Риёзус солиҳийн

 رياض الصالحين

 تأليف

الإمام أبي زكريا يحيى بن شرف النووي الدمشقيّ

631 – 676 هـ

 

مترجم إلى اللغة الأزوبكية

أنور أحمد

 

Имом Абу Закарийё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий Димашқий

 

Риёзус солиҳийн

 (Солиҳлар гулшани)

 

Араб тилидан: Анвар Аҳмад таржимаси

   

Мутаржим муқаддимаси

 Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Бутун оламларнинг Яратгувчиси ва Парвардигори Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамд-шукрона бўлсин, Унинг расули Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, у зотнинг асҳоби ҳамда аҳли байтига кўпдан-кўп саловоту дурудлар ёғилсин!

Қўлингиздаги ушбу китоб Ислом оламининг мўътабар ва машҳур олимларидан имом, фақиҳ, муҳаддис, ҳофиз Абу Закариё Яҳё ибн Шараф ан-Нававий қаламларига мансуб бўлиб, ўзининг саҳиҳлиги, ишонарлилиги, дақиқлиги, Қуръони карим ва Суннати набавиййа асосида мўмин-мусулмонларни ҳидоятга чорлаш, имонини юксалтириш, ахлоқини ўнглашда катта хизмати туфайли исломий ўлкаларда маълум ва машҳур. Бу мўътабар асарни машҳур юртдошимиз Саййид Маҳмуд ибн Саййид Назир ат-Тарозий ал-Маданий (Олтинхон тўра) ўтган аср бошларида ўзбек тилига моҳирона таржима қилиб, араб имлосида нашр эттирган эдилар. Шўролар тузуми барҳам топганидан кейин китоб ана шу таржима асосида жорий имлога табдил қилиниб, Наманган ва Марғилон нашриётларида кўп нусхада чоп этилди. Аммо Олтинхон тўра таржималаридаги айрим сўзлар ҳозирги китобхонларга тушунарсиз ёки изоҳталаб бўлгани, бунинг устига араб имлосидан крилл имлосига табдил қилиш чоғида кўплаб имловий хатоларга йўл қўйилгани, қолаверса, у тугал таржима қилинмагани боис мусулмонлар ўртасида унча оммалашмади.

Ана шу бўшлиқни тўлдириш, бу машҳур асарни талабчан ўқувчига тушунарли ҳолда етказиш умидида Имом Нававийнинг «Риёз ус-солиҳин» (Солиҳлар гулшани) китоби бевосита араб тилидан ўзбекчага таржима қилинди ва нашрга тайёрланди. Бунда Олтинхон тўра ҳазратларининг таржималаридан ҳам бир қадар фойдаланилдики, бунинг учун бу зотнинг ҳақларига дуода бўлишга бурчлимиз. Шунингдек, ҳозирги китобхонга тушунарли бўлиши учун таржима чоғида айрим ибора ва истилоҳларга шарҳлар берилди, ҳадислар рақамлар билан тартиблаб чиқилди.

Аллоҳ таоло барчаларимизни Ўзининг ҳидоят йўлидан адаштирмасин, ҳар бир ишда Сарвари коинот Муҳаммад алайҳиссалом суннатларига амал қилувчилардан этсин, Солиҳлар боғида сайр этиш, унинг анвойи, муаттар бўйларидан баҳра олишимизни насиб этсин, омин, ё Роббал-оламийн!

 

Муаллиф ва унинг ушбу асари ҳақида

     Имом, ҳофиз, фақиҳ, муҳаддис Яҳё ибн Шарофиддин ибн Муррий ибн Ҳасан ал-Ҳизомий ал-Ҳувроний ан-Нававий Ислом оламининг мўътабар олимларидан саналади. Кунялари – Абу Закариё, лақаблари Муҳиддин. Аммо Аллоҳга тавозуъ қилиб, Муҳиддин деб лақабланишни кариҳ кўрганлар. Чунки дин доимий ҳаёт ва собит бўлган нарсадир, тирилтирувчи кишига муҳтож эмасдир, деб айтардилар. («Муҳиддин» – динни тирилтирувчи, деган маънони англатади.) Лаҳмий у зот ҳақида: «Мени Муҳиддин деб атайдиганларни дўст тутмайман, деб айтдилар», дейдилар.

Имом Нававий ҳижратнинг 631 йили муҳаррам ойида Дамашқдаги Наво шаҳрида дунёга келдилар. Ёшликларидаёқ Қуръонни ёд олдилар. Ўн тўққизга кирганларида оталари Дамашққа олиб бордилар ва «Равоҳия» мадрасасига жойлаштирдилар. Мақсад илм таҳсилини янада кучайтириш эди. Бу ерда Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон Мағрибий ал-Мақдисийдан фиқҳни таълим олдилар, Шерозийнинг «Муҳаззаб» номли китобларини ўқиб чиқдилар. Исҳоқ ибн Аҳмад у зотнинг фиқҳ илмидаги биринчи устозлари бўлди. Нававий ҳазратлари ҳар куни 12 хил дарс билан машғул эдилар. Орада тиб билан ҳам машғул бўлишга қасд қилдилар. Лекин Аллоҳ таоло у зотни бу илмдан буриб қўйди. Балки Дамашқдаги «Дорул ҳадис ал- Ашрафия»да дарс беришни насиб қилди. Бу ҳодиса ҳижратнинг 665 йили рўй берди.

Имом Нававий ҳазратлари ниҳоятда тақводор, зоҳид, парҳезли киши эдилар. Бирор соатларини Аллоҳ тоатидан бошқа ишга сарф қилмасдилар. Кечаларини ибодат ва китоб тасниф этиш билан ўтказардилар. Ҳақ у киши учун ҳамма нарсадан устун эди. Подшоҳ Зоҳир Бибрис билан бўлиб ўтган ҳодиса у зотнинг хулқларидаги ана шу қиррани очади. Малик Зоҳир бир фатвога имзо чекиш учун у зотни чақиртирди. Имом ҳазратлари бошларига кичиккина салла ўраб бордилар. Саллаларига қараб менсимасдан: «Эй шайх! Бу фатвога имзо чек», деди. Аммо Имом бош тортдилар. Подшоҳ ғазаб билан: «Нима учун?» деб сўради. Шунда Шайх ҳазратлари: «Бу фатвода оғирлик келтирувчи зулм бор», дедилар. Подшоҳ янада ғазабланиб: «Уни ҳамма вазифаларидан бўшатинглар», деб амр қилди. Аъёнлар эса: «Унда ҳеч қанақа вазифа йўқ», деб жавоб беришди. Сўнг подшоҳ қатл қилишни қасд қилди. Лекин унга Аллоҳ ниятини амалга оширишга журъат бермади. «Нега ўлдирмадингиз, бунақа вазият бошқа бўлмайди?» дейишганида, подшоҳ: «Аллоҳга қасамки, унинг важоҳати мени қўрқитиб юборди», деб жавоб берди.

Бу иш Аллоҳнинг фазлидир. Уни солиҳ бандаларидан хоҳлаганига беради.

Имом Нававий жуда кўп китоб тасниф этганлар. Мисол тариқасида уларнинг баъзисини келтириб ўтамиз.

  1. Шарҳи Саҳиҳи Муслим. 2. Иршод. 3. Тақриб ва Тайсийр фий маърифати сунанил Башийр ан-Назийр. 4. Таҳзийбул асмо вал луғот. 5. Ат-Тибйон фий одоби ҳамлатил Қуръон. 6. Минҳожи ат-Толибийн. 7. Бустонил орифийн лин-Нававий. 8. Хулосатул аҳком фий муҳиммоти сунани ва қавоидил ислом. 9. Равзатут толибийн ва умдатул муфтийн. 10. Шарҳул муҳаззаб. 11. Ал- Азкор мин калами саййидил аброр. 12. Арбаъийн. 13. Ийжоз. 14. Жомиъус-Сунна. 15. Мухтасару Усдул ғоба. 16. Ваттархис фил қиёми лиаҳлил фазл. 17. Ва таҳрийри алфози танбеҳ. 18. Вал-фатово. 19. Ийзоҳ. 20. Риёзус солиҳийн (қўлингиздаги ушбу китоб).

Қуйидаги суннат китобларини шайхларидан эшитганлар: 1. Жомиъ ас-саҳиҳ ал-Бухорий. 2. Саҳиҳи Муслим. 3. Сунани Абу Довуд. 4. Жомиъут Термизий 5. Сунани Ибн Можа. 6. Сунани Насаий. 7. Муватто Молик. 8. Муснади Шофеъий. 9. Муснади Аҳмад. 10. Муснади Дорамий. 11. Муснади Абу Яъло. 12. Саҳиҳи Абу Авона. 13. Сунани Байҳақий. 14. Шарҳи сунна лил Бағавий. 15. Амалул йавм вал лайла ли Ибн Сунний. 16. Ал-жомиъ ли одобир ровий вас сомиъ лилхатиб Бағдодий. 17. Ансоб ли Зубайр ибн Баккор.

Дамашқда истиқомат қилганларида фиқҳ, ҳадис, усул каби ҳар турли илмларни қуйидаги устозлардан таълим олганлар:

  1. Абу Иброҳим Исҳоқ ибн Аҳмад ибн Усмон ал-Мағрибий.
  2. Абдураҳмон ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Қудома Мақдисий ал-Ҳанбалий.
  3. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Нуҳ Мақдисий Димашқий.
  4. Абу Ҳафс Умар ибн Асъад ибн Абу Fолиб Рубъий ал-Ирбилий.
  5. Абул Ҳасан Саллор ибн Ҳасан Ирбилий Димашқий.
  6. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Умар ал-Воситий («Саҳиҳи Муслим»ни шу кишидан эшитганлар).
  7. Абул Бақо Холид ибн Юсуф ибн Саъд Нобилисий.
  8. Абу Исҳоқ Иброҳим ибн Исо ал-Муродий ал-Андалусий.
  9. Имомул муҳаддис Зиё ибн Таммом Ҳанафий.
  10. Шайх Абул Аббос Аҳмад ибн Солим Мисрий Наҳвий ал-Луғавий.
  11. Аллома Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн Молик Жаййаний.
  12. Қози Абул Фатҳ Умар ибн Бандор ибн Умар ибн Али Тафлисий.
  13. Абул Аббос Аҳмад ибн Абдуддоим Мақдисий.
  14. Абул Фараж Абдураҳмон ибн Шайх.
  15. Абу Муҳаммад Абдураҳмон ибн Солим Абу Яҳё Анборий.
  16. Абу Муҳаммад Исмоил ибн Иброҳим ат-Тануҳий.
  17. Абу Муҳаммад Абдулазиз ибн Абу Абдуллоҳ Абдул Муҳсин Ансорий.
  18. Аллома Абу Шома Абдураҳмон ибн Исмоил Дамашқий.
  19. Абдураҳмон ибн Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Ҳасан Бодироний Боғдодий.
  20. Қози Имодуддин Абул Фозил Абдулкарим ибн Абдуссамад Хиристоний.
  21. Фазл Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Муҳаммад Фикрий.
  22. Абу Закариё Яҳё ибн Абулфатҳ Хироний Сайруфий.

Имом Нававий ҳазратлари 676 ҳижрий сананинг 24 ражабида чоршанба куни кечаси Наво шаҳрида дорулбақога рихлат қилдилар ва шу ерга дафн этилдилар. Бу зотнинг вафотларидан бутун Дамашқ аҳли қайғуга ботди.

 

 

مقـــدمة  المؤلف

 

الحَمْدُ للهِ الوَاحِدِ القَهَّارِ، العَزِيزِ الغَفَّارِ، مُكَوِّرِ اللَّيْلِ عَلَى النَّهَارِ، تَذْكِرَةً لأُولِي القُلُوبِ وَالأَبْصَارِ، وَتَبْصِرَةً لِذَوِي الأَلْبَابِ وَالإِعْتِبَارِ، الَّذِي أَيْقَظَ مِنْ خَلْقِهِ مَنِ اصْطَفَاهُ فَزَهَّدَهُمْ فِي هَذِهِ الدَّارِ، وَشَغَلَهُمْ بِمُرَاقَبَتِهِ وَإِدَامَةِ الأَفْكَارِ، وَمُلاَزَمَةِ الإِتِّعَاظِ وَالإدِّكَارِ، وَوَفَّقَهُمْ للدَّأَبِ فِي طَاعَتِهِ، وَالتَّأَهُّبِ لِدَارِ القَرَارِ، وَالْحَذَرِ مِمَّا يُسْخِطُهُ وَيُوجِبُ دَارَ البَوَارِ، وَالْمُحَافَظَةِ عَلَى ذَلِكَ مَعَ تَغَايُرِ الأَحْوَالِ وَالأَطْوَارِ‏.‏

  أَحْمَدُهُ أَبْلَغَ حَمْدٍ وَأَزْكَاهُ وَأَشْمَلَهُ وَأَنْمَاهُ‏، وَأَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ البَرُّ الكَرِيمُ، الرَّؤُوفُ الرَّحِيمُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ سَيِّدَنَا مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، وَحَبِيبُهُ وَخَلِيلُهُ، الْهَادِي إِلَى صِرَاطٍ مُسْتَقِيمٍ، وَالدَّاعِي إِلَى دِينٍ قَوِيمٍ‏.‏ صَلَوَاتُ اللهِ وَسَلاَمُهُ عَلَيهِ، وَعَلَى سَائِرِ النَّبِيينَ، وَآلِ كُلٍّ، وَسَائِرِ الصَّالِحِينَ‏.

أَمَّا بَعْدُ‏:‏ فَقَدْ قَالَ اللهُ تَعَالَى‏:‏ ‏{‏وَمَا خَلَقْتُ الْجِنَّ وَالإنْسَ إلاَّ لِيَعْبُدُونِ مَا أُرِيدُ مِنْهُمْ مِنْ رِزْقٍ وَمَا أُرِيدُ أَنْ يُطْعِمُونِ‏}‏ ‏[‏الذاريات‏:‏ 56، 75‏]‏ وَهَذَا تَصْرِيحٌ بِأَنَّهُمْ خُلِقُوا لِلْعِبَادَةِ، فَحَقَّ عَلَيهِم الإعْتِنَاءَ بِمَا خُلِقُوا لَهُ وَالإعْرَاضُ عَنْ حُظُوظِ الدُّنْيَا بِالزَّهَادَةِ، فَإِنَّهَا دَارُ نَفَادٍ لاَ مَحَلُّ إِخْلاَدٍ، وَمَرْكَبُ عُبُورٍ لاَ مَنْزِلُ حُبُورٍ، وَمَشْرَعُ انْفِصَامٍ، لاَ مَوطِنُ دَوَامٍ‏.‏ فَلِهَذَا كَانَ الأَيْقَاظُ مِنْ أَهْلِهَا هُمُ العُبَّادُ، وَأَعْقَلُ النَّاسِ فِيهَا هُمُ الزُّهَّادُ‏.‏ قَالَ اللهُ تَعَالَى‏:‏

{إِنَّمَا مَثَلُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا كَمَاءٍ أَنْزَلْنَاهُ مِنَ السَّمَاءِ فَاخْتَلَطَ بِهِ نَبَاتُ الْأَرْضِ مِمَّا يَأْكُلُ النَّاسُ وَالْأَنْعَامُ حَتَّى إِذَا أَخَذَتِ الْأَرْضُ زُخْرُفَهَا وَازَّيَّنَتْ وَظَنَّ أَهْلُهَا أَنَّهُمْ قَادِرُونَ عَلَيْهَا أَتَاهَا أَمْرُنَا لَيْلًا أَوْ نَهَارًا فَجَعَلْنَاهَا حَصِيدًا كَأَنْ لَمْ تَغْنَ بِالْأَمْسِ كَذَلِكَ نُفَصِّلُ الْآيَاتِ لِقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ‏}‏ ‏[‏ يونس‏:‏ 24‏]‏ في هَذَا الْمَعْنَى كَثِيرَةٌ وَلَقَدْ أَحْسَنَ القَائِلُ‏:‏

 

إنَّ للهِ عِبَادًا فُطَـــنَا

طَلَّقُوا الدُّنْيَا وَخَافُوا الفِتَنَـا

نَظَرُوا فِيهَا فَلَمَّا عَلِمُوا

أَنَّهَا لَيْسَتْ لِحَيٍّ وَطَنًـــا

جَعَلُوهَا لُجَّةً وَاتَّخَـذُوا

صَالِحَ الأَعْمَالِ فِيهَا سُفُنَا

 

فَإِذَا كَانَ حَالُهَا مَا وَصَفْتُهُ، وَحَالُنَا، وَمَا خُلِقْنَا لَهُ مَا قَدَّمْتُهُ؛ فَحَقٌّ عَلَى الْمُكَلَّفِ أَنْ يَذْهَبَ بِنَفْسِهِ مَذْهَبَ الأَخْيَارِ، وَيَسْلُكَ مَسْلَكَ أُولِي النُّهَى وَالأَبْصَارِ، وَيَتَأَهَّبَ لِمَا أَشَرْتُ إِلَيهِ، وَيَهْتَمَّ بِمَا نَبَّهْتُ عَلَيهِ. وَأَصْوَبُ طَرِيقٍ لَهُ فِي ذَلِكَ، وَأَرشَدُ مَا يَسْلُكُهُ مِنَ الْمَسَالِكِ، التَّأَدُّبُ بمَا صَحَّ عَنْ نَبِيِّنَا سَيِّدِ الأَوَّلِينَ وَالآخِرِينَ، وَأَكْرَمِ السَّابِقِينَ واللاَحِقِينَ، صَلَوَاتُ اللهِ وَسَلامُهُ عَلَيهِ وَعَلَى سَائِرِ النَّبيِّينَ. وَقَدْ قَالَ اللهُ تَعَالَى: {وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى} [المائدة (2)]

وَقَدْ صَحَّ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قالَ: ... «وَاللهُ فِي عَوْنِ العَبْدِ مَا كَانَ العَبْدُ فِي عَوْنِ أَخِيهِ»، وَأَنَّهُ قَالَ: «مَنْ دَلَّ عَلَى خَيْرٍ فَلَهُ مِثْلُ أَجْرِ فَاعِلِهِ». وَأَنَّهُ قَالَ: «مَنْ دَعَا إِلَى هُدًى كَانَ لَهُ مِنَ الأَجْرِ مِثْلُ أُجُورِ مَنْ تَبِعَهُ لاَ يَنْقُصُ ذَلِكَ مِنْ أُجُورِهِمْ شَيئًا»، وَأَنَّهُ قَالَ لِعَليٍّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: «فَوَاللهِ لأَنْ يَهْدِيَ اللهُ بِكَ رَجُلاً وَاحِدًا خَيْرٌ لَكَ مِنْ حُمُرِ النَّعَمِ».

فَرَأَيتُ أَنْ أَجْمَعَ مُخْتَصَرًا مِنَ الأَحَادِيثِ الصَّحِيحَةِ، مُشْتَمِلاً عَلَى مَا يكُونُ طَرِيقًا لِصَاحِبِهِ إِلَى الآخِرَةِ، وَمُحَصِّلاً لآدَابِهِ البَاطِنَةِ وَالظَّاهِرَةِ، جَامِعًا للتَّرْغِيبِ وَالتَّرْهِيبِ، وَسَائِرِ أَنْوَاعِ آدَابِ السَّالِكِينَ: مِنْ أَحَادِيثِ الزُّهْدِ وَرِيَاضَاتِ النُّفُوسِ، وَتَهْذِيبِ الأَخْلاَقِ، وَطَهَارَاتِ القُلُوبِ وَعِلاَجِهَا، وَصِيَانَةِ الجَوَارِحِ وَإِزَالَةِ اعْوِجَاجِهَا، وَغَيرِ ذَلِكَ مِنْ مَقَاصِدِ الْعَارفِينَ.

وَأَلتَزِمُ فِيهِ أَنْ لاَ أَذْكُرَ إلاَّ حَدِيثًا صَحِيحًا مِنَ الْوَاضِحَاتِ، مُضَافًا إِلَى الْكُتُبِ الصَّحِيحَةِ الْمَشْهُورَاتِ. وَأُصَدِّرُ الأَبْوَابَ مِنَ الْقُرْآنِ الْعَزِيزِ بِآيَاتٍ كَرِيمَاتٍ، وَأُوَشِّحُ مَا يَحْتَاجُ إِلَى ضَبْطٍ أَوْ شَرْحِ مَعْنًى خَفِيٍّ بِنَفَائِسَ مِنَ التَّنْبِيهَاتِ. وَإِذَا قُلْتُ فِي آخِرِ حَدِيثٍ: مُتَّفَقٌ عَلَيهِ فَمَعْنَاهُ: رَوَاهُ البُخَارِيُّ وَمُسْلِمٌ.

وَأَرجُو إنْ تَمَّ هَذَا الْكِتَابُ أَنْ يَكُونَ سَائِقًا للمُعْتَنِي بِهِ إِلَى الْخَيْرَاتِ حَاجِزًا لَهُ عَنْ أَنْواعِ الْقَبَائِحِ وَالْمُهْلِكَاتِ. وَأَنَا سَائِلٌ أَخًا انْتَفَعَ بِشَيءٍ مِنْهُ أَنْ يَدْعُوَ لِي، وَلِوَالِدَيَّ، وَمَشَايِخِي، وَسَائِرِ أَحْبَابِنَا، وَالْمُسْلِمِينَ أَجْمَعِينَ. وَعَلَى اللهِ الكَريمِ اعْتِمَادِي، وَإِلَيْهِ تَفْوِيضِي وَاسْتِنَادِي، وَحَسْبِيَ اللهُ وَنِعْمَ الوَكِيلُ، وَلاَ حَوْلَ وَلاَ قُوَّةَ إِلاَّ بِاللهِ الْعَزِيزِ الْحَكِيمِ.

islom.uz © 2003-2020.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.