ювилади. Ўғил боланинг сийдигидан (сув) сепилади», дедилар».

 Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қиз боланинг сийдигини ювилади. Таом емайдиган ўғил боланинг сийдигига (сув) сепилади», дедилар».

 

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Кўп мазийлик одам эдим. Қизларининг истиҳоласи учун Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрашга уялар эдим. Бас, ал-Миқдод ибн ал-Асвадга буюрдим. У Онҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Закарини ювади ва таҳорат қилади», дедилар».

Саҳл ибн Ҳунайф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мазийдан қийинчиликка учрар эдим. Унинг сабабидан кўп ғусл қилар эдим. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўрадим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«У нарсадан таҳорат қилсанг сен учун етарли», дедилар. Мен:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, ундан кийимимга теккани қандоқ бўлади?» дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кафтингга сув олиб туриб, кийимингнинг у теккан жойига сепсанг, кифоя қилади», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен жунублик асарини Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан ювиб қўяр эдим. У зот намозга кийимларидаги сувнинг хўли билан чиқар эдилар», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади, у киши:

«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларидан манийни яхшилаб уқалаб ташлар эдим. У зот ўша кийимда намоз ўқир эдилар», дедилар».

Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ёғга тушган сичқон ҳақида сўралди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уни ва атрофидаги(ёғ)ни олиб ташланг-да, ёғингизни еяверинг», дедилар».

 Бухорий,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда:

«Вақтики, сичқон ёғга тушса, агар у қотган бўлса, у(сичқон)ни ва атрофидаги(ёғ)ни олиб ташланг. Агар у суюқ бўлса, бас унга яқинлашманг», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки, бирортангизнинг идишига пашша тушиб қолса, унинг, ҳаммасини суюқликка ботирсин, сўнгра ташлаб юборсин. Чунки, унинг икки қанотининг бирида шифо, бошқасида дард бор», дедилар». 

 Бухорий ривояти.
  Термизий , Абу Довуд, Молик:

Абу Довуд ҳам ривоят қилиб:

«ва албатта, у (пашша) дард бор қаноти ила сақланади», жумласини зиёда келтирган.

 

«Бир аёл Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хотинлари Умму Саламага савол ила келиб:

«Мен этагимни узун қилиб, нопок жойларда юрадиган аёлман», деди. Умму Салама:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, у (этак)ни кейин келган (ер) поклайди», деганлар», деди».

 

Бани Абдул Ашҳаллик бир аёл:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, бизнинг масжидга борадиган йўлимиз сассиқ. Бас, ёмғирда қолсак қандоқ қиламиз?» деди. У зот:

«Ўшандан кейин ундан покроқ йўл йўқми?» дедилар. Мен:

«Бор», дедим. У Зот:

«Ана ўша, буниси билан суришиб кетади», дедилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки, бирортангиз кавуши ила нопок нарсани босса, тупроқ унинг покловчисидир», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
  Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда:

«Қачонки, икки махсиси ила нопок нарсани босса, уларнинг покловчиси тупроқдир», дейилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки, бирортангиз масжидга келса, назар солсин, агар кавушларида нопок ёки ифлос нарса кўрса, уни (ерга) артиб ташласин ва кавушлари ила намоз ўқийверсин», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
ал-Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки, бориш жойига борадиган бўлсалар, узоқлашиб кетар эдилар», деганлар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абдуллоҳ ибн Жаъфар розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени ортларига мингаштириб олиб, бир сир гапни айтдилар, уни одамлардан ҳеч кимга айтмайман. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатлари учун тўсиқ қилишни энг яхши кўрадиган нарсалари, дўнглик ёки хурмо боғи девори эди». 

 

 

 

 Муслим ривояти.
  Абу Довуд:

Абу Довуд қилган ривоятда:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки «ташқарига» чиқишни хоҳласалар, то биров кўрмайдиган бўлгунча кетар эдилар», дейилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки халога кирсалар, узукларини ечиб қўяр эдилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачонки, халога кирсалар: «Аллоҳумма аъузу бика минал хубуси вал хабаиси» - («Эй, бор Худоё, сендан эркак ва урғочи ифлослар (шайтонлар)дан паноҳ тилайман)», дер эдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ҳожатни ирода қилсалар, кийимларини кўтармас. Уни ерга яқинлаштирар эдилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки киши қазои ҳожатни ирода қилиб чиқиб, авратларини очиб гаплашавермасин. Чунки Аллоҳ азза ва жалла бундан ғазабга келур», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат ушатаётганларида бир киши яқинларидан ўтаётиб салом берган эди, алик олмадилар».

  Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:
Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки, бирортангиз қозои ҳожатга борса, қиблага юзланмасин ва унга ортини ҳам ўгирмасин. Шарққа ёки ғарбга қаранглар», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ҳафсанинг уйи устига баъзи иш билан чиққан эдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қиблага орқа қилиб, Шомга қараб қазои ҳожат қилаётганларини кўрдим».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда:

«иккита ғишт устида ўтириб», дейилган.

Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қавмнинг ахлатхонасига келиб, тик туриб сийдилар. Сўнгра сув чақирдилар. Мен у кишига сув олиб келдим. Таҳорат қилдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Қатода розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки, бирортангиз сийса, закарини ўнг қўли билан ушламасин, ўнг қўли билан истинжо қилмасин, идиш ичига нафас олмасин», дедилар».

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки лаънатловчидан сақланинглар», дедилар.

Одамлар:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, икки лаънатловчи нима?» дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларнинг йўлига ва соя жойга хало қилган», дедилар».

 Муслим,  Абу Довуд ривояти.
Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Учта лаълатновчидан; сув бошига, йўлга ва сояга қазои ҳожат қилишдан сақланинглар», дедилар».

 

 Абу Довуд ривояти.
Абдуллоҳ ибн Саржис розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ердаги тешикка сийишдан қайтардилар. Одамлар Қатодага:

«Нима учун ердаги тешикка сийиш ёмон кўрилади?» дейишди. У:

«Ўшандоқ жойлар жинларнинг маскани бўлади, дейилар эди», деди».

 

 Абу Довуд ривояти.
  Абу Довуд:

Ва у (Абу Довуд) қилган ривоятда:

«Қачон сиздан бирортангиз сиймоқчи бўлса, сийиш учун жой танласин», дейилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам халодан чиққанларида, ғуфронака, дер эдилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Қачон Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қазои ҳожатга чиқсалар, мен ва бир бола икковимиз ўзимиз билан сувли мешчани олиб келар эдик. Бас, у зот сув ила истинжо қилар эдилар», деди».

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Муслим:

Муслим келтирган ривоятнинг лафзи:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам халога кирсалар, мен ва мен тенги бир бола мешчада сув ва асочани олиб борар эдик. Сув билан истинжо қилар эдилар», деб келган.

Салмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У кишига: «Пайғамбарингиз сизларга ҳамма нарсани, ҳатто, қандоқ бўшанишни ҳам таълим берди», дейилди. Бас, у киши:

«Тўғри. Батаҳқиқ у зот бизни қазои ҳожат қилганимизда ёки сийганимизда қиблага қарамоғимиздан, ўнг қўл билан истинжо қилмоғимиздан ёки учтадан кам тош билан истинжо қилмоғимиздан ёки чиқинди ва суяк билан истинжо қилмоғимиздан наҳий қилганлар», деди».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Термизий :

Термизий келтирган ривоятда:

«Тезак ва суяк билан истинжо қилманглар. У жин биродарларингизнинг зоди(таоми)дир», деганлар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳорат қилса, бурнига олган сувни чиқариб ташласин, ким тош ила истинжо қилса, тоқ қилсин», дедилар».

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ривояти.
  Абу Довуд:

У (Абу Довуд) келтирган ривоятда:

«Ким сурма қўйса, тоқ сурсин. Ким шундай қилса, яхши. Ким қилмаса, танглик (гуноҳ) йўқ. Ким тош ила истинжо қилса, тоқ қилсин. Ким шундоқ қилса, яхши. Ким қилмаса танглик (гуноҳ) йўқ. Ким (таом) еб тиши орасида қолганини ковлаб чиқарса, тупириб ташласин, тили билан чиқарганини ютаверсин. Ким шундоқ қилса, яхши. Ким қилмаса, танглик (гуноҳ) йўқ. Ким қазои ҳожатга борса, ўзини тўссин, ҳеч нарса тополмай қум тўплашдан бошқа иложи бўлмаса, шуни ҳам қилсин. Ўша (тўпланган қум)ни орқасида қолдирсин. Чунки шайтон одам боласининг мақъадини ўйнайди. Ким шундай қилса, яхши. Ким қилмаса, танглик (гуноҳ) йўқ», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бетаҳоратлик етказувчи нарсани қилган кимсанинг намози таҳорат қилмагунича қабул бўлмайди», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий:

Бухорий:

«Ҳазрамавтлик бир одам:

«Эй, Абу Ҳурайра, бетаҳоратлик етказувчи нарса нима?» деди. У:

«Овозсиз чиққан ел ёки овоз билан чиққан ел?», дедини зиёда қилган.

Бошқа бир ривоятда:

«Покликсиз намоз қабул бўлмас, хиёнатли садақа қабул бўлмас», дейилган».

Аббод ибн Тамийм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намозда бир нарса бўлгани хаёлига келадиган одам ҳақида шикоят қилинди. У зот:

«Токи, овоз эшитмагунча ёки елни топмагунича намозини бузмайди», дедилар».

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда:

«Қачонки, бирортангиз қорнида бирор нарсани топса, унга ундан бир нарса чиқдими, йўқми аниқ бўлмай қолса, Токи, овозни эшитмагунича ёки елни топмагунича масжиддан чиқмасин», деганлар».

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

 «Орқанинг ипи кўздадир. Бас, ким ухласа, таҳорат қилсин», дедилар».

 Абу Довуд,  Ибн Можа ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ухлашар, сўнгра намоз ўқишар, таҳорат қилмас эдилар».

 Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Таҳорат фақат ёнбошлаб ухлагангагина вожиб бўлади. Чунки қачон (одам) ёнбошласа бўғинлари бўшашади», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Бусрата бинти Сафвон розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким закарини ушласа, таҳорат қилмагунча намоз ўқимасин»,дедилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Толқ ибн Али розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига борган эдик, худди бадавийга ўхшаш бир одам келди ва:

«Эй, Аллоҳнинг Набийси, бир одам таҳорат қилгандан кейин закарини ушлашига нима дейсиз?»деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«У ҳам ундан бир парча, халос ёки бир бўлак, халос», дедилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларидан бирини ўпдилар, сўнгра намозга чиқдилар, таҳорат қилмадилар. Урва мен унга:

 «Ўша хотин, сендан бошқа бўлмаса керак», деган эдим, у кулди», деди».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қайт қилдилар, сўнгра таҳорат олдилар. Бас, Савбонни Димашқ масжидида учратдим ва ўша нарсани унга зикр қилдим. У:

«Рост айтибди, у кишига мен сув қуйиб берган эдим», деди».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ал-Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан туянинг гўштидан таҳорат қилиш ҳақида сўралди.

У зот:

«Ундан таҳорат қилинглар» дедилар. Қўйнинг гўшти ҳақида сўралди. У зот:

«Ундан таҳорат қилманглар» дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Олов теккан нарсадан таҳорат», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг кифтини едилар ва намоз ўқидилар, таҳорат қилмадилар».

 Бухорий,  Муслим,  Абу Довуд ривояти.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу икки ишнинг охиргиси (амал қилингани) олов ўзгартирган нарсадан таҳорат қилмаслик бўлган эди».

 Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз уйқусидан уйғонса, қўлини уч марта ювмасдан туриб, уни идишга солмасин. Чунки бирортангиз қўли қаерда турганини билмайди ёки қўли қаерда айланганини билмайди», дедилар».

 

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Термизий , Абу Довуд, Молик:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Таҳорати йўқнинг-намози йўқ. «Бисмиллоҳ»ни зикр қилмаган одамнинг таҳорати йўқ», дедилар».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мисвок қилар ва мисвокни ювишим учун менга берар эдилар. Мен дарҳол аввал ўзим мисвок қилар ва сўнгра уни ювиб у зотга берар эдим».

 Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ўн нарса фитратдан (соф табиатдан)дир; Мўй- лабни қисқартириш, соқолни ўстириш, мисвок, бурунга сув олиб тозалаш, тирноқларни олиш, бўғинларнинг бужмайган жойларини ювиш, қўлтиқ (туки)ни юлиш, қовуқ (туки)ни қириш, истинжо қилиш ва Мисъаб, ўнинчисини унутдим, оғизни чайиш бўлса керак», деди».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир соъдан беш муддгача (бўлган сув) билан ғусл қилар эдилар ва бир мудд билан таҳорат қилар эдилар».

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Абу Довуд:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ратл сув сиғадиган идишдан таҳорат қилар эдилар ва бир соъ ила ғусл қилар эдилар».

Абу Довуд ривоят қилганлар ва:

«Аҳмад ибн Ҳанбал: «Бир соъ беш ратл ва учдан бир ратл бўлади», деганлар», деганлар.

Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Абдуллоҳ ибн Муғаффал розияллоҳу анҳу ўз ўғилларининг:

«Эй, бор Худоё, қачонки, жаннатга кирсам, жаннатнинг ўнг томонидаги оқ нарсани менга беришингни сўрайман», деяётганини эшитиб қолиб:

«Эй, болам, Аллоҳдан жаннатга киритишини ва дўзахдан паноҳ беришини сўра! Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Келажакда, албатта, ушбу умматнинг ичида покликда ва дуода ҳаддидан ошадиган қавмлар бўлажак», деганларини эшитганман, дедилар».

 Абу Довуд,  Ибн Можа ривояти.
Ал-Ҳакам ёки Ибн ал-Ҳакам отасидандан ривоят қилинади:

Ал-Ҳакам ёки Ибн ал-Ҳакам отасидан ривоят қилади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сийдилар, сўнгра таҳорат қилдилар ва фаржларига сув сепдилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Усмон розияллоҳу анҳунинг озод қилган қуллари Ҳумрон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши қуйидагиларни айтганлар:

«Усмон таҳоратга сув чақирди ва таҳорат қилди: Икки қўлини уч марта ювди. Сўнгра оғзини чайқади ва бурнига сув олиб тозалади. Кейин юзини уч марта ювди. Сўнгра ўнг қўлини чиғаноғи билан уч марта ювди. Кейин чап қўлини ҳам шунга ўхшатиб ювди. Сўнгра бошига масҳ тортди. Кейин ўнг оёғини тўпиқлари билан уч марта ювди. Сўнгра чап оёғини ҳам шунга ўхшатиб ювди. Кейин:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни менинг ушбу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилганларини кўрдим», деди ва «Ким менинг ушбу таҳоратимга ўхшатиб таҳорат қилса ва туриб бориб икки ракъат намоз ўқисаю, унда бирор нарсани кўнглидан ўтказмаса, ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», деб қўшиб қўйди».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда:

«Бас, уч сиқим сув билан уч мартадан оғзини чайқади, бурнига сув олди ва бурнидан сувни чи- қарди» дейилган.

Яна бошқа бир ривоятда:

«Ва бошига уч марта масҳ тортди», дейилган.

Ундан ҳам бошқа бир ривоятда:

«Бас, бошига масҳ тортди. Икки қўлини олдинга орқага олиб бориб келди. Бошининг олд қисмидан бошлаб уларни орқасига олиб борди. Кейин яна бошлаган жойига қайтариб келди», дейилган.

Абдуллоҳ ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилиб, икки марта-икки мартадан (ювдилар)».

 Бухорий,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам (аъзоларини) бир марта-бир марта (ювиб) таҳорат қилдилар».

 

 Бухорий,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
  Насаий , Абу Довуд, Аҳмад:

Бир аъробий Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига таҳорат ҳақида сўраб келди. Бас унга уч марта-уч мартадан кўрсатдилар. Сўнгра:

«Таҳорат мана шундоқ, ким бундан зиёда қилса, батаҳқиқ ёмон қилибди, ҳаддан ошибди ва зулм қилибди», дедилар».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон таҳорат қилсалар, кафтларига сув олиб, жағлари остига киритар ва у билан соқолларининг орасига сув етказган ва «Роббим мени шундоқ қилишга амр қилган», дер эдилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
  Термизий :

 Термизийнинг ривоятида:

«Қачон таҳорат қилсанг, икки оёғинг ва икки қўлинг панжалари орасига сув етказ, дер эдилар», деб келган.

Муставрад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қачон таҳорат қилсалар синчалоқлари билан оёқлари панжалари орасини ювганларини кўрдим», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бошларига ва икки қулоқлари ортига ва ичига масҳ тортдилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Ал-Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар. Бас, бошларининг олд қисмига, саллаларига ва икки махсиларига масҳ тортдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу таҳорат қиладиган жойда одамларнинг таҳорат қилаётганларини кўриб:

«Таҳоратни яхшилаб қилинглар, мен Абул Қосим соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ароқийбларга дўзахда ҳалокат бўлсин!», деганларини эшитганман», дедилар».

Бошқа бир ривоятда:

«Тавонларга дўзахда ҳалокат бўлсин», дейилган.

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам таҳорат қилиб оёғининг тирноқча жойига сув етказмади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам буни кўриб қолдилар ва:

«Қайт, таҳоратингни яхшилаб қил», дедилар. У қайтди ва сўнгра намоз ўқиди».

 Муслим,  Абу Довуд ривояти.
  Абу Довуд:

«Таҳоратни яхшилаб қил. Панжалар орасига сув етказ ва рўзадор бўлмасанг бурунга сув олишда муболаға қил», дейилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар намозга таҳорат қилар эдилар», деди. Мен:

«Сизлар қандоқ қиласизлар?» дедим. У:

«Бизнинг биримизга, модомики кетмаган бўлса бир таҳорат кифоя қилур», деди».

 Бухорий,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Сулаймон ибн Бурайдадан ривоят қилинади:

У ўз отасидан ривоят қилади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни намозларни бир таҳорат билан ўқидилар ва икки махсиларига масҳ тортдилар. Бас, Умар у кишига:

«Бугун қилмай юрган нарсангизни қилдингиз?» деди. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қасддан қилдим, эй, Умар», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
ал-Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатга чиққан эдилар. Ал-Муғийра орқаларидан идишда сув олиб бориб, ҳожатларидан фориғ бўлганларидан кейин қуйиб турди. Бас, у зот таҳорат қилдилар ва икки махсиларига масҳ тортдилар».

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Абу Довуд:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсига масҳ тортдилар. Мен у кишига:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, унутдингизми?» дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўқ! Сен унутдинг. Роббим азза ва жалла мени шунга амр қилган», дедилар».

Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Нажоший Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бир жуфт қора, содда махси ҳадя қилди. Бас, у зот уларни кийдилар, таҳорат қилдилар ва масҳ торт- дилар».

 Термизий ,  Абу Довуд,  Аҳмад ривояти.
Ал-Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда бирга бўлган эдим. Махсиларини ечиб қўйиш учун энгашувдим:

«Тек қўй, уларни икки пок оёғимга кийганман», дедилар ва уларга масҳ тортдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Абу Довуд ривояти.
Ал-Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам махсиларининг устига масҳ тортар эдилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Агар дин раъй билан бўлганда махсининг остига масҳ тортиш устига масҳ тортишдан кўра маъқулроқ бўлар эди. Батаҳқиқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг махсилари устига масҳ тортаётганларини кўрганман», деганлар».

 Абу Довуд ривояти.
Ал-Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таҳорат қилдилар ва икки жавробларига ҳамда ковушларига масҳ тортдилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Термизий , Абу Довуд:

«Икки жавробга Али, Ибн Масъуд, ал-Баро, Анас, Абу Умома, Саҳл ибн Саъдлар масҳ тортганлар», деган.

«Жавробга масҳ тортиш жоизлигини Суфён ас-Саврий, Ибн Муборак, Шофеъий, Аҳмад ва Исҳоқлар айтдилар, улар:

«Агар жавроб қалин бўлса, кавуши бўлмаса ҳам унга масҳ тортилаверади», деганлар», дейди.

