وَعَنْهُ عَن النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَال: «عَجبَ اللَّه عَزَّ وَجَلَّ مِنْ قَوْمٍ يَدْخُلُونَ الْجَنَّةَ في السَّلاسِلِ». رواهُما البُخاري. معناها يؤسرون ويقيدون ثم يسلمون فيدخلون الجنة.

 

1840/33. Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Жаннатга занжирбанд кирадиган қавмдан Аллоҳ ажабланди», дедилар».

Икковини Имом Бухорий ривоят қилдилар.

Изоҳ: «Жаннатга занжирбанд кирадиган қавм» деганда кофирларнинг қўлига асир тушиб қолиб, ҳалок бўлган мусулмонлар ёки Бадр жангида кофир ҳолида асир тушиб, занжирбанд бўлган, кейин Исломга, яъни жаннатга кирганлар назарда тутилган.

«Ажабланиш» феъли Аллоҳ таолога нисбатан ишлатилганда ҳайратда қолиш эмас, қизиқ санаб, хушнуд бўлиш маъноси тушунилади. Бунда Аллоҳ таолонинг Ўзига хос бир сифатини ифодалашда инсонларга тушунтириш, уларнинг зеҳнларига яқин келтириш учун «ажабланиш» сўзи ишлатилган бўлади.

 

Ушбу бўлимдаги ҳадислар: « 1839/32-ҳадис 1840/33-ҳадис »

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.