وعَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللَّهِ رَضِيَ اللَّه عَنْهُما أَنَّ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ مِنْ أَحَبِّكُمْ إِليَّ، وَأقْرَبِكمْ مِنِّي مَجْلِسا يَوْمَ الْقِيامةِ، أَحَاسِنُكُمْ أَخْلاقا، وَإِنَّ أَبْغَضَكُمْ إِليَّ ، وَأَبْعَدَكُمْ مِنِّي يوْمَ الْقيَامَةِ، الثَّرْثَارُونَ، وَالْمُتَشَدِّقُونَ وَالْمُتَفَيْهِقُونَ». رواه الترمذي وقال: حديثٌ حسن، وقد سبق شرحُهُ في باب حُسْنِ الخُلقِ.
1738/3. Жобир розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга маҳбубларингиз ва Қиёмат кунида мажлис жиҳатидан яқинларингиз ахлоқи яхшиларингиздир. Менга ёмон кўрилганларингиз ва Қиёмат кунида мендан узоқларингиз сергап-эзмаларингиз, тантанавор гапирувчилар ва вайсақилардир». дедилар.
Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар. Бунинг шарҳи юқорида "Ҳусни хулқ" бобида келди.