Хузайма ибн Собит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Махсига масҳ тортиш мусофир учун уч кун, муқим учун бир куну бир кеча», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки, у (эр) у(хотин)нинг тўрт мучаси (қўл-оёғи) орасига ўтирса ва унга яқинлик қилса, батаҳқиқ, ғусл вожиб бўлади», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Насаий , Абу Довуд:

Бошқа ривоятда:

«Агар туширмаса ҳам», дейилган.

Яна бошқа бир ривоятда:

«Хатна қилинган жой хатна қилинган жойга тегса», деганлар.

Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади:

«Сувдан сув (вожиб) бўлади», деб берган фатволари Исломнинг аввалида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам берган рухсат эди. Сўнгра, кейинроқ ғусл қилмоққа амр қилдилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Умму Сулайм Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, албатта, Аллоҳ ҳақдан ҳаё қилмайди. Аёл киши эҳтилом бўлса, ғусл қиладими?» деди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳа, вақтики сувни кўрса» дедилар.

Бас, Умму Салама:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, аёл киши ҳам эҳтилом бўладими?» деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қўлгинанг қурисин, бўлмаса, боласи унга нимадан ўхшар эди», дедилар».

 

 Бухорий,  Муслим,  Абу Довуд ривояти.
  Муслим:

Муслим:

«Эркак кишининг манийси қуюқ ва оқ, аёл кишининг манийси суюқ ва сарғиш бўлади. Улардан қайси бириники устун келса ёки олдин бўлса, ўхшашлик ўшандан бўлади», деган жумлани зиёда қилган.

 

Яна ўша киши (Муслим) қилган ривоятда:

«Қачон аёлнинг суви эркакнинг сувидан устун келса, бола тоғаларига ўхшайди. Қачон эркакнинг суви аёлнинг сувидан устун бўлса, бола амакиларига ўхшайди», дейилган.

 

Бошқа бир ривоятда:

«Қачон икковлари жам бўлсалар ва эркакнинг манийси аёлнинг манийсидан устун келса, Аллоҳнинг изни ила ўғил бола кўрадилар. Қачонки, аёлнинг манийси эркакнинг манийсидан устун келса, Аллоҳнинг изни ила қиз бола кўрадилар».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан хўлни кўрган, лекин эҳтиломни эслай олмаган одам ҳақида сўралди. У зот:

«Ғусл қилади», дедилар. Эҳтиломни кўрган, лекин хўлни кўрмаган одам ҳақида (ҳам сўралдилар) У зот:

«Унга ғусл вожиб эмас», дедилар.

Бас, Умму Сулайм:

«Аёл киши ҳам ўшани кўради. Унга ҳам ғусл вожиб бўладими?» деди. У зот:

«Ҳа, албатта, аёллар эркакларнинг туғишганла- ридир», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
  Абу Довуд:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тўрт нарсадан ғусл қилар эдилар; жунубликдан, Жума куни, қон олдирган ва маййитни ювгандан кейин».

Қайс ибн Осим розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Исломга келганларида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сув ва сидр ила ғусл қилишга амр қилган эканлар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир идишдан ғусл қилар эдим».

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда:

«Фарақ» дейиладиган қадаҳда қўлларимиз аралашиб кетар эди», дейилган.

Учинчи бир ривоятда:

«Жунубликдан», деган сўз зиёда қилинган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Эркак киши эркак кишининг авратига қарамайди. Аёл киши ҳам аёл кишининг авратига қарамайди. Бир кийим ичида эркак киши эркак кишига баданини текизмайди. Бир кийим ичида аёл киши аёл кишига баданини текизмайди», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Баҳз ибн Ҳакийм отасидандан ривоят қилинади:

У эса бобосидан ривоят қилади: «Мен:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, авратларимиздан қайси бирини тўсайлик, қайси бирини қўяйлик?» дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Авратингни хотининг ва чўрингдан бошқадан муҳофаза қил», дедилар. Мен:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, агар одам бир қавмнинг ичида бўлса-чи?» дедим. У зот:

«Агар уни бирор киши зинҳор кўрмаслигига қодир бўлсанг, зинҳор кўрмасин», дедилар. Мен:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, бирортамиз ўзи холи бўлганда-чи?» дедим.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамлардан кўра, Аллоҳдан ҳаё қилинмоғи ҳақлироқдир», дедилар».

Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.

Бухорий баъзисини ривоят қилган.

Жарҳад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузуримизга ўтирдилар. Соним очиқ эди. У зот:

«Сон аврат эканлигини билмайсанми?» дедилар».

 Бухорий,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Яъло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ жойда иштонсиз ғусл қилаётган одамни кўриб қолдилар. Бас, минбарга чиқдилар. Аллоҳга ҳамду сано айтганларидан сўнг:

«Албатта, Аллоҳ ўта ҳаёли ва ўта тўсингандир. Бирортангиз ғусл қилса, тўсиниб олсин», дедилар».

 Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаммомларга киришдан қайтардилар. Сўнгра эркакларга изор билан киришга рухсат бердилар».

 

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
  Термизий , Абу Довуд:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қайси бир аёл ўз уйидан бошқа жойда кийимини ечса, албатта, ўзи билан Аллоҳ таоло орасидаги пардани йиртган бўлади», дедилар».

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, келажакда сиз учун ажам юртлари фатҳ қилинур. Ўша ерларда ҳаммомлар, деб аталадиган уйларни кўрасизлар. Уларга эркаклар фақат изор(иштон)лар билангина кирсинлар. Аёлларни улардан ман қилинглар. Магар бемор, нифосли бўлсалар, майли», дедилар».

 Абу Довуд,  Ибн Можа ривояти.
Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун ғусл қилгани сув қўйдим. Бас, у зот икки қўлларини икки ёки уч марта ювдилар. Кейин чап қўлларига сув қуйиб туриб, жинсий аъзоларини ювдилар. Сўнгра қўлларини ерга суртдилар. Кейин оғизларини чайқадилар, бурунларига сув олдилар, юзлари ва икки билакларини ювдилар. Сўнгра жасадларига сув қўйдилар. Кейин бошқа жойга ўтиб икки оёқларини ювдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда:

«Сўнгра бошларини уч марта ювдилар», дейилган.

Яна бошқа ривоятда:

«Мен у кишига бир латта келтирган эдим, хоҳламадилар ва сувни қўллари билан сидира бошладилар», дейилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунубликдан ғусл қилсалар, аввал икки қўлларини ювишдан бошлар эдилар. Сўнгра ўнг қўллари билан чап қўлларига сув қуйиб, фаржларини ювар эдилар. Кейин эса намозга қиладиган таҳоратларини бажарар эдилар. Сўнгра сувни олиб, панжаларини сочлари остига киритар эдилар. Токи, сув яхши етганига ишонганларидан кейин бошлари устидан уч ҳовуч сув қуяр эдилар. Кейин қолган жасадларига сув қуяр ва охири оёқларини ювар эдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, мен сочимни мустаҳкам қилиб ўрадиган аёлман. Жунублик ғусли учун уни ёймоғим керакми?» дедим. У зот:

«Йўқ, сен учун бошинг устидан уч ҳовуч сув қуймоғинг кифоя қилур. Сўнгра устингдан сув қуясан. Бас, пок бўлурсан», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пок- лансалар, покланишларида ҳам, тарансалар, таранашларида ҳам ва кавуш кийсалар, кавуш кийишларида ҳам доимо ўнгдан бошлашни жуда яхши кўрар эдилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, ҳар бир тук толаси остида жунублик бор. Бас, сочни ювинг ва жилдингизни покланг», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.

Ушбу ҳадиснинг бошқа бир ривоятида:

«Ким жунубликдан бир тук ўрнини ювмай қолдирса, дўзахда ундоқ қилинади, бундоқ қилинади», дедилар».

Али:

«Шунинг учун бошимни душман тутдим», деб уч марта айтди. У сочини қирдириб юрар эди», дейилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Намоз эллик вақт, жунубликдан ғусл қилиш етти марта, кийимдаги сийдикни ювиш етти марта эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Токи, намоз беш вақт, жунубликдан ғусл қилиш бир марта ва кийимдаги сийдикни ювиш бир марта қилингунча сўрайверганлар», деди».

 Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир марта Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Мадинанинг йўлларидан бирида йўлиқиб қолдилар. Мен жунуб эдим, беркиниб олдим».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.

Бошқа ривоятда:

(Билдирмай четландим). Бориб ғусл қилиб келдим. У зот:

«Эй Абу Ҳурайра, қаерда эдинг?» дедилар. Мен:

«Жунуб эдим, сиз билан нопок ҳолимда ўтиришни ёқтирмадим» дедим. У зот:

«Субҳаналлоҳ! Мусулмон нажас бўлмас», дедилар».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон жунуб бўлсалар-у, емоқ ёки ухлашни ирода қилсалар, намозга таҳорат қилганларидек таҳорат қилар эдилар».

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Оишадан «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жунубликдан қандоқ ғусл қилар эдилар, ухлашдан олдин ғусл қилар эдиларми ёки ғусл қилишдан олдин ухлар эдиларми?» деб сўралди. Мен:

«Бунинг барчасини қилар эдилар. Гоҳида ғусл қилиб, сўнг ухлар эдилар. Гоҳида таҳорат қилиб ухлар эдилар. Ишда кенглик қилиб қўйган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин», дедим».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кечада аёлларини айланиб чиқар эдилар. Ўша кунларда у зотнинг тўққиз хотинлари бор эди».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Бошқа ривоятда:

«Аёлларини бир ғусл ила айланиб чиқар эдилар», дейилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирингиз ўз аҳлига (яқин) келса-ю, сўнгра яна қайтишни ирода қилса, икковининг орасида бир таҳорат қилиб олсин», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни хотинларини айланиб чиқдилар. Унисининг олдида ҳам, бунисининг олдида ҳам ғусл қилар эдилар. Мен У зотга:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, ғуслни битта қилсангиз бўлмайдими?» дедим. У киши:

«Мана шуниси фойдалироқ, хушҳолроқ ва покроқ», дедилар».

 Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жунуб бўлмасалар, бизларга ҳар қандай ҳолда Қуръонни ўқитар эдилар», деган.

