وَعَنْهُ عن النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَيْنَ النَّفْخَتَيْنِ أرْبعُونَ» قَالُوا يا أبَا هُريْرةَ، أرْبَعُونَ يَوْما؟ قَالَ: أبَيْتُ، قالُوا: أرْبعُونَ سَنَةً؟ قَال: أبَيْتُ. قَالُوا: أرْبَعُونَ شَهْراً؟ قَال: أبَيْتُ «وَيَبْلَى كُلُّ شَيءٍ مِنَ الإنْسَانِ إلاَّ عَجْبَ الذَّنَبِ، فِيهِ يُرَكَّبُ الْخَلْقُ، ثُمَّ يُنَزِّلُ اللَّه مِنَ السَّمَآءِ مَاءً، فَيَنْبُتُونَ كَمَا يَنْبُتُ الْبَقْلُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1836/29. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки пуфлашнинг ораси қирқдир», дедилар», деди. Эй Абу Ҳурайра «Қирқ кунми?» дейишди. У: «Билмадим», деди. «Қирқ йилми?» дейишди. У: «Билмадим», деди. «Қирқ ойми?» дейишди. У: «Билмадим», деди. Инсоннинг бирор нарсаси йўқки, чириб битмаса. Фақат биргина суяк мустасно бўлиб, у ажбуз-занабдир.* Қиёмат куни хилқат ўшандан таркиб олади». «Кейин Аллоҳ осмондан сув туширади. Шунда улар (одамлар) ўт‑ўлан каби униб чиқишади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: «Ажбуз-занаб» – умуртқанинг энг сўнгги поғонасида, думғазада жойлашган, седанадек келадиган уруғ. У инсоннинг уруғи ҳисобланади.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.