وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ فِي: قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ: «وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ، إِنَّهَا لَتَعْدِلُ ثُلُثَ القُرْآنِ».

وَفِي رِوَايَةٍ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ لأَصْحَابِهِ: «أَيَعْجِزُ أَحَدُكُم أَنْ يَقْرَأَ بِثُلُثِ الْقُرْآنِ فِي لَيْلَةٍ» فَشَقَّ ذَلِكَ عَلَيْهِمْ، وَقَالُوا: أَيُّنَا يُطِيقُ ذَلِكَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ فَقَالَ: «قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ، اللهُ الصَّمَدُ: ثُلُثُ الْقُرْآنِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

 

1010/2. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Қул ҳуваллоҳу аҳад» сураси ҳақида қуйидагича айтдилар: «Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, албатта, бу сура Қуръоннинг учдан бирига тенгдир».

Бошқа ривоятда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига:

«Бирортангиз бир кечада Қуръоннинг учдан бирини ўқишга ожизлик қиладими?» дедилар. Бу уларга қийин туюлди ва: «Қай биримиз буни қила олардик, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. У зот: «Қул ҳуваллоҳу аҳад Аллоҳуссамад – Қуръоннинг учдан биридир», дедилар».

Имом Бухорий ривоятлари.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.