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Яҳудийлар аёл киши ҳайз кўрса, уйларида у билан бирга таом емас, унга жинсий яқинлик қилмас эдилар. Саҳобалар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу ҳақда сўрадилар. Бас, Аллоҳ: «Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен: «У озор - нопокдир. Бас, ҳайз пайтида аёллардан четда бўлинглар. Токи, пок бўлмагунларича уларга яқинлик қилманглар. Қачон пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган томондан келинглар», деб айт» оятини нозил қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Никоҳдан бошқа ҳамма нарсани қилаверинглар», дедилар. Бу яҳудийларга етиб борди ва улар:

«Бу одам бизнинг ишимиздан биронтасини қўймай хилоф қилади», дейишди.

Кейин Усайд ибн Ҳузайр ва Аббод ибн Бишрлар келиб:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, яҳудийлар бундоқ, бундоқ, демоқдалар, у(аёл)ларга яқинлик қилаверайликми?» дедилар.

Бас, Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг юзлари ўзгариб кетди, ҳатто, биздан аччиғлари чиқди, деб ўйладик. Икковлари чиқишди. Шунда уларнинг қаршисидан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳадяга сут келиб қолди. У зот уларнинг ортларидан сут юбориб, икковларига ичирдилар. Бас, улар у зотнинг ўзларидан аччиғланмаганларини билдилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бир идишдан икковимиз ҳам жунуб ҳолимизда ғусл қилар эдик. У зот менга амр этар эдилар, мен иштон кияр эдим ва мени қучоқлар эдилар. Ўшанда мен ҳайз кўрган ҳолимда бўлар эдим. Эътикоф ўтирганларида бошларини чиқарар эдилар, мен ҳайзли ҳолимда уни ювиб қўяр эдим».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз хотинларини ҳайзли пайтларида иштон устидан қучоқлар эдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Насаий :

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мен билан бирга ётар эдилар. Мен ҳайзли бўлсам, орамизда кийим бўлар эди».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Мен ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккимиз кечаси бир кийим ичида ётар эдик. Ҳолбуки, мен ҳайзли бўлиб, қон оқиб турган бўлар эди. Агар мендан у зотга бирор нарса тегса, ўша жойни ювар эдилар. Бошқа жойга ўтмас эдилар. Сўнгра ўша кийим ила намоз ўқир эдилар.»

 

 Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга:

«Масжиддан «хумра»ни олиб юбор», дедилар.

«Ҳайзим бор», дедим. У зот:

«Ҳайзинг қўлингда эмас», дедилар.

Бас, олиб бердим».

Умму Атийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

 У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат қилган эдилар:

«Покизаликдан кейинги кулранг ва сарғиш (суюқлик)ни ҳеч нарса ҳисобламас эдик», деди».

 Бухорий,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайзли ҳолдаги хотинига жинсий яқинлик қилган шахс ҳақида:

«Бир динор ёки ярим динор садақа қилади», дедилар».

 

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Абу Довуд:

Абу Довуд келтирган ривоятда:

«Агар ун(аёл)га қон келишининг аввалида яқинлик қилган бўлса, бир динор, агар қон тўхташи пайтида яқинлик қилган бўлса, ярим динор» дейилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Асмаа Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳайзнинг ғусли ҳақида сўради. У зот:

«Сиздан бирингиз сув ва сидрини олади. Сўнгра яхшилаб тозаланади. Кейин бошига сув қуяди ва Токи, бошининг ҳамма жойига етгунча қаттиқ ишқайди. Сўнгра устидан сув қуяди. Кейин мискланган пахтани олади ва у билан покланади», дедилар. Асмаа:

«У билан қандоқ покланади?» деди. У зот:

«Субҳаналлоҳ! У билан покланасан-да!» дедилар.

Бас, Оиша:

«Қоннинг ўрнига қўясан», деди.

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Насаий , Абу Довуд, Молик:

Бошқа бир ривоятда:

«У зот:

«Мискланган пахтани олиб, у билан покланасан» деб уч марта айтдилар ва уялиб, юзларини ўгириб олдилар. Бас, Оиша:

«Ансорийларнинг аёллари қандоқ ҳам яхши аёллар. Уларни ҳаё динда фақиҳ бўлишларидан ман қилмас эди», деди».

 

Аёллар Оишага ичига пахта солинган тувакни юбордилар. Унда сарғиш рангли қон асари бор эди. У (Оиша) :

«То оқ нарсани кўрмагунингизча шошилманглар», деди. У бу билан ҳайздан тамоман пок бўлишни ирода қилган эди».

Муоза розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши айтадики, Оиша розияллоҳу анҳодан:

«Нимага ҳайз кўрган аёл рўзанинг қазосини тутади-ю, намознинг қазосини ўқимайди?» деб сўрадим.

«Нима, сен Ҳарурийямисан?!» деди.

«Мен Ҳарурийя эмасман, лекин сўраяпман», дедим.

«Ўша нарса бизда ҳам бўлар эди. Бас, рўзанинг қазосини тутишга амр қилинар эдик, намознинг қазосини ўқишга амр қилинмас эдик», деди».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши:

«Нифос кўрган аёллар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қирқ кун ўтирар эдилар. Юзларимизга нарса тошиб кетиб, варас суртиб олар эдик», деди».

 

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
  Абу Довуд:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аёлларидан бири нифосда қирқ кеча ўтирар, уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам нифос намозини ўқишга буюрмас эдилар».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мана бу уйларни масжиддан бошқа томонга юзлантиринглар. Мен масжидни ҳайзли аёлга ва жунубга ҳалол қилмайман», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Фотима бинти Абу Ҳубайш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Мен истеҳоза бўламан, пок бўлмайман. Намозни қўяманми?» деб сўради. У зот:

«Йўқ! Албатта, у томир узилганидандир. Ҳайз эмас. Лекин сен одатда ҳайз кўрадиган кунларнинг миқдорида намозни қўй. Сўнгра ғусл қилиб, намозни ўқийвер», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Термизий , Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда:

«Қачонки, ҳайз келса, намозни қўй. Қачонки, у (кунлар) ўтиб кетса, ўзингдан қонни ювиб, намозни ўқийвер», дедилар».

Термизий:

«Нариги вақт келгунча, ҳар намозга таҳорат қил», дедилар»ни зиёда қилди.

 

Абу Довуд келтирган ривоятда:

«У аёлга етган нарса (дард) етгунча одати бўйича ҳар ойда ҳайз кўрадиган кунлари ва кечалари саноғига қарасин. Ҳар ойдан ўша миқдорича намозни тарк қилсин. Қачон ўшани ўтказса, ғусл қилсин ва бир кийим ила муҳофаза қилиб, намозини ўқисин», дейилган.

Фотима бинти Ҳубайш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, мен мустоҳаза бўламан», деди. У зот унга:

«Агар ҳайзнинг қони бўлса, у қора қон бўлиб, ўзи билинади. Қачонки, ўша бўлса, ўзингни намоздан тий. Қачон бошқаси бўлса, таҳорат қилиб, намозни ўқийвер. У томирнинг узилишидандир», дедилар».

 Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ҳамна бинти Жаҳш розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши айтадиларки:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бориб:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, мен жуда ҳам кўп ва шиддатли ҳайз кўрадиган аёлман, бу ҳақда нима дейсиз, батаҳқиқ, мени намоз ва рўзадан ман қилди», дедим. У зот:

«Мен сенга пахтани васф қилиб бераман. У қонни кетказади», дедилар. У (Ҳамна):

«У ўшандан анча кўп», деди. У зот:

«Унда бир кийим қилиб ол», дедилар. У:

«У ўшандан ҳам кўп. Қуйилиб келаверади», деди.

«Сенга икки ишни буюраман. Улардан қай бирини қилсанг, сен учун кифоя қилади. Агар уларга қувватинг етса, ўзинг биласан. Албатта, бу шайтон тепкиларидан бир тепкидир. Бас, бу Аллоҳ таолонинг илмида-ку, аммо сен олти ёки етти кунни ҳайз сана. Сўнгра ғусл қил. Токи, батаҳқиқ пок бўлдим, деб ишониб, ўзингни топ-тоза қилганингдан сўнг йигирма уч ёки йигирма тўрт кечаю кундуз намоз ўқи ва рўза тут. Мана, шу сенинг учун кифоя қилади. Ҳар ойда шундоқ қилавер. Бу аёлларнинг ҳайз кўриб, пок бўлишларига ва ҳайз ва поклик вақтларига ўхшайди.

Агар кучинг етса, пешинни охирги вақтига, асрни олдинги вақтига суриб, ғусл қиласан-да, икки намозни, пешин ва асрни жам қилиб ўқийсан. Шунингдек, шомни охирги вақтига, хуфтонни олдинги вақтига суриб, ғусл қиласан-да, икки намозни жам қилиб ўқийсан. Бомдодда ҳам ғусл қиласан. Шуни қила олсанг, қил. Рўза ҳам тут. Агар ўшанга қодир бўлсанг. Бу мен учун икки ишдан маҳбуброғидир», дедилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У киши:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан У зотнинг завжаларидан бир аёл эътикоф ўтирди. У (аёл) сарғиш ва қизғиш (қон) кўрар эди. Гоҳида у намоз ўқиётганда остига тоғора қўйиб қўяр эдик», дедилар».

 Бухорий,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умму Ҳабиба истеҳозали бўлар, эри эса унга яқинлик қилар эди».

 

 Абу Довуд ривояти.
  Абу Довуд:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Ҳамна бинти Жаҳш мустаҳоза эди. Унинг эри унга яқинлик қилар эди».

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга у зотнинг сафарларидан бирига чиқдик. Байдаа ёки Зотул Жайшда эканимизда мунчоғим узилиб кетди. Уни ахтариш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам туриб қолдилар. У киши билан бирга одамлар ҳам туриб қолишди. Уларнинг сувлари йўқ эди. Одамлар Абу Бакрнинг олдига бориб:

«Оишанинг нима қилганини кўрмайсанми?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва У киши билан бирга одамларни ҳам тутиб қолди-ку! Одамлар сув бор жойда ҳам эмаслар, ўзлари билан сувлари ҳам йўқ», дедилар. Абу Бакр келганида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб, ухлаб қолган эдилар. Бас, у (Абу Бакр) менга:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва одамларни тутиб қолдинг. Улар сув бор жойда ҳам эмаслар, улар билан сувлари ҳам йўқ», деди.

