757- عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَتَنَفَّسُ فِي الشَّرَابِ ثَلاَثًا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. يعني: يَتَنَفَّسُ خَارِجَ الإِنَاءِ.

 

757/1. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимлик (ичиш)да, (сув идишни оғизларидан ташқарига олиб), уч марта нафас олардилар".

Муттафақун алайҳ.

Фойда: Бирор ичимликни уч хўпламдан қилиб ичишнинг ва ҳар хўпламдан кейин нафас олишнинг ҳамда нафас олаётганда идишдан узоқда туришнинг маҳбублиги. Албатта бундай қилишнинг сиҳҳат-саломатлик учун фойдалари кўпдир.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.