وعنْ أبي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رضي اللَّه عَنْهُ عَنِ النبي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قال: «يخْرُجُ الدَّجَّالُ فَيتَوَجَّه قِبَلَه رَجُلٌ منَ المُؤمِنين فَيَتَلَقَّاهُ المَسالح: مسالحُ الدَّجَّالِ، فَيقُولُونَ له: إلى أيْنَ تَعمِدُ؟ فيَقُول: أعْمِدُ إلى هذا الَّذي خَرَجَ، فيقولُون له: أو ما تُؤْمِن بِرَبِّنَا؟ فيقول: ما بِرَبنَا خَفَاء، فيقولُون: اقْتُلُوه، فيقُول بعْضهُمْ لبعضٍ: ألَيْس قَدْ نَهاكُمْ رَبُّكُمْ أنْ تقتلوا أحدا دونَه، فَينْطَلِقُونَ بِهِ إلى الدَّجَّالِ، فَإذا رآه المُوْمِنُ قال: يَا أيُّهَا النَّاسُ إنَّ هذا الدَّجَّالُ الَّذي ذَكَر رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَيأمُرُ الدَّجَّالُ بِهِ فَيُشْبَحُ، فَيَقولُ: خُذُوهُ وَشُجُّوهُ، فَيُوسَعُ ظَهْرُهُ وبَطْنُهُ ضَرْبا، فيقولُ: أوما تُؤمِنُ بي؟ فَيَقُولُ: أنْتَ المَسِيحُ الْكَذَّابُ، فَيُؤمرُ بهِ، فَيؤْشَرُ بالمِنْشَارِ مِنْ مَفْرقِهِ حتَّى يُفْرقَ بَيْنَ رِجْلَيْهِ، ثُمَّ يَمْشِي الدَّجَّالُ بَيْنَ الْقِطْعتَيْنِ، ثُمَّ يقولُ لَهُ: قُمْ، فَيَسْتَوي قَائما. ثُمَّ يقولُ لَهُ: أتُؤمِنُ بي؟ فيقولُ: مَا ازْددتُ فِيكَ إلاَّ بصِيرةً، ثُمَّ يَقُولُ: يَا أَيُّهَا النَّاسُ إِنَّهُ لا يفْعَلُ بعْدِي بأَحَدٍ مِنَ النَّاسِ، فَيأخُذُهُ الدَّجَّالُ لِيَذْبَحَهُ، فَيَجْعَلُ اللَّه مَا بيْنَ رقَبَتِهِ إلى تَرْقُوَتِهِ نُحَاسا، فَلا يَسْتَطِيعُ إلَيْهِ سَبيلاً، فَيَأْخُذُ بيَدَيْهِ ورجْلَيْهِ فَيَقْذِفُ بِهِ، فَيحْسَبُ الناسُ أنَّما قَذَفَهُ إلى النَّار، وإنَّما ألْقِيَ في الجنَّةِ»، فقالَ رسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «هذا أعْظَمُ النَّاسِ شَهَادَةً عِنْد رَبِّ الْعالَمِينَ». رواه مسلم.

وروى البخاريُّ بَعْضَهُ بمعْنَاهُ. «الْمَسَالح»: هُمْ الخُفَرَاءُ وَالطَّلائعُ.

 

1815/8. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Дажжол пайдо бўлганида, мўминлардан бир киши у билан кўришиш мақсадида йўлга чиқади. Унга етмасдан Дажжолнинг жосуслари билан учрашиб қолади. Улар мўминга: «Қаёққа кетишни қасд қиляпсан?» дейишади. Мўмин: «Янги пайдо бўлганнинг ҳузурига», дейди. Улар: «(Ўша сен Дажжол деб айтаётган) бизнинг Роббимиздир. Сен бизнинг Роббимизга иймон келтирмадингми?» дейишади. Мўмин: «Бизнинг Роббимиз махфий эмасдир», дейди. Улар: «Ўлдиринглар», дейишади. Шунда уларнинг баъзилари баъзиларига: «Раббиларингиз ўзининг изнисиз бирор кишини ўлдиришидан ман этмаганми?» дейишадида, у мўминни Дажжол ҳузурига олиб боришади. Мўмин Дажжолни кўрганда: «Эй одамлар! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам зикр этган Дажжол мана шудир», деб хабар беради. Дажжол: «Буни ушлаб бошини ёринглар», дейди. Мўмин орқаси ва қорнига қаттиқ зарб ила калтакланади. Дажжол: «Менга иймон келтирмайсанми?» деса, мўмин: «Сен ўша ёлғончи дажжолдирсан», дейди. Кейин у мўминни арралаб юборишни амр қилади. Ва ўртасидан арра тортиб, бўлиб ташланади. Ҳатто оёғини ҳам иккига бўлиб юборишади. Сўнгра Дажжол иккига бўлинган қисм орасидан юриб: «Ўрнингдан тур», дейди. У мўмин ўрнидан туради. Дажжол: «Энди менга иймон келтирасанми?» деса, мўмин: «Ишончим зиёда бўлдики, сен ўша Дажжолсан. Эй одамлар! Дажжол менга қилган қилиғини бошқа ҳеч кимга қила олмайди», дейди. Дажжол мўминни сўйиш мақсадида ушлаганида, Аллоҳ таоло у мўминни гардани билан бўйни орасини (сўя олмаслиги учун) мислаб қўяди. Дажжол уни сўйишга йўл топа олмайди. Йўл топа олмаганидан кейин оёқ-қўлидан ушлаб оловга улоқтириб юборади. Одамлар уни оловга ташланди деб гумон қилишади. Аслида у жаннатга ташлангандир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мана шу киши оламлар Рабби ҳузуридаги шаҳидларнинг энг улуғ мақомидагисидир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари. Имом Бухорий мана шу маънодаги ҳадисни баъзисини ривоят қилганлар.

Ушбу бўлимдаги ҳадислар: « 1814/7-ҳадис 1816/9-ҳадис »

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.