وعنْ أَنَسٍ رضِي اللَّه عنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِنَّ في الْجنَّةِ سُوقا يأْتُونَهَا كُلَّ جُمُعةٍ، فتَهُبُّ رِيحُ الشَّمالِ، فَتحثُو في وُجُوهِهِمْ وثِيَابِهِمْ، فَيزْدادُونَ حُسْنا وجَمالاً، فَيَرْجِعُونَ إِلَى أَهْلِيهِمْ، وقَدْ ازْدَادُوا حُسْنا وجمالاً، فَيقُولُ لَهُمْ أَهْلُوهُمْ: وَاللَّهِ لَقَدِ ازْدَدْتُمْ حُسْنا وجمالاً، فَيقُولُونَ: وأَنْتُمْ وَاللَّهِ لَقَدِ ازْددْتُمْ بعْدَنَا حُسنا وَجمالاً». رواهُ مُسلِمٌ.

 

1889/10. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

"Жаннатда (худди бу дунёдагидек одамлар тўпланадиган) бир бозор бўлиб, ҳар жума у ерга келишади. Шимол томондан шамол эсиб, юзлари ва кийимларига хушбўй нарса сочиб, чирой ва ҳуснларини зиёда этади. Кейин улар чирой ва ҳуснлари зиёдалашган ҳолда ўз аҳлларига қайтишади. Аҳллари уларга: «Аллоҳга қасамки, чирой ва ҳуснларингиз зиёдалашибди», дейишса, улар: «Аллоҳга қасамки, сизлар ҳам биздан кейин ҳусн жамолингиз зиёдалашибди!» деб айтишади", дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.