Абу Бакр мени итоб қилиб, Аллоҳ нима дейишини хоҳлаган бўлса, ўшани деди ва қўли билан биқинимга турта бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сонимга бошларини қўйиб ётганларигина мени қимирлашдан ман қилар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ухлаб туриб, сувсиз бўлиб қолдилар. Бас, шунда Аллоҳ таяммум оятини нозил қилди. «Бас, пок тупроқ ила таяммум қилинглар», деди. Усайд ибн Ҳузайр (у нақиблардан бири эди):

«Эй, Оли Абу Бакр, бу сизнинг биринчи баракангиз эмас», деди. Оиша айтадики:

«Сўнг мен минган туяни турғизган эдик. Мунчоғимни ўшанинг тагидан топдик».

 

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Насаий , Абу Довуд:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«У киши Асмаадан мунчоқ қарз олган экан, йўқолиб қолибди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларидан (баъзи) одамларни уни излаш учун юборибдилар. Бас, намоз вақти бўлиб қолиб, таҳоратсиз намоз ўқибдилар. Сўнгра келиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бу ҳақда шикоят қилибдилар. Ана шунда таяммум ояти нозил бўлибди. Усайд ибн Ҳузайр (Оишага):

«Аллоҳ сени яхшилик ила мукофотласин. Бас, Аллоҳга қасамки, қачон сенга ўзинг ёқтирмайдиган бир иш етса, албатта, ундан Аллоҳ сен учун ва мусулмонлар учун бир яхшилик чиқаради», деди».

Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, пок тупроқ, агар ўн йилгача сув топа олмаса ҳам, мусулмоннинг покланиш воситасидир. Қачон сув топса, уни баданига етказсин. Албатта, ўша хайрлидир», дедилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Амр ибн Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Зотус Салосил ғазотида совуқ кечада эҳтилом бўлиб қолдим. Ғусл қилсам ҳалок бўламан, деб қўрқиб таяммум қилдим. Сўнгра шерикларимга Бомдод намозини ўқиб бердим. Улар буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдилар. У зот:

«Эй, Амр, жунуб бўлиб туриб шерикларингга намозга ўтдингми?» дедилар. Мен ўзимни ғусл қилишдан ман қилган нарсанинг хабарини у кишига бердим ва:

«Аллоҳнинг «Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга ўта меҳрибондир», деганларини эшитганман», дедим.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар ва бирор нарса демадилар».

 Бухорий,  Абу Довуд ривояти.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир сафарга чиққан эдик. Биздан бир кишига тош тегиб, бошини ёриб қўйди. Сўнгра ўша одам эҳтилом бўлиб қолиб, ўз шерикларидан:

«Менга таяммумга рухсат топасизларми?» деди.

«Сен сувни ишлатишга қодир бўлиб турганинг- да, биз сенга рухсат топа олмаймиз», дейишди.

Бас, у ғусл қилди ва ўлиб қолди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келганимизда у зотга бу ҳақда хабар берилди. Бас, У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уни қатл қилишибди. Аллоҳ уларни қатл қилсин! Агар билмасалар, сўрасалар бўлмасмиди?! Албатта, жоҳилликнинг шифоси саволдир. Унга фақатгина таяммум қилмоғи, жароҳатга латта боғламоғи, сўнгра унинг устидан масҳ тортмоғи ва баданининг қолганини ювмоғи кифоя қилар эди», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Умар ибн Хаттобнинг ҳузурига бир одам келиб:

«Мен жунуб бўлдим ва сув топа олмадим», деди.

Бас, Аммор ибн Ясир Умар ибн Хаттобга:

«Эслайсанми, мен билан сен икковимиз сафарда бўлган эдик. Сен намоз ўқимаган эдинг. Мен эса тупроққа ағанаб, сўнгра намоз ўқидим. Кейин эса буни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилдим. Бас, у зот:

«Албатта, сенга мана бундоқ қилмоғинг кифоя қилар эди», деб, ерга икки кафтларини уриб, уларга пуфлаб туриб, сўнгра улар билан юзларига ва икки кафтларига масҳ тортган эдилар», деди».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Жуҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Беъри Жамал томондан юриб келдилар. Бас, у зотга бир киши йўлиқиб салом берди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унга алик қайтармадилар-да, девор томон бориб, юзларига ва икки қўлларига масҳ тортганларидан кейин, унга алик қайтардилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Термизий , Насаий , Абу Довуд, Шофеъий:

«Юзларига ва икки билакларига масҳ тортдилар», дейилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бас, икки қўлларини деворга урдилар ва улар билан юзларига масҳ тортдилар. Сўнгра яна бир марта уриб, икки билакларига масҳ тортдилар. Ке- йин ҳалиги одамга саломга жавоб қайтара туриб:

«Мени сенга салом қайтаришимдан фақатгина таҳоратли бўлмаганим ман қилди», дедилар», дейилган.

 Абу Довуд ривояти.
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Икки киши сафарга чиқдилар. Намоз ҳозир бўлди. Икковларининг суви йўқ эди. Пок тупроқ ила таяммум қилиб намоз ўқидилар. Сўнгра вақт чиқмай туриб сув топдилар. Бас, улардан бири таҳорат ва намозни қайтарди. Бошқаси қайтармади. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб, у зотга бўлган нарсани зикр қилдилар. Бас, у зот қайтармаган шахсга:

«Суннатни топибсан. Намозинг кифоя қилади», дедилар. Таҳорат қилиб, намозини қайта ўқиганга эса:

«Сенга икки марта ажр берилади», дедилар».

 Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига аҳли Нажддан бир одам келди. Унинг сочлари тўзиган, овозининг ғўлдираётгани эшитилар эди-ю, нима деяётганини фаҳмлаб бўлмас эди. Яқин келувди, қарасак, у Ислом ҳақида сўраётган экан. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир кеча-ю бир кундузда беш вақт намоз», дедилар.

«Менинг бўйнимда ундан бошқаси ҳам борми?» деди.

«Йўқ. Магар ўз ихтиёринг бўлса», дедилар.

Сўнг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Рамозон рўзасини тутишлик», дедилар.

«Менинг бўйнимда ундан бошқаси ҳам борми?» деди.

«Йўқ. Магар ўз ихтиёринг бўлса», дедилар.

Ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга закотни зикр қилдилар.

«Менинг бўйнимда ундан бошқаси ҳам борми?» деди.

«Йўқ. Магар ўз ихтиёринг бўлса», дедилар.

Бас, ўша одам:

«Аллоҳга қасамки, мана шундан зиёда ҳам, кам ҳам қилмайман» дея орқага қайтди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар гапида содиқ бўлса, ютди», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абудуллоҳ ибн ас-Санобиҳий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Муҳаммад Витр намози вожиб, деб даъво қилди. Бас, Убода ибн Сомит:

«Абу Муҳаммад хато қилибди. Гувоҳлик бераманки, албатта, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг: «Банда беш вақт намозни фарз вақтида, рукуъ-хушуъни жойига келтириб ўқиса, Аллоҳнинг зиммасида уни мағфират қилиш аҳди бўлур. Ким қилмаса, унга Аллоҳнинг зиммасида аҳд бўлмайди. Хоҳласа мағфират қилади. Хоҳласа азоблайди», деганларини эшитганман», деди».

 Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Қатода розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ азза ва жалла: «Мен сенинг умматингга беш вақт намозни фарз қилдим. Мен ўзимга ўзим, ким уларни муҳофаза қилиб ўз вақтида ўқиб келса, албатта, жаннатга киритаман, деб аҳд бердим. Ким уларни муҳофаза қилмаса Менинг ҳузуримда унга аҳд йўқдир, деди», деб айтдилар».

 Абу Довуд ривояти.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам бир аёлни ўпиб олди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб хабар берди. Аллоҳ: «Намозни наҳорнинг икки тарафида ва кечанинг бир қисмида адо эт. Албатта, яхшиликлар ёмонликларни кетказур», оятини нозил қилди.

Сўнгра ҳалиги одам:

«Эй, Аллоҳнинг Расули. Бу менинг ўзимгами?» деди.

«Барчага, менинг умматимнинг ҳаммасига», дедилар».

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Термизий , Абу Довуд:

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Аллоҳга қайси амал маҳбубброқ?» деб сўрадим.

«Ўз вақтида ўқилган намоз», дедилар у зот.

«Сўнгра қайсиниси?» дедим.

«Ота-онага яхшилик қилиш», дедилар.

«Сўнгра қайсиниси?» дедим.

«Аллоҳнинг йўлида жиҳод қилиш», дедилар.

«Буларнинг менинг ўзимга айтдилар, агар зиёда сўраганимда, зиёда айтар эдилар», деди».

Робийъа ибн Каъб ал-Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга тунаган эдим. У зотга таҳорат сувлари ва бошқа ҳожатлари тушадиган нарсаларини келтирдим. У зот:

«Сўра», дедилар.

«Жаннатда сизга рафиқ бўлишни сўрайман», дедим.

«Бундан бошқани эмасми?» дедилар.

«Шунинг ўзини», дедим.

У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ундоқ бўлса, менга ўзинг учун кўп сажда ила ёрдам бер», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Жарир ибн Абдулоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Кечаси ойга назар солдиларда:

«Албатта, сизлар Роббингизни мана шу ойни кўргандек кўрурсизлар. Унинг кўришда қийинчиликка учрамассиз. Бас, агар қуёш чиқиши ва ботишидан олдин намоз ўқишдан қолмасликка қодир бўлсангиз. Шуни қилинг, дедиларда «Қуёш чиқишидан олдин ва ботишидан олдин Роббингга ҳамд ила тасбиҳ» айт оятини ўқидилар».

Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган.

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Аср намозини ўтказиб юборса, гўёки, аҳлини ва молини йўқотибди», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

 «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аҳзоб куни:

«Бизни Ўрта намоз - Аср намозидан машғул қилдилар! Аллоҳ уларнинг уйларини-ю қабрларини оловга тўлдирсин!» дедилар. Сўнгра уни Шом билан Хуфтоннинг ўртасида ўқиб олдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, киши ила ширк ва куфрнинг орасида намозни тарк қилиш бордир», дедилар».

