وَعَنْ أَنسٍ رضِي اللَّه عنْهُ قالَ: سمِعْتُ رسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «قالَ اللَّه تَعَالى: يا ابْنَ آدَمَ إِنَّكَ ما دَعَوْتَني ورجوْتَني غفرتُ لَكَ على ما كَانَ منْكَ وَلا أُبَالِي، يا ابْنَ آدم لَوْ بلَغَتْ ذُنُوبُك عَنَانَ السَّماءِ ثُم اسْتَغْفَرْتَني غَفرْتُ لَكَ وَلا أُبالي، يا ابْنَ آدم إِنَّكَ لَوْ أَتَيْتَني بِقُرابٍ الأَرْضِ خطايَا، ثُمَّ لَقِيتَني لا تُشْرِكُ بي شَيْئا، لأَتَيْتُكَ بِقُرابِها مَغْفِرَةً». رواه الترمذي وقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

«عنان السَّمَاءِ» بِفَتْحِ العيْنِ: قِيل: هُو السَّحَابُ، وقِيل: هُوَ مَا عنَّ لَكَ مِنْها، أَيْ: ظَهَرَ، و«قُرَابُ الأَرْضِ» بِضَمِّ القافِ، ورُويَ بِكَسْرِهَا، والضَّمُّ أَشْهَرُ، وهُو ما يُقَاربُ مِلْئَهَا.

 

1878/10. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қуйидагича айтганларини эшитдим:

«Аллоҳ таоло: «Эй Одам боласи, сен Менга дуо қилдинг ва Мендан умид қилдинг. Мен эса сендаги нарсани аҳамият бермасдан кечириб юбордим. Эй Одам боласи, агар гуноҳинг осмон булутича бўлса ҳам, кейин Менга истиғфор айтсанг, аҳамият бермасдан гуноҳингни кечираман. Эй Одам боласи, агар Менга ер тўлалигича хатолар билан келиб, сўнгра бирор нарсани менга шерик қилмасдан йўлиқсанг, гуноҳинг тўлалигича мағфират билан сенга бораман», деди».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.