737- وَعَنْ جَابِرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سَأَلَ أَهْلَهُ الأُدُمَ فَقَالُوا: مَا عِنْدَنَا إِلاَّ خَلٌّ، فَدَعَا بِهِ، فَجَعَلَ يَأْكُلُ وَيَقُولُ: «نِعْمَ الأُدُمُ الخَلُّ نِعْمَ الأُدُمُ الخَلُّ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

737/2. Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳлияларидан нонхўрак сўрадилар. Шунда улар: «Бизда фақат сирка бор», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни келтиришни буюрдилар. Ва уни ея туриб: «Мунча ҳам яхши бу нонхўрак сирка, мунча ҳам яхши бу нонхўрак сирка», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Озгина егулик нарса олиб келинса ҳам уни мақтаб қўйишнинг маҳбублиги.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.