101-боб. Таомни айбламасдан, уни мақташнинг маҳбублиги

 

101- باب لا يعيب الطعام واستحباب مدحه

101-боб

Таомни айбламасдан, уни мақташнинг маҳбублиги

 

736- عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: «مَا عَابَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ طَعَامًا قَطُّ، إِنِ اشْتَهَاهُ أَكَلَهُ، وَإِنْ كَرِهَهُ تَرَكَهُ» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ .

 

736/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч вақт таомни айбламадилар. Агар иштаҳалари бўлса, ундан едилар. Агар кўнгиллари тусамаса, уни тарк қилдилар".

Муттафақун алайҳ.

Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашган ҳолда мусулмон киши таомни айбламаслиги лозим. Чунки таомни айблаш мутакаббирлик ва ҳаддан ошишлик белгисидир.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.