وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضِي اللَّه عنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لأَنْ يَلَجَّ أَحَدُكُمْ في يَمِينِهِ في أَهْلِهِ آثَمُ لَهُ عِنْدَ اللَّهِ تَعَالى مِنْ أَنْ يُعْطِيَ كَفَّارَتَهُ الَّتي فَرَض اللَّه عَلَيْهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

قولُهُ: «يلَجَّ» بِفَتْحِ الَّلامِ، وَتَشْدِيدِ الجيِمِ: أَيْ يتَمادَى فِيها، وَلاَ يُكَفِّرُ، وقولُه: «آثَمُ» بالثاءِ المثلثة، أَيْ : أَكْثَرُ إِثْماً .

 

1718/4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирортангизнинг ўз аҳли хусусидаги қасамида туриб олиши Аллоҳнинг наздида бунинг учун Аллоҳ унга фарз қилган каффоратни беришидан кўра оғирроқ гуноҳдир», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: Масалан, бир киши аҳлига зарар етадиган бир ишни қилишга қасам ичди. Қасамини бузмаса, аҳл-оиласига зиён етади. Шунда қасамнинг каффоратини бериб, қасамни бузиши керак. Бўлмаса, аҳлига зулм қилиб, қасамхўрликдан ҳам катта гуноҳга қолади.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.