Print this page

1106/3-ҳадис

وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي مِنَ اللَّيْلِ مَثْنَى مَثْنَى، وَيُوتِرُ بِرَكْعَةٍ مِنْ آخِرِ اللَّيْلِ، وَيُصَلِّي الرَّكْعَتَينِ قَبْلَ صَلاَةِ الغَدَاةِ، وَكَأَنَّ الأَذَانَ بأُذُنَيْهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

             

1106/3. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тунда намозни икки ракат-икки ракатдан ўқир ва бир ракат билан витр (тоқ) қилар эдилар. Бомдод намозидан олдинги икки ракатни эса худди қулоқларига иқома (айтилаётгандек тезликда) ўқир эдилар», деди».

Изоҳ: Бу ҳадисга Имом Шофеъий ва бошқа мазҳабдагилар амал қилишади. Бизнинг Ҳанафия мазҳабида эса бунинг муқобилидаги бошқа саҳиҳ бир ҳадисга амал қилинади.