وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللَّه عَنْهُما قَالَ: «قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لا تَتَلَقَّوُا الرُّكْبَانَ، وَلا يبِعْ حَاضِر لِبَادٍ»، فَقَالَ لَهُ طَاووسُ: ما «لا يَبِعْ حَاضِرٌ لِبادٍ؟» قال: «لا يكُونُ لَهُ سَمْسَارًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1777/3. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Карвондагиларни (бозорга етиб келмасидан) тўсиб чиқманглар. Ерлик одам четдан келганга мол сотиб бермайди», дедилар». Мен Ибн Аббосга: «У зотнинг «Ерлик одам четдан келганга мол сотиб бермайди», деганлари нимаси?» дедим. «Унга даллол бўлмайди», деди».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: Исломда бозорга сотиш учун мол олиб келганларни у ерга киритмасдан, уларнинг молларини улгуржи сотиб олиш қайтарилган. Бундан мақсад молнинг халққа арзон нархда етиб боришини таъминлаш ҳамда мол келтирган кишининг бозордаги нархни билмай арзон сотиб, алданиб қолишига йўл қўймасликдир. Натижада пулдорлар молнинг ҳаммасини арзон нархга олиб қўйиб, кейин уни халққа истаган нархда сотишларининг олди олинади, чунки кўпинча олибсотарлар ва шу кабилар молни арзон сотиб олиш илинжида мол олиб келганларни улар ҳали бозорга етиб келмасидан тўхтатиб, улар бозордаги нархни билмай турганидан фойдаланиб, молларини улгуржи сотиб олишга ҳаракат қилишади. Бунинг натижасида молнинг эгаси зарар кўриб қолиши мумкин бўлгани учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бундан қайтарганлар.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.