وعَنْ بُريْدَةَ رضِيَ اللَّه عَنْهُ أَنَّ رَجُلاً نَشَدَ في الْمَسْجِدِ فَقَالَ: منْ دَعَا إِليَّ الجَملَ الأَحْمرَ؟ فَقَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لا وَجَدْتَ إِنَّمَا بُنِيَتِ الْمَسَاجِدُ لِمَا بُنِيَتْ لَهُ». رواه مسلم.
1698/3. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши масжидда: «Ким менга йўқолган қизил туямни олиб келади?» деб овоза қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Топа олмагин, масжидлар нима учун қурилган бўлса, ўшанга асослангандир», дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.