وعَنْ أبي هُرَيْرَةَ رضي اللَّه عَنْهُ عَن النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قال: «مَنْ حَلَف فَقَالَ في حلفِهِ: بِالَّلاتِ والْعُزَّى، فَلْيقُلْ: لا إلَهَ إلاَّ اللَّه ومَنْ قَالَ لِصَاحِبِهِ، تَعَالَ أقَامِرْكَ فَليتَصَدَّق». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1807/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан ким қасам ичиб, қасамида «Лот ва Уззо билан», деса, «Лаа илааҳа иллаллоҳ», деб олсин. Ким шеригига: «Кел, сен билан қимор ўйнайман», деса, садақа қилиб юборсин», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Фойда: Араблар жоҳилиятда ана шу Лот ва Уззо номли бутлар номи ила қасам ичишар эди. Мусулмон бўлишгандан кейин ҳам баъзилари одатланиб қолишгани учун бу номлар ила бехосдан қасам ичиб қўйишар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу муаммони ҳал этиб муолажа сифатида юқоридаги сўзни айтдилар.

Ушбу бўлимдаги ҳадислар: « 369- Боб 370- Боб »

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.