وَعنْهُ عَنِ النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَحَبُّ الْبِلاَدِ إلى اللَّه مَساجِدُهَا، وأبَغضُ الْبِلاَدِ إلى اللَّه أسواقُهَا». روَاهُ مُسلم.

 

1841/34. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳга энг маҳбуб юртлар масжидлардир. Аллоҳнинг энг кўп ғазабига учраган юртлар бозорлардир», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Чунки масжидларда қалблар таскин топувчи ва Аллоҳнинг розилигига элтувчи зикрлар, намоз ҳамда Қуръон тиловати каби амаллар бўлади.

Бозорларда эса Аллоҳни зикридан ғафлат, алдов, ёлғон, фириб ва ёлғон қасам каби шайтоннинг буйруқлари амалга оширилади.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.