وَعنْهُ قَال : قَال رسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «ثَلاثَةٌ لاَ يُكَلِّمُهُمُ اللَّه يَوْمَ الْقِيَامةِ وَلاَ ينْظُرُ إلَيْهِمْ وَلا يُزَكِّيهِمْ ولَهُمْ عذابٌ ألِيمٌ: رجُلٌ علَى فَضْلِ ماءٍ بِالْفَلاةِ يمْنَعُهُ مِن ابْنِ السَّبِيلِ، ورَجُلٌ بَايَع رجُلاً سِلْعَةً بعْد الْعَصْرِ، فَحَلَفَ بِاللَّهِ لأخَذَهَا بكَذَا وَكَذا، فَصَدَّقَهُ وَهُوَ عَلى غيْرِ ذَلِكَ، ورَجُلٌ بَايع إمَاما لا يُبايِعُهُ إلاَّ لِدُنيَا، فَإنْ أعْطَاهُ مِنْهَا وفى، وإنْ لَم يُعْطِهِ مِنْهَا لَمْ يَفِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1835/28. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уч тоифа кишилар борки, Қиёмат куни Аллоҳ таоло улар билан гаплашмайди, қарамайди ва покламайди ҳам. Ҳамда улар учун аламли азоб бордир. Бир киши саҳродалик пайтида ортиқча суви бўлсаю, уни йўловчиларга бермаса. Бир киши Асрдан кейин бошқа бир кишига Аллоҳ номига қасам ичиб, бир нарса сотса ва шунча-шунчага олганман деса ва олувчи сотувчининг гапини тасдиқласа, ваҳоланки унинг акси бўлиб чиқса. Бир киши бир имомга мол-дунёга эришиш ниятида байъат қилса. Агар имом мол-дунёдан бериб турса, байъатига вафо қилиб, агар бермаса, вафо қилмайдиган бўлса», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.