 

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Албатта, киши ила ширк ва куфрнинг орасида намозни тарк қилиш бордир», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Масъуд ал-Бадрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жиброил тушиб менга имом бўлди. Бас, у билан намоз ўқидим, сўнгра у билан намоз ўқидим, сўнгра у билан намоз ўқидим, сўнгра у билан намоз ўқидим, сўнгра у билан намоз ўқидим, деб бормоқлари билан бешта намозни ҳисоб қилдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Насаий , Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда:

«Сўнгра мана шунга амр қилиндим», дедилар» деган зиёда бор».

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан намозларнинг вақти ҳақида сўралди. Бас У зот:

«Бамдод намозининг вақти қуёшнинг аввалги шохи чиқмагунча, Пешин намозининг вақти қуёш осмон қорнидан заволга кетгандан, Асрнинг вақти киргунча, Аср намозининг вақти қуёш сарғайиб аввалги шохи ботгунча, Шом намозининг вақти қуёш ғоиб бўлганда шафақ тушгунча, Хуфтон намозининг вақти кечанинг ярмигача», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Жобир розияллоҳу анҳудан Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозлари (вақти) ҳақида сўралди.

Бас, У киши:

«У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинни қуёш қиздирган пайтда, Асрни қуёш тирик турганда, Шомни қуёш ботганда, Хуфтонни одамлар кўп бўлса эртароқ, оз бўлса, кечроқ, Бамдодни тонг қоронғусида ўқир эдилар», деди».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод намозини ўқиганларидан кейин, аёллар муртларига ўралиб чиқиб кетишар, қоронғуликдан танилмас эдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Бамдод намозини биздан биримиз ёнидаги одамни танийдиган ҳолда бўлганида ўқир эдилар. Унда олтмиш олтидан юз оятгача қироат қилар эдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.

«Сунан» эгалари қилган ривоятда:

«Бамдодни ёруғлик яхши тарқалганда ўқинг. Бас ўшанинг ажри улуғдир», деганлар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ҳарорат шиддатли бўлган пайтда намозни совутиб ўқинглар. Албатта, ҳароратнинг шиддати жаҳаннамнинг қайнаб чиққан иссиғидандир. Дўзах ўз Роббисига шикоят қилиб:

«Эй, Роббим, менинг баъзим баъзимни еб юборди», деди. Бас унга икки нафасга изн берди. Қишда бир нафасга, ёзда бир нафасга, сиз дуч келадиган энг шиддатли иссиқ ва энг шиддатли совуқ ана ўшандандир», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намознинг миқдори ёзда уч қадамдан беш қадамгача, қишда беш қадамдан етти қадимгача бўлар эди».

 Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Асрни ўқиганимиздан кейин биздан бир киши Қубога юриб борса, у ерга қуёш кўтирилиб турганда етиб борар эди».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Шом намозини (қуёш) парда ортига беркинганда ўқир эдик».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Муслим, Термизий :

Уччовлари қилган ривоятда:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Шом намозини ўқиб қайтган биримиз, ўзининг камонининг ўқи тушадиган жойни кўрадиган бўлар эди», дейилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида у қаёққа қараб юрса, ўша ёққа қараб намоз ўқир эдилар. Қачон фарз намозини ирода қилсалар, тушиб қиблага юзланар эдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Абу Довуд:

«Ва бошқа ривоятда:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловлари устида нафл ва Витр намозларини у қаёққа юзланса, ўша ёқа қараб ўқир эдилар. Фақат фарз намознигина унинг устида ўқимас эдилар», дейилган.

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафар қилсалар ва нафл намоз ўқимоқчи бўлсалар, туяларини қиблага қаратиб туриб такбир айтар, сўнгра минган уловлари қаёққа қараса, ўша ёққа қараб намоз ўқир эдилар», дейилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бир иш билан юбордилар. Қайтиб келсам, У зот уловлари устида машриққа қараб намоз ўқиётган эканлар. Саждалари рукуъдан пастроқ эди».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мени бир иш билан юбордилар. Қайтиб келсам, У зот уловлари устида машриққа қараб намоз ўқиётган эканлар. Саждалари рукуъдан пастроқ эди».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб турдида, битта кийимда намоз ўқиш ҳақида сўради. Бас, У зот:

«Ҳаммангиз ҳам икки кийим топа олармидингиз?» дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий:

Бухорий зиёда қилади:

«Сўнгра бир одам Умардан сўради. Бас, У:

«Қачон Аллоҳ кенг қилса, сизлар ҳам кенг бўлинглар. Одам кийимларини ўзича жам қилди. Одам лунги ва ридо билан, лунги ва кўйлак билан, лунги ва қабо билан, иштон ва ридо билан, иштон ва кўйлак билан, иштон ва қабо билан, туббон билан, қабо билан, туббон ва кўйлак билан, менимча яна, туббон ва ридо билан намоз ўқийверади», деди».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангиз кийимидан елкасига бир озни қилмай туриб намоз ўқимасин», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сон авратдир», дедилар».

 Бухорий,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сонингни очма, тирикни ҳам ўликни ҳам сони га қарама», дедилар».

 Абу Довуд,  Ҳоким ривояти.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Аёл киши қандоқ кийимда намоз ўқийди?» деб сўралди. У киши:

«У Химорда ва бутун жисмни тўсиб турадиган, икки қадамининг устини беркитиб турадиган кўйлакда намоз ўқийди», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

«Аёл киши кўйлак ва химор ила лунгисиз намоз ўқиса бўладими?» деб сўрадим. У зот:

«Агар кўйлак бутун жисмни тўсиб, икки қадамнинг устини беркитадиган бўлса, бўлади», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ ҳайз кўрувчининг намозни фақат химор ила қабул қилади», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Намозда гаплашар эдик. Бир одам намозда ёнида турган шеригига гапираверар эди. Токи, «Аллоҳ учун тоат ила жим туринглар» ояти тушганда сукут сақлашга амр қилиндик, гапдан наҳий қилиндик».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга намоз ўқиб турганларида салом берар эдик, У зот бизларга жавоб қайтарар эдилар. Нажошийнинг ҳузуридан қайтганимиздан сўнг салом берсак, жавоб қайтармадилар. Шунда биз:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, сизга салом берсак жавоб қайтарар эдингиз?» дедик. У зот:

«Албатта, намозда машғуллик бор», дедилар».

 Бухорий,  Муслим ривояти.
  Муслим, Абу Довуд, Аҳмад ибн Ҳанбал:

«Албатта, бу намозда одамларнинг каломидан ҳеч нарса мумкин эмас. У фақат тасбиҳ, такбир ва Қуръон қироатидан иборатдир», дедилар».

Муъайқийб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжиддаги майда тошларни тўғрилашни зикр қилиб:

«Агар қилмасанг бўлмайдиган бўлса, бир марта қил», дедилар».

 Бухорий,  Муслим ривояти.
  Термизий , Насаий , Абу Довуд:

«Қачон бирортангиз намозга турса, албатта, раҳмат унга юзма-юз туради, майда тошларни сурмасин», деганлар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон намозга азон айтилса, Шайтон азонни эшитмаслик учун орқасидан ҳаво чиқариб ортга қочади. Азон айтиб бўлинса, яна келади. Қачон иқома айтилса, яна ортига кетади. Иқома айтиб бўлинса, одамнинг дилига васваса солиш учун қайтиб келади. У олдин эсламай юрган нарсаларни айтиб, уни эсла. Буни эсла, дейди. Ҳаттоки, одам қанча намоз ўқиганини ҳам билмай қолади», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Муслим:

«Қачонки, Шайтон намозга азон айтилганини эшитса, Равҳоогача бўлган масофага қочади», деганлар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Имом зоминдир, муаззин омонат эгасидир. Эй, бор Худоё! Имомларни иршод қил, муаззинларни мағфират қил», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд,  Шофеъий ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Муаззинни овози етган жойгача мағфират қилинади ва унга барча хўлу қуруқ гувоҳлик беради», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
  Насаий :

«Унга у билан намоз ўқиганларнинг ажрича ажр берилади», деган иборани зиёда қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Билол розияллоҳу анҳуга азонни жуфт айтмоқ, иқомани, қод қоматис салотдан бошқасини тоқ айтмоқ амр қилинди».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Усмон ибн Абдул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, мени ўз қавмимга имом қилиб қўйинг», деди. У зот:

«Сен уларга имомдирсан. Сен уларнинг энг заифига эргаш ва ажр (иш ҳаққи) олмайдиган муаззин ол», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Зиёд ибн ал-Ҳорис ас-Судоъий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга Бамдод намозига азон айтишимни амр қилдилар. Бас, мен азон айтдим. Сўнг Билол иқома айтмоқчи бўлган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Батаҳқиқ, азонни судоълик айтди. Бас, ким азон айтса, ўша иқома айтур», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Бани Нажжорлик бир аёл розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Менинг уйим масжид атрофидаги энг баланд уй эди. Билол Бамдоднинг азонини унинг устига чиқиб айтар эди».

 Абу Довуд ривояти.
Абу Жуҳайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Билолни айланиб юриб азон айтаётганини кўрдим. У оғзини у ёққа, бу ёққа бурар, икки бармоғи қулоғида эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўлсалар ошланган теридан қилинган капада эдилар. Бас, Билол У зотнинг олдиларига асони кўтариб чиқиб, яланглик жойга санчди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Унга қараб намоз ўқидилар. Олдиларидан ит, эшак ўтиб турар эди. У зотнинг устларида қизил кийим бор эди. Мен У зотнинг икки болдирларини кўриб турар эдим».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Термизий :

«Ҳаяя алас салот, Ҳаяя алал Фалаҳ»га етганида бўйнини ўнггга, чапга бурди, айланмади», дейилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Билол кечасида азон айтади, Ибн Умму Мактум азон айтгунча еб ичаверинглар», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий:

«У кўзи ожиз киши бўлиб, қачон унга субҳ бўлди, субҳ бўлди, дейилсагина азон айтар эди» деган жумлани зиёда қилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки, азонни эшитсангиз муаззин айтаётган нарсани айтинглар», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий:

«Сўнгра менга салавот айтинглар. Чунки, ким менга бир саловот айтса, албатта, Аллоҳ унга ўн саловот айтади. Кейин, менга васийлани сўранглар. Бас, у жаннатдаги бир манзила бўлиб, Аллоҳнинг бандаларидан фақат бир бандагагина лозим бўлур. Ўша банда мен бўлишимни орзу қиламан. Ким менга Васийлани сўраса, унга шафоат ҳалол бўлур»ни зиёда қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким азонни эшитгандан кейин «Аллоҳумма, Робба хазиҳид даъватит-Тааммати вас - салотил қоимати аати Муҳаммадан ал-васийлата вал фазийлата вабаъасҳу мақоман маҳмудан аллазии ваъдтаҳу» деса, қиёмат куни унга шафоатим ҳалол бўлур», дедилар».

