Print this page

6/6 - ҳадис

 

6- وَعَنْ أبي إِسْحَاقَ سَعْدِ بْنِ أبي وَقَّاصٍ مَالِكِ بْنِ أُهَيْبِ بْنِ عَبْدِ مَنَافِ بْنِ زُهرةَ بْنِ كِلاَبِ بْنِ مُرَّةَ بْنِ كَعْبِ بنِ لُؤىٍّ الْقُرشِيِّ الزُّهْرِيِّ رَضِي اللَّهُ عَنْهُ، أَحَدِ الْعَشَرَةِ الْمَشْهُودِ لَهُمْ بِالْجَنَّةِ، رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُمْ قَالَ: «جَاءَنِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَعُودُنِي عَامَ حَجَّةِ الْوَدَاعِ مِنْ وَجَعٍ اشْتدَّ بِي فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللَّهِ إِنِّي قَدْ بَلَغَ بِي مِنَ الْوَجَعِ مَا تَرَى، وَأَنَا ذُو مَالٍ وَلاَ يَرِثُنِي إِلاَّ ابْنةٌ لِي، أَفأَتَصَدَّقُ بثُلُثَيْ مَالِي؟ قَالَ: لاَ، قُلْتُ: فَالشَّطْرُ يَا رَسُولَ اللهِ؟ فقالَ: لاَ، قُلْتُ: فَالثُّلُثُ يا رَسُولَ اللَّهِ؟ قال: الثُّلُثُ وَالثُّلُثُ كَثِيرٌ - أَوْ كَبِيرٌ - إِنَّكَ أَنْ تَذَرَ وَرَثَتَكَ أَغْنِيَاءَ خَيْرٌ مِنْ أَنْ تَذَرَهُمْ عَالَةً يَتَكَفَّفُونَ النَّاسَ، وَإِنَّكَ لَنْ تُنْفِقَ نَفَقَةً تَبْتَغِي بِهَا وَجْهَ اللهِ إِلاَّ أُجِرْتَ عَلَيْهَا حَتَّى مَا تَجْعَلُ في فِي امْرَأَتِكَ قَال: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ أُخَلَّفُ بَعْدَ أَصْحَابِي؟ قَال: إِنَّكَ لَنْ تُخَلَّفَ فَتَعْمَلَ عَمَلاً تَبْتَغِي بِهِ وَجْهَ اللهِ إِلاَّ ازْدَدْتَ بِهِ دَرَجَةً وَرِفْعَةً، وَلَعَلَّكَ أَنْ تُخلَّفَ حَتَّى يَنْتَفِعَ بِكَ أَقَوامٌ وَيُضَرَّ بِكَ آخَرُونَ. اللَّهُمَّ أَمْضِ لأَصْحَابِي هجْرتَهُمْ، وَلاَ تَرُدَّهُمْ عَلَى أَعْقَابِهمْ، لَكِنِ الْبَائِسُ سعْدُ بْنُ خـوْلَةَ « يَرْثِي لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وسَلَّمَ» أَن مَاتَ بمكَّةَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

6/6. Абу Исҳоқ Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши жаннатга кириши башорат қилинган Ашараи мубашшаранинг биридирлар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжату вадоъ йилида, касалим кучайганда, зиёрат қилгани ҳузуримга келдилар. Шунда мен: “Эй Аллоҳнинг расули, кўриб турганингиздек, дардим роса авжига минди. Ўзим бадавлат кишиман. Битта қизимдан бошқа меросхўрим йўқ. Молимнинг учдан икки қисмини садақа қилаверайми?” десам, у зот: Йўқ, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, ярминичи?” десам, у зот яна: Йўқ, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, учдан бириничи?” десам, у зот: Учдан бири! Учдан бири ҳам кўпдир (Ёки каттадир). Сен ўз меросхўрларингни бадавлат қолдириб кетишинг, одамлардан тиланадиган камбағал қилиб қолдиришингдан яхшидир. Аллоҳнинг розилигини истаб қилган нафақанг борки, унга албатта ажр оласан, ҳатто аёлингнинг оғзига солиб қўйган нарсанг учун ҳам», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Дўстларимдан қолиб кетаманми?» дедим. У зот: «Сен қолиб, бирон солиҳ амал қилсанг, у туфайли даражанг ва мартабанг албатта ортади. Шояд, ортда қолсанг-да, кейин сендан бир қанча одамлар манфаат олса, бошқалар (душманлар) эса сен сабабли зарар тортса. Аллоҳим, асҳобларимнинг ҳижратини давомли қил ва уларни ортларига қайтариб юборма! Лекин бечора Саъд ибн Хавла...» дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Маккада вафот этгани учун ачинаётган эдилар».

Муттафақун алайҳ.