732- وَعَنْ أُمَيَّةَ بْنِ مَخْشِيٍّ الصَّحَابيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: كَانَ رَسُولُ الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جَالِسًا، وَرَجُلٌ يَأْكُلُ، فَلَمْ يُسَمِّ اللهَ حَتَّى لَمْ يَبْقَ مِنْ طَعَامِهِ إلاَّ لُقْمَةٌ، فَلَمَّا رَفَعَهَا إِلَى فِيْهِ، قَالَ: بِسْمِ اللهِ أَوَّلَهُ وَآخِرَهُ، فَضَحِكَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، ثُمَّ قَالَ: «مَا زَالَ الشَّيْطَانُ يَأْكُلُ مَعَهُ، فَلمَّا ذَكَرَ اسْمَ اللهِ اسْتَقَاءَ مَا فِي بَطْنِهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالنَّسَائِيُّ.

 

732/5. Умайя ибн Махший саҳобий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтирган эдилар. Бир киши овқат тановул қилиб, охирги луқма қолгунча Аллоҳ исмини зикр қилмади. Қачонки, охирги луқмани оғзига солаётганида «Бисмиллаҳи аввалаҳу ва охираҳу» (яъни, аввали-ю охирига Аллоҳнинг исми билан), деб айтди. Буни кузатиб турган Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кулдилар, сўнгра у зот: «Шайтон унинг овқатига шерик бўлиб тановул қилаётган эди. Қачонки, бу киши Аллоҳ исмини зикр қилганда қорнидагини қайт қилиб юборди», дедилар.

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

Фойда: Агар овқат ва ичимлик тановул қилинаётганда Аллоҳ исмини зикр қилинмаса, албатта шайтон унга шерик бўлиши уқтирилмоқда. Бу ҳадиснинг шарҳида айтилишича, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу кишининг «Бисмиллаҳ»ни тарк қилганини иш охирида билдилар. Агар аввалда билганларида жим турмасдан эслатар эдилар.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.