731- وَعَنْ حُذَيْفَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كُنَّا إِذَا حَضَرْنَا مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ طَعَامًا، لَمْ نَضَعْ أَيْدِينَا حَتَّى يَبْدَأَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَيَضَعَ يَدَهُ، وَإِنَّا حَضَرْنَا مَعَهُ مَرَّةً طَعَامًا، فَجَاءَتْ جَارِيَةٌ كَأَنَّهَا تُدْفَعُ، فَذَهَبَتْ لِتَضَعَ يَدَهَا فِي الطَّعَامِ، فَأَخَذَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِيَدِهَا، ثُمَّ جَاءَ أَعْرَابِيٌّ كَأَنَّمَا يُدْفَعُ، فَأَخَذَ بِيَدِهِ، قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ الشَّيْطَانَ يَسْتَحِلُّ الطَّعَامَ أَنْ لاَ يُذْكَرَ اسْمُ اللهِ تَعَالَى عَلَيهِ، وَإِنَّهُ جَاءَ بِهَذِهِ الجَارِيَةِ لِيَسْتَحِلَّ بِهَا، فَأَخَذْتُ بِيَدِهَا، فَجَاءَ بِهَذَا الأَعْرَابِيِّ لِيَسْتَحِلَّ بِهِ، فَأَخَذْتُ بِيَدِهِ، وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ إِنَّ يَدَهُ فِي يَدِي مَعَ يَدَيْهِمَا» ثُمَّ ذَكَرَ اسْمَ اللهِ تَعَالَى وَأَكَلَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

731/4. Ҳузайфа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бизлар қачон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга овқат тановул қилгани ҳозир бўлсак, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлларини узатмагунларича биз ҳам узатмас эдик. Бир гал у зот билан бирга таомда бўлганимизда, бас, бир жория худди уни биров қуваётгандек шошилиб келди ва таомга қўлини узата бошлади. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлидан тутдилар.

Сўнгра бир аъробий худди уни биров қуваётгандек шошилиб келди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ҳам қўлидан тутдилар ва: «Албатта, шайтон Аллоҳ таолонинг исми зикр қилинмаган таомни ўзига ҳалол ҳисоблайди. У мана бу жорияни у ила ўзига ҳалол қилиб олиш учун келтирди. Бас, мен унинг қўлидан тутдим. Сўнг мана бу аъробийни у ила ўзига ҳалол қилиб олиш учун келтирди. Бас, мен унинг ҳам қўлидан тутдим. Менинг жоним қўлида бўлган Зот билан қасамки, албатта, унинг қўли жориянинг қўли ила менинг қўлимга тушди», дедилар».

 Имом Муслим ривоятлари.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.