 Бухорий,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким муаззинни эшитганда, «Ашҳаду анлаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу, розийту биллаҳи Роббан ва би Муҳамадин Расулулан ва бил Исломи динан»-деса, унинг гуноҳи мағфират қилинур», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Муслим, Абу Довуд:

«Ким чин қалбдан муаззин айтган нарсани айтиб турса-ю, магар «Ҳаяя ала»ларда «Лаа ҳавла ва лаа қуввата» деса жаннатга киради», деганлар.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Азон ва иқома орасидаги дуо рад қилинмас», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Бир одамдан ривоят қилинади:

«Эй, Аллоҳнинг Расули, муаззинлар биздан кўра фазий- латли бўлурлар», деди.

Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Улар нима десалар, сен ҳам айт. Қачонки, тамом қил- санг, сўра, сенга сўраганинг ато қилинур», дедилар».

 Абу Довуд ривояти.
Абу Шаъсоа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан масжидда бирга эдик. Бир одам муаззин Асрга азон айтганидан кейин чиқиб кетди. Бас, Абу Ҳурайра:

«Аммо, мана бу, батаҳқиқ, Абул Қосим соллаллоҳу алай ҳи васалламга осий бўлди», деди».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон кечаси таҳажжуд намози учун турсалар, оғизларини мисвок билан ишқар эдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келсам, қўлларидаги мисвок оғизларига солиб олиб, ўъу, ўъу, деб худди қай қилаётганга ўхшаб мисвок қилаётган эканлар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар умматимга машақат бўлишни ўйламаганимда, албатта, уларни ҳар намоздан олдин мисвок қилишга амр қилган бўлур эдим», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни минбарда турганларини кўрдим. Бошларида қора салла, унинг пешини кифтлари орасига тушириб олган эдилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Толҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки, бирингиз олдига эгар суянчиғичалик нарса- ни қўйса, унинг ортидан ким ўтганига эътибор бермай намозни ўқийверсин», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Ато раҳматуллоҳи алайҳидан ривоят қилинади:

«Эгарнинг суянчиғи бир аршин ва ундан баландроғдир», деди».

 Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон бирингиз намоз ўқийдиган бўлса, юзи томонга бирор нарса қўйиб олсин. Агар ҳеч нарса топмаса, асони тиклаб қўйсин. Бас, агар у билан асо ҳам бўлмаса, бир чизиқ чизиб қўйсин. Сўнгра унинг олдидан ким ўтса ҳам зарар қилмайди», дедилар».

 Абу Довуд,  Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти.
Миқдод ибн Асвад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир шохга ёки устунга, ёхуд дарахтга томон намоз ўқиётганларини кўрсам, албатта, ўша нарсани ўнг ёки чап қошлари тўғрисига олиб ўқиётганларини кўрдим. У нарсага тўппа-тўғри турмас эдилар».

 Абу Довуд,  Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Ибн Умар розияллоҳу анҳу қачон Каъбанинг ичига кирса эшикка орқасини қилиб юриб борар, токи ўзи билан деворнинг орасида уч аршинча қолганда тўхтар ва Билол унга хабар берганидек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Намоз ўқиган маконда намоз ўқир эди ва:

«Бир киши Байтнинг қайси тарафида намоз ўқиса бўлаверади», дер эди.

 Бухорий,  Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти.
  Абу Довуд, Аҳмад ибн Ҳанбал:

«Қачонки бирингиз сутра томон намоз ўқиса, унга яқинлашсин, шунда шайтон унинг намозини кесмайди», дейилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ийд куни чиқсалар, амр қилар эдилар, олдиларига бир калта найза қўйиларди. Бас, у зот ўшанга қараб, одамлар эса, У кишининг орқаларидан намоз ўқир эдилар. Шуни сафарда ҳам қилар эдилар. Амирлар шунинг учун ҳам бу нарсани одат қилганлар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Зарр ал-Ғифорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачонки бирингиз намозга турса, унинг ҳузурида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлса, сутра қилиб олади. Қачонки, унинг олдида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлмаса, унинг намозини эшак, аёл киши ва қора ит кесади», дедилар. Мен:

«Эй, Абу Зарр қора итнинг қизил итдан, сариқ итдан нима фарқи бор?» дедим. У:

«Эй, биродаримнинг ўғли, мен ҳам сен мендан сўрагандек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. Бас, У зот:

«Қора ит Шайтондир», дедилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Насаий , Абу Довуд:

«Қачонки, бирингиз сутрасиз намоз ўқиса, ит, чўчқа, яҳудий, мажусий ва аёл киши унинг намозини кесади. Агар улар бир тош отса етадиган жойдан ўтсалар, намози жоиз бўлади», дейилган.

Ибн Аббосдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамлар билан Минода девордан бошқа томонга намоз ўқиб турганларида эшак миниб илгарилаб бордим. Ўшанда балоғатга етай, деб қолган эдим. Сафнинг баъзисини ўтиб туриб тушдим ва эшакни ўтлатиш учун қўйиб юбориб, сафга кирдим. Буни менга ҳеч ким инкор қилмади».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.

Бошқа бир ривоятда:

«Бас эшак уларнинг олдиларидан ўтди ва намозларини бузмади», дейилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«У кишининг ҳузурларида намозни кесадиган нарсалар зикр қилинди.

«Намозни ит, эшак ва аёл киши кесади», дедилар.

Бас, у киши:

«Батаҳқиқ, бизни итларга тенг қилдингизлар».

  Бухорий, Муслим, Насаий , Абу Довуд:

Бошқа бир ривоятда эса:

«Батаҳқиқ, бизларни эшаклар ва итларга ўхшатдингиз. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида мен У киши билан қибланинг орасида бўлганим бор. Мен сўри устида ёнбошлаб ётар эдим. Агар бирор ҳожатим чиқиб қолса, У кишига юзланишни ёқтирмай, секин суғурилиб чиқиб кетар эдим», дедилар».

 

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олд томонларида ухлар эдим. Икки оёғим у кишининг қибласида бўлар эди. Қачон сажда қиладиган бўлсалар, қўл тегизар эдилар ва мен оёқларимни йиғиштириб олар эдим. Ўша кунларда уйларда чироқлар бўлмас эди».

 Бухорий,  Муслим ривояти.
  Абу Довуд, Дора Қутний, Молик:

«Намозни ҳеч нарса кесмайди. Қудратингиз етгунча қайтаринг. Бас, у шайтондан бошқа нарса эмасдир», дейилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирдилар. Бир одам ҳам масжидга кирди ва намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг саломига жавоб бердилар ва:

«Қайт, бориб, намоз ўқи, сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. У бориб намоз ўқиди. Сўнгра келиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаламга салом берди. Бас, У зот:

«Қайт, бориб, намоз ўқи. Сен намоз ўқиганинг йўқ», дедилар. Уч марта шундоқ бўлди. Бас, шунда ҳалиги одам:

«Сизни ҳақ ила юборган зот ила қасамки, бундан яхши ўқий олмайман, менга ўргатинг», деди.

У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон намозга турсанг, такбир айт. Сўнгра ўзингга муяссар бўлганича Қуръондан қироат қил, кейин, хотиржам бўлгунингча рукуъ қил, сўнгра ғоз туриб тиклан, сўнгра хотиржам бўлиб сажда қил, кейин бошингни кўтариб хотиржам бўлиб ўтир, сўнгра хотиржам бўлиб сажда қил. Кейин намозингнинг ҳаммасида шундоқ қил», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Абу Довуд:

«Бас, қачон шуни қилсанг, намозинг тўлиқ бўлади. Бундан бирор нарсани кам қилсанг, намозингдан кам қилган бўласан» деган зиёдани келтирган.

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким Китобнинг Фотиҳасини қироат қилмаса, унинг намози бўлмас», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким намоз ўқиса-ю, унда Уммул Қуръонни ўқимаса. Бас, у (намоз) ноқисдир, ноқисдир, ноқисдир, батамом эмасдир», дедилар».

Бас, Абу Ҳурайрага:

«Биз, имомнинг ортида бўламиз?!» дейилди. У киши:

«Уни ичингда ўқи, мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

«Аллоҳ таоло, намозни Ўзим ила бандам орасида иккига тақсим қилганман. Ва бандамга сўраган нарсаси бўлур.

Бас қачон банда, Алҳамду лиллаҳи Роббил оламийн, деса, Аллоҳ таоло, бандам Менга ҳамд айтди, дейди.

Ва қачон, ар-Раҳмонир Роҳийм, деса, Аллоҳ таоло, бандам Менга сано айтди, дейди.

Ва қачон, Малики явмиддин, деса, У, бандам Мени улуғлади, дейди. Ва бир марта, бандам Менга солди, деди.

Бас, қачон, Ияяка наъбуду ва ияяка настаъийн, деса, бу, Мен билан бандам ўртасида, бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди.

Бас, қачон, Эҳдинас сиротал мустақийм, сироталлазийна анъамта алайҳим ғойрил мағзуби алайҳим ва лаззолийн, деса, бу бандам учундир ва бандамга сўраган нарсаси бўлур, дейди», деганларини эшитганман, деди».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг орқаларида Бамдод намозида эдик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қироат бир оз оғир бўлди. Фориғ бўлганларидан сўнг:

«Эҳтимол, имомингиз ортида туриб қироат қилаётгандирсиз?» дедилар. Биз:

«Ҳа, шундоқ қилмоқдамиз, эй, Аллоҳнинг Расули», дедик. У зот:

«Фақат китобнинг Фотиҳасидан бошқада ундоқ қилманглар. Чунки, ким уни ўқимаса, намози бўлмас», дедилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари овоз чиқариб қироат қилган намоздан бурилиб:

«Ҳозир мен билан сиздан бирор киши қироат қилдими?» дедилар. Бир киши:

«Ҳа, эй, Аллоҳнинг Расули», деди. У зот:

«Айтдим, нимага мен Қуръонда жазб қилинаяпман, деб», дедилар. Бас, одамлар овоз чиқариб қироат қилинадиган намозларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қироат қилишдан тўхтадилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозни такбир ила очганларини, такбир айтаётганларида икки қўлларини елкалари баробари қилаётганларини, қачон рукуъга такбир айтсалар, худди шундоқ қилишларини, қачон самиъаллоҳу лиман ҳамида, десалар ҳам шундоқ қилиб туриб, Роббаналакал ҳамд, дейишларини, бошқа бир ривоятда: «Қачонки икки ракъатдан турсалар икки қўлларини кўтарганларини ва буни сажда қилаётганларида ва саждадан тураётганларида қилмасликларини кўрдим».

 

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Муслим, Абу Довуд:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон такбир айтсалар қўлларини кўтарар эдилар. Сўнгра кийимларига ўраниб чап (қўллар)ини ўнг (қўллар)и билан ушлар эдилар», дейилган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши:
«Суннат-намозда кафтни кафт устига қилиб киндикнинг остига қўйиб туришдир», деди».

 Абу Довуд,  Аҳмад ибн Ҳанбал ривояти.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умарлар ҳар бир пасайишда ва кўтарилишида, туришида ва ўтиришида такбир айтар эдилар».  (Лафз Термизийники)

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам такбир билан қироат орасида бир оз сукут сақлаб турар эдилар. Бас, мен:
«Ота-онам сизга фидо бўлсин, эй, Аллоҳнинг Расули такбир билан қироатнинг орасида сукут сақлаганингизда нима дейсиз?» дедим. У зот:
«Аллоҳумма боиъд байни ва байна хатоёя камо баъадта байнал машриқи вал мағриби. Аллоҳумма наққинии минал хатоё камо юнаққо ас-савбул абязу минад данаси. Аллоҳумма иғсил хатоёя бил мааи вас салжи вал баради», дейман», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Саъад розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси қачон намозга турсалар такбир айтар эдилар ва сўнгра:
«Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ва таборака исмука ва таъала жаддука ва лаа илаҳа ғойрука», дер эдилар.
Кейин эса, «Аллоҳу акбару кабийран, ундан кейин, Аъузу биллаҳис самийъил азийм минаш шайтонир рожийм мин ҳамзиҳи ва нафсиҳи ва нафхиҳи», дер эдилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон имом, омин, деса, сизлар ҳам, омин, денглар. Чунки, кимнинг омини фаришталарнинг оминига мувофиқ келса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ғойрил мағзуби алайҳим валаззооллийни» тиловат қилсалар, омин, дер эдилар, у кишининг ортида, биринчи сафда турган одам эшитар эди».

 Термизий ,  Абу Довуд,  Ҳоким ривояти.

ал-Ҳоким саҳиҳ, деган

Абу Қатода розияллоҳу анҳу дан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешин намозининг аввалги икки ракъатида китобнинг Фотиҳаси ила икки сура ўқир, биринчисида узоқ қилар, иккинчисида қисқа қилар эдилар. Аҳёнда оятни эшитдириб қўяр эдилар. Асрда ҳам шундоқ қилар эдилар. Бамдод намозининг биринчи ракъатида (қироатни) узоқ қилар, иккинчисида қисқа қилар эдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий, Абу Довуд:

Хаббобга:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Пешин ва Асрдаги қироатларини нимадан билар эдингиз?» дейилди. У:
«Сақолларини қимирлашидан», деди».

Жобир ибн Самурата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешин ва Асрда «Вас-Самаи ват Ториқи» ва «Вас-Самаи затил Буружи ва шунга ўхшаш суралардан қироат қилар эдилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Жобир ибн Самурата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешинда «Вал Лайли иза яғша»ни қироат қилар эдилар. Асрда ҳам шунга ўхшаш қироат қилар эдилар. Бамдодда эса, ундан узун қироат қилар эдилар».

 Муслим,  Абу Довуд ривояти.
Жубайр ибн Мутъам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Шомда «Ват Тури»ни қироат қилганларини эшитдим».

Ибн Масъуд Шомга имомликка ўтдилар ва унда «Қул ҳува Аллоҳу аҳад»ни қироат қилдилар».

 Абу Довуд ривояти.
Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Хуфтон намозида «Ват-Тийни ваз Зайтуни»ни қироат қилганларини эшитдим. У кишининг овозидан гўзалроқ бошқа бировнинг овозини эшитмадим.

 Абу Довуд ривояти.
Амр ибн Ҳурайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен худди Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бомдод намозида «Фалаа уқсиму билхуннаси, ал-Жавори ал-Куннаси, Вал Лайли иза асъаса» деб ўқиётган овозларини эшитиб тургандекман».

 Муслим,  Абу Довуд ривояти.
Жуҳайналик бир кишидан ривоят қилинади:

«У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Бамдод намозида «Иза зулзилатул Арзу» сурасини икки ракъатда ҳам ўқиганларини эшитган экан.
«Билмадим, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унитдиларми ёки қасддан қилдиларми», дейди.

 Абу Довуд ривояти.
Абу Ҳумайд ас-Соъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бир тўпига:
«Мен ичингизда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини энг яхши ёдлаб қолганингизман. Мен, У зотни кўрдимки, қачон такбир айтсалар, икки қўлларини икки елкалари баробар кўтарар эдилар. Қачон рукуъ қилсалар, икки тиззаларини икки қўллари билан яхшилаб ушлар эдилар. Сўнгра белларини тўғри тутар эдилар. Бас қачон (рукуъдан) бошларини кўтарсалар, ғоз туриб, токи умуртқа суякларнинг ҳар бири ўз жойига тушгунча тўғрилар эдилар. Бас, қачон сажда қилсалар, икки қўлларини ерга текизмас ҳам ва (ёнларига) йиғиштириб ҳам олмас эдилар. Ҳамда оёқ бармоқлари учини қиблага қаратар эдилар. Қачон икки ракъатдан кейин ўтирсалар, чап оёқлари устига ўтириб, ўнг оёқларини тик қилар эдилар. Қачон охирги ракъатда ўтирсалар, чап оёқларини олдинга қилиб, бошқасини тик қилиб мақъадларига ўтирар эдилар», деди.

 Бухорий,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон рукуъ қилсалар, Аллаҳумма лака ракаъту ва бика аманту ва лака асламту. Хошаъа лака самъии ва басариии ва муххии ва азмии ва аъсобии», дер эдилар».

 Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва сужудларида:
«Субҳанакаллоҳумма Роббинаа ва биҳамдика. Аллоҳумма иғфир лии», дер эдилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ ва сужудларида «суббуҳун, қуддусун Роббил малаикати вор Руҳ», дер эдилар».

 Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз рукуъ қилсаю, сўнгра рукуъида «Субҳана Роббиял азийм» деб уч марта айтса, батаҳқиқ рукуъи батамом бўлади. Бу энг озидир. Қачон сажда қилса-ю, сўнгра саждасида «субҳана Роббиял Аъло» деб уч марта айтса, батаҳқиқ саждаси батамом бўлади. Бу энг озидир», дедилар».

 Термизий ,  Абу Довуд ривояти.
Рифоъа ибн Рофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқир эдик. Қачонки бошларини рукуъдан кўтарганларида:
«Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» дедилар. Бас, ортларидан бир киши:
«Роббанаа ва лакал ҳамду ҳамдан касийрон муборакан фийҳи» деди. Ўгирилганларидан кейин У зот:
«Гапирган ким?» дедилар. Ҳалиги одам:
«Мен», деди. У зот:
«Ўттиздан ортиқ фаришта уни қайси бирлари олдин ёзиш учун шошилаётганларини кўрдим», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
  Бухорий:

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» десалар, кейин «Аллоҳумма Роббанаа валакал ҳамду», дер эдилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон имом «самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ» деса, бас, сизлар: «Аллоҳумма Роббанаа лакалҳамду» денглар. Чунки, кимнинг айтгани фаришталарнинг айтганига мувофиқ келиб қолса, унинг ўтган гуноҳлари мағфират қилинади», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар, икки тиззаларини икки қўлларидан олдин қўяр эдилар. Қачон турсалар, икки қўлларини икки тиззаларидан олдин кўтарар эдилар».

 Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Саждада мўътадил бўлинглар. Бирортангиз ҳам чиғаноғини итга ўхшаб ёймасин», дедилар».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга намоз ўқир эдик. Биримиз ҳароратнинг шиддатидан кийимнинг бир тарафини сажда қиладиган ерга қўяр эди».

 Бухорий,  Муслим,  Термизий ,  Насаий ,  Абу Довуд ривояти.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сажда қилсалар «Аллоҳумма лака сажадту ва бика аманту ва лака асламту. Сажада важҳии лиллазии холақаҳу ва соввараҳу ва шаққа самъаҳу ва басораҳу. Табаракаллоҳу аҳсанул холиқийн», дер эдилар».


• Ҳадис китоблари
- "Ал-жомиъ ас-саҳиҳ"
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- "Сунани Термизий"
- Сунани Насаий
- Сунани ибн Можа
- "Муватто"
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Сунани Доримий
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Риёзус-солиҳийн
- Жавомеъул калим
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- "Шамоили Муҳаммадиййя"
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- 40 ҳадис (Нававий)
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- “Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!”
- Заиф хадислар
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Оламларга раҳмат пайғамбар
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Рижоллар
- Тестлар тўплами
• Аудио
- Риёзус-Солиҳийн
- Китабул бирри вас сила
- Қиссасул анбиё