وَعَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يُسْتَجَابُ لأَحَدِكُمْ مَا لَم يَعْجَلْ: «يقُولُ قَدْ دَعَوتُ رَبِّي، فَلَمْ يَسْتَجِبْ لِي». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «لاَ يَزَالُ يُسْتَجَابُ لِلعَبْدِ مَا لَم يَدْعُ بإِثْمٍ، أَوْ قَطِيعةِ رَحِمٍ، مَا لَمْ يَسْتعْجِلْ» قِيلَ: يَا رَسُولَ اللهِ مَا الإسْتِعْجَالُ؟ قَالَ: «يَقُولُ: قَدْ دَعَوْتُ، وَقَدْ دَعَوْتُ فَلَمْ أَرَ يَسْتَجِيبُ لِي، فَيَسْتَحْسِرُ عِنْدَ ذَلِكَ، وَيَدَعُ الدُّعَاءَ».

 

1499/4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан бирингиз ошиқмаса, яъни дуо қилдим-у, ижобат бўлмаяпти демаса, дуоси ижобат қилинади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Имом Муслимнинг ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Модомики, банда гуноҳ учун ёки қариндош ришталарини узишлик учун дуо қилмаса ва шошилмаса, дуолари ижобат қилинади», деганларида, Саҳобалар томонидан эй Аллоҳнинг Росули, шошиш деганингиз нима?» дейишди. Шунда у зот: «Дуо қилдим, дуо қилдим. Аммо дуоим ижобат қилинганини кўрмадим, деб қийин ҳолатда қоладида, дуо қилишни тарк этади», дедилар.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.