باب بيان مَا أعدَّ اللهُ تَعَالَى للمؤمنين في الجنة

372- Боб

Аллоҳ таоло жаннатда мўминлар учун таёрлаб қўйган нарсалар ҳақида

 

قَالَ الله تَعَالَى: {إنَّ المُتَّقِينَ فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ * ادْخُلُوهَا بِسَلاَمٍ آمِنِينَ * وَنَزَعْنَا مَا في صُدُورُهِمْ مِنْ غِلٍّ إخْواناً عَلَى سُرُرٍ مُتَقَابِلِينَ * لا يَمَسُّهُمْ فِيهَا نَصَبٌ وَمَا هُمْ مِنْهَا بِمُخْرَجِينَ} [الحجر (45: 48)].

وقال تَعَالَى: {يَا عِبَادِ لا خَوْفٌ عَلَيْكُمُ الْيَوْمَ وَلا أَنْتُمْ تَحْزَنُونَ * الَّذِينَ آمَنُوا بِآياتِنَا وَكَانُوا مُسْلِمِينَ * ادْخُلُوا الْجَنَّةَ أَنْتُمْ وَأَزْوَاجُكُمْ تُحْبَرُونَ * يُطَافُ عَلَيْهِمْ بِصِحَافٍ مِنْ ذَهَبٍ وَأَكْوَابٍ وَفِيهَا مَا تَشْتَهِيهِ الأَنْفُسُ وَتَلَذُّ الأَعْيُنُ وَأَنْتُمْ فِيهَا خَالِدُونَ * وَتِلْكَ الْجَنَّةُ الَّتِي أُورِثْتُمُوهَا بِمَا كُنْتُمْ تَعْمَلُونَ * لَكُمْ فِيهَا فَاكِهَةٌ كَثِيرَةٌ مِنْهَا تَأْكُلُونَ} [الزخرف (68: 73)].

وقال تعالى: {إِنَّ الْمُتَّقِينَ فِي مَقَامٍ أَمِينٍ * فِي جَنَّاتٍ وَعُيُونٍ * يَلْبَسُونَ مِنْ سُنْدُسٍ وَإِسْتَبْرَقٍ مُتَقَابِلِينَ * كَذَلِكَ وَزَوَّجْنَاهُمْ بِحُورٍ عِينٍ * يَدْعُونَ فِيهَا بِكُلِّ فَاكِهَةٍ آمِنِينَ * لا يَذُوقُونَ فِيهَا الْمَوْتَ إِلا الْمَوْتَةَ الأُولَى وَوَقَاهُمْ عَذَابَ الْجَحِيمِ * فَضْلاً مِنْ رَبِّكَ ذَلِكَ هُوَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ} [الدخان (51: 57)].

وقال تعالى: {إِنَّ الأَبْرَارَ لَفِي نَعِيمٍ * عَلَى الأَرَائِكِ يَنْظُرُونَ * تَعْرِفُ فِي وُجُوهِهِمْ نَضْرَةَ النَّعِيمِ * يُسْقَوْنَ مِنْ رَحِيقٍ مَخْتُومٍ * خِتَامُهُ مِسْكٌ وَفِي ذَلِكَ فَلْيَتَنَافَسِ الْمُتَنَافِسُونَ * وَمِزَاجُهُ مِنْ تَسْنِيمٍ * عَيْناً يَشْرَبُ بِهَا الْمُقَرَّبُونَ} [المطففين (22: 28)].

 

Аллоҳ таоло: «Тақводор-парҳезкор зотлар эса албатта боғлар ва чашмалар устидадирлар. (У зотларга: Жаннатлар)га тинчлик билан соғ-омон киринглар (дейилур). Биз (Жаннатлардаги) сўриларда дўст-биродар бўлиб, бир-бирларига рўбарў ўтирган зотларнинг дилларидаги ҳар қандай гина- кудуратларни чиқариб ташладик. У жойда уларга бирон чарчоқ етмас ва улар у жойдан чиқарилгувчи ҳам эмаслар» (Ҳижр сураси, 45-48-оятлар).

«(У Кунда уларга айтилур): «Эй Бизнинг оятларирмизга иймон келтирган ва мусулмон бўлиб ўтган бандаларим, бу Кун сизлар учун ҳеч хавфу-хатар йўқдир ва сизлар асло ғамгин бўлмайсизлар. Сизлар жуфти ҳалолларингиз билан бирга шод-ҳуррам бўлган ҳолларингизда жаннатга кирингиз. Уларга олтиндан бўлган лаганлар(да таомлар) қадаҳлар(да шароблар) айлантирилур. У жойда кўнгиллар тилайдиган, кўзлар лаззатланадиган (барча) нарса бордир. Сизлар у жойда мангу қолурсизлар. Қилиб ўтган амалларингиз сабабли сизларга мерос қилиб берилган Жаннат мана шудир. Сизлар учун у жойда кўплаб мева-чевалар бўлиб, сизлар улардан ерсизлар» (Зуҳруф сураси, 67-73-оятлар).

«Албатта тақводор зотлар (У кунда) осойишта жойда, боғлар ва чашмалар устида бўлурлар. Улар бир-бирларига рўбарў бўлган ҳолларида ипак-шойидан либослар кийиб (Ўлтирурлар). Мана шундай! Яна Биз уларга оҳу кўз ҳурларни жуфти ҳалол қилиб қўйгандирмиз. Улар у жойда тинч ва хотиржам бўлган холларида (хизматкорлардан) барча мева-чеваларни чақирурлар. Улар (Жаннатда) биринчи ўлимдан (яъни ҳаёти дунёдан кўз юмганларидан) бошқа ўлимни тотмаслар. (Аллоҳ) уларни дўзах азобидан сақлагандир. (Бу) Парвардигорингиз томонидан бўлган фазлу марҳаматдир. Мана шу буюк саодатдир» (Духон сураси, 51-57-оятлар).

«Шак-шубхасиз, яхшилар (яъни мўминлар жаннат) неъматларидадирлар. Улар сўриларда (Аллоҳ таоло ўзларига ато этган неъматларга) боқиб (ўтирурлар). Сиз уларнинг юзларида неъматларнинг жилвасини танирсиз-кўрурсиз. Улар (жаннатда) муҳрланган майдан суғорилурларки, у (май)нинг муҳри мушк бўлур. Бас, баҳслашгувчи-мусобақа қилгувчи кишилар (мана шундай мангу неъматга етишиш йўлида) баҳслашсинлар. У майнинг мижози-аралашмаси Таснимдандир. (Тасним, Аллоҳнинг) яқин (банда)лари ичадиган бир чашмадир»

(Мутаффифун сураси, 22-28-оятлар).

islom.uz © 2003-2020.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.