وعن ابْنِ مسْعُودٍ رضِي اللَّه عنْهُ قال: قَال رسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنِّي لأَعْلَمُ آخِرَ أَهْل النَّار خُرُوجاً مِنهَا، وَآخِرَ أَهْل الْجنَّةِ دُخُولاً الْجنَّة. رجُلٌ يخْرُجُ مِنَ النَّارِ حبْوا، فَيقُولُ اللَّه عزَّ وجَلَّ لَهُ: اذْهَبْ فَادخُلِ الْجنَّةَ، فَيأْتِيهَا، فيُخيَّلُ إِلَيْهِ أَنَّهَا مَلأَى، فيَرْجِعُ، فَيقُولُ: يا ربِّ وجدْتُهَا مَلأى، يَقُولُ اللَّه عزَّ وجلَّ لهُ: اذْهَبْ فَادْخُلِ الجنَّةَ، فيأْتِيها، فَيُخَيَّل إِلَيْهِ أَنَّهَا ملأى، فَيرْجِعُ. فيَقُولُ: يا ربِّ وجدْتُهَا مَلأى، فَيقُولُ اللَّه عزَّ وجلَّ لهُ: اذْهَبْ فَادْخُلِ الْجَنَّةَ، فإِنَّ لَكَ مِثْلَ الدُّنْيا وعشَرةَ أَمْثَالِها، أَوْ إِنَّ لَكَ مِثْل عَشرَةِ أَمْثَالِ الدُّنْيا، فَيقُولُ: أَتَسْخَرُ بِي، أَوَ أَتَضحكُ بِي وأَنْتَ الملِكُ»، قَال: فَلَقَدْ رأَيْتُ رَسُول اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ضَحِكَ حَتَّى بدت نَوَاجذُهُ فَكَانَ يقُولُ: «ذَلِكَ أَدْنَى أَهْلِ الْجَنَّةِ منْزِلَةً». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1884/5. Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен дўзахдан чиқишда охири чиқувчи кишини ёки жаннатга кирувчилар ичида охирги бўлиб кирувчи кишини биламан. У киши дўзахдан эмаклаб чиқади. Аллоҳ таоло у кишига: «Бориб жаннатга киргин», дейди. У киши жаннатга бориб, у ер тўлиб қолган деб ҳаёл қилиб, қайтиб кетади. Ва: «Эй Раббим, у ер тўлган экан‑ку?» дейди. Аллоҳ таоло: «Бориб жаннатга киргин», дейди. У киши бориб, у ер тўлиб қолган деб ҳаёл қилиб қайтиб кетади. Ва: «Эй Роббим, у ер тўлган экан‑ку?» дейди. Аллоҳ таоло: «Бориб жаннатга киргин. Чунки дунё баробарича ёки дунёга ўн баробар келувчи мақом берилади», дейди. У киши: «Мени масхара қиляпсанми ёки менинг устимдан кулмоқдасанми? Сен Ўзинг бу нарсаларнинг эгасисан‑ку?», дейди. Ибн Масъуд айтдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзларни айтиб кулганларида, тишлари кўриниб қолганини кўрдим. Ва: «Мана шу киши Жаннатнинг энг паст мақомидадир», дедилар".

Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.