وَعَنْ عَلِيِّ بْنِ رَبِيْعَةَ قَالَ: شَهِدْتُ عَلِيَّ بْنَ أَبِي طَالِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أُتِيَ بِدَابَّةٍ لِيَرْكَبَهَا، فَلَمَّا وَضَعَ رِجْلَهُ فِي الرِّكَابِ قَالَ: بِسْمِ اللهِ، فَلَمَّا اسْتَوَى عَلَى ظَهْرِهَا قَالَ: الْحَمْدُ للهِ الَّذِي سَخَّرَ لَنَا هَذَا، وَمَا كُنَّا لَهُ مُقْرِنِينَ، وَإنَّا إِلَى رَبِّنَا لَمُنْقَلِبُونَ، ثُمَّ قَالَ: اَلْحَمْدُ للهِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ، ثُمَّ قَالَ: اللهُ أَكْبَرُ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ، ثُمَّ قَالَ: سُبْحَانَكَ إِنِّي ظَلَمْتُ نَفْسِي فَاغْفِرْ لِي إِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ، ثُمَّ ضَحِكَ، فَقِيلَ: يَا أَمِيرَ الْمُؤْمِنينَ، مِنْ أَيِّ شَيءٍ ضَحِكْتَ؟ قَالَ: رَأَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَعَلَ كَمَا فَعَلْتُ، ثُمَّ ضَحِكَ فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ مِنْ أَيِّ شَيْءٍ ضَحِكْتَ؟ قَالَ: «إِنَّ رَبَّك سُبْحَانَهُ يَعْجَبُ مِنْ عَبْدِهِ إِذَا قَالَ: اغْفِرْ لِي ذُنُوبِي، يَعْلَمُ أَنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ غَيْرِي».

رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ، وَفِي بَعْضِ النُّسَخِ: حَسَنٌ صَحِيحٌ. وَهَذَا لَفْظُ أَبِي دَاوُدَ.

 

974/3. Али ибн Рабийъадан ривоят қилинади:

“Али ибн Абу Толиб розияллоҳу анҳу отларини мингани келганларини кўрдим. У киши оёқларини уловга қўйганларида «Бисмиллаҳ», дедилар. Унинг устига ўрнашганларида «Алҳамду лиллаҳиллазий саххара лана ҳаза ва ма кунна лаҳу муқринийн ва инна ила роббина ламунқолибун», деб айтдилар.

(Маъноси: «Бизга буларни бўйсундириб қўйган Зотга ҳамд бўлсин. Бизлар ўзимиз бунга қодир эмас эдик. Барчамиз Парвардигоримизга қайтувчидирмиз».)

Сўнгра уч марта «Алҳамдулиллаҳ» ва уч марта «Аллоҳу Акбар», сўнгра «Субҳанака инний золамту нафсий фағфирлий иннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта», деб кулиб қўйдилар. «Эй мўминларнинг амири, қайси нарсадан куляпсиз?» дейилганда, у киши айтдилар: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам худди шу амални қилиб кулганларида, «Эй Расулуллоҳ, нима нарсадан кулдингиз?», деганимда, у зот: «Албатта Раббинг бирор банда гуноҳимни кечир, деб айтса, У: «Мендан бошқаси кечира олмаслигини билади», деб ажабланади», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишди. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар. Баъзи нусхаларда ҳасан, саҳиҳ, бўлиб келган. Бу Абу Довуднинг лафзларидир.